Кодлаш – бирламчи алифбо орқали ифодаланган ахборотни кодлар кетма-кетлигига ўгириш.

Декодлаш – кодлашга тескари жараён бўлиб, яъни ахборот кодлар кетма-кетлигидан бирламчи алифбо кўринишида тикланади.
Агар кодлаш ва декодлашни кетма-кет қўллаш натижасида ахборот бошланғич кўринишига йўқотишларсиз тикланса бундай операциялар асл ҳолига қайта оладиган деб аталади.
Кодлашни сақлаш ва узатишдаги манфаати – бу иқтисодий омилдир. Чунки самаралироқ код хабарни юбориш учун камроқ энергия ва вақт талаб қилади ва шу билан алоқа линиясини камроқ эгаллайди. Бунда сақлашда ташувчи юзасининг камроқ майдони ишлатилади.

Аммо шуни ҳам тушуниш керакки, коднинг манфаатдорлиги бутун кодлаш-узатиш-декодлаш занжирининг манфаати билан бир хил эмасдир.
Шундай ҳам бўлиши мумкинки, узатишда қўлланилган самарали код учун кодлаш ва декодлаш жараёнлари учун кўпроқ вақт ва бошқа захиралар (масалан, техник қурилманинг хотираси учун жой, агарда бу операция у орқали амалга оширалаётагн бўлса) талаб қилиниши билан бадал тўланади.
Хабар манбасига кодлаш тизими ҳам киради. У сигналларни қабул қилувчига таниш қоидалар билан ҳосил қилади. Хабарнинг таркиби унинг тақдим шаклидан мустақил бўлгани учун, бир кодни бошқа кодга айлантириш мумкин. Бунда кодни қайта айлантириш қоиидалари қабул қилувчига тақдим этилади. Хабарни узатишда бундай қўшимча кодлаш ва қабул қилишда декодлашнинг мақсадга мувофиқлиги хабарнинг алифбоси ортиқча бўлганида ва алоқа каналининг шовқинлари натижасида сигналларнинг бузилиши кузатилганида аён бўлади.

Кодлаш ахборотни сақлаш ва узатишдан олдин туради.
Алоқа каналининг асосий тавсифларини амалга ошириш нафақат техник ускуналарни ишлаб чиқишни, балки ахборот масалаларига ечим топиш – кодлашнинг оптимал усулини танлашни ҳам талаб қилади.
Код алифбоси белгиларининг сони коднинг асоси деб аталади.
Код сўзидаги белгиларнинг сони код сўзининг узунлиги деб аталади.