МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ “МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ” КАФЕДРАСИ - “Маълумотлар узатиш асослари” фани
- Маърузачи: Джаббаров Шухрат Юлдашевич
- ТАТУ, “Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси доценти, т.ф.н.
2-маъруза. Дискрет хабар манбаларини ахборот тавсифлари. Ахборот хажми. Энтропия. ДМУ учун мўлжалланган алоқа каналлариниг тавсифлари. 2. Сигналлар турлари ва уларнинг бузилиш сабаблари 3. ДМУ тизими 4.Энтропия МУА масалаларидан бири берилган маълумотларни минимал символлар сони ёрдамида узатишга имкон берадиган энг тежамкор кодлаш усулларини излаб топиш ҳисобланади. Бу масала алоқа каналида шовқинлар бўлмаганида ҳам, бўлганида ҳам ҳал этилади. - МУА масалаларидан бири берилган маълумотларни минимал символлар сони ёрдамида узатишга имкон берадиган энг тежамкор кодлаш усулларини излаб топиш ҳисобланади. Бу масала алоқа каналида шовқинлар бўлмаганида ҳам, бўлганида ҳам ҳал этилади.
- Маълумотларни икки томонлама узатилишини таъминлайдиган узатиш тизими кўп сонли маълумотлар манбалари ва қабул қилувчилари, узаткичлар, қабуллагичлар ва алоқа каналларига эга бўлиши мумкин.
Маълумотларни қабул қилувчи МУТга қўядиган энг муҳим талаблари узатиш тўғрилиги, маълумотларни етказилиш муддатлари ва узатиш тезликлари, МУТнинг ишлаш ишончлилигига талаблар ҳисобланади. - Маълумотларни қабул қилувчи МУТга қўядиган энг муҳим талаблари узатиш тўғрилиги, маълумотларни етказилиш муддатлари ва узатиш тезликлари, МУТнинг ишлаш ишончлилигига талаблар ҳисобланади.
- ДХУ тизимига дискрет канал ёки маълумот узатиш канали ёки маълумот узатиш тракти кириши мумкин. Маълумотлар манбаи ва маълумотларни қабул қилувчи МУТ таркибига кирмайди.
- Манба томондан келиб тушувчи хабар телекоммуникация тизимида ташувчи бўлган сигналга ўзгартирилади. Телекоммуникатсия тизими сигнални белгиланган сифат кўрсаткичда муҳитнинг бир нуқтасидан бошқасига етказишни таъминлайди.
- Алоқа каналларининг ДМУ учун яроқлилиги биринчи навбатда унинг частота характеристикаси, айнан амплитуда – частота характеристикаси (АЧХ) ва фаза – частота характеристикалари (ФЧХ) билан бахоланади.
- - АЧХ – каналдаги қолдиқ сўнишни частотага боғлиқлигини ифодалайди. АЧХ нинг нотекислиги канал чиқишида айланишни ҳосил қилади.
- - ФЧХ – доимий каналнинг фазасини частотага боғлиқлигини ифодалайди.
- Сигналларнинг бузилиш сабаби, характеристикаларнинг ночизиқлиги, фазанинг титраши, аксланиши, ташувчи частоталарнинг сурилиши ва тўсқинларнинг мавжудлигидир.
-
- ДМУ учун мўлжалланган алоқа каналларининг характеристикалари.
- Шовқин бу, узатилган сигнални қабул қилишга ҳалақит берувчи бегона электрик тебранишлардир. У сигналга таъсир қилиш характерига боғлиқ ҳолда аддитив ва мултипликатив шовқинларга бўлинади.
- Аддитив шовқинлар деб, канал ва трактларда юзага келувчи тасодифий электр юритувчи кучга айтилади. Аддитив шовқинлар флуктуацион, гармоник ва импульсли гуруҳларга ажратилади.
- Мультипликатив шовқинлар деб, канал (тракт)нинг узатиш коэффициентини тасодифий ўзгаришига айтилади. Мультипликатив шовқинлар контактларнинг бузилиши, оператор хатолари, частота сурилиши, қолдиқ сўнишнинг ўзгариши ва фаза сакраши каби гуруҳларга ажратилади.
- Алоҳида хатоликлар ўртасида корреляцион боғлиқлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигига қараб дискрет канални хатоликлари мустақил канал (хотирасиз канал) ёки хатоликлари гурухланувчи канал (хотирали канал) деб аталади.
- Дискрет маълумот - бу ахборотни узатиш, сақлаш, ҳосил қилиш ва қайта ишлаш мақсадида дискрет сигналлар орқали ифодаланган шаклидир. Ахборотни айнан дискрет сигналлар орқали ифодаланишига сабаб, бу хозирги замон ва келажакда барча қурилмаларнинг рақамли бўлишидир. Чунки рақамли қурилмалар айнан дискрет маълумотлар орқали мулоқот қилади.
- Сигналларнинг бузилиш сабаблари
Do'stlaringiz bilan baham: |