Узлуксиз вақтнинг узлуксиз сигнали қисқача узлуксиз (аналог) сигналлар деб аталади.
Мавжуд кўплаб мумкин бўлган узлуксиз қийматларнинг ихтиёрийсини қабул қилиши, ихтиёрий моментда ўзгариши мумкин. Бундай сигналларга барчага маълум бўлган синусоидал сигналлар хам киради.
Дискрет вақтнинг узлуксиз сигнали
Дискрет вақтнинг узлуксиз сигнали ихтиёрий қиймат қабул қилиши мумкин, фақат олдиндан белгиланган (дискрет) маълум t1 ,t2 ,t3. моментларда ўзгаради.
Узлуксиз вақтнинг дискрет сигнали
Узлуксиз вақтнинг дискрет сигналлардан фарқи шундаки, улар ихтиёрий моментда ўзгариши мумкин, аммо уларнинг катталиги рухсат этилган (дискрет) қийматни қабул қилади.
Дискрет вақтнинг дискрет сигнали
Дискрет вақтнинг дискрет сигнали (қисқача дискрет сигналлар) дискрет вақт моментида фақат рухсат этилган (дискрет) қиймат қабул қилиши мумкин.
Дискрет хабарни сигналга ўзгартиргич чиқишида ташкил қилинаётган сигнал қоидага кўра ахборот параметри бўйича дискрет хисобланади.
Маълумотларнинг рақамли сигнали.
Маълумот узатиш техникасида бундай сигналлар маълумотларнинг рақамли сигнали (МРС) деб номланади.
Хабар ўзгаришини ифодаловчи маълумот сигнал параметри маълумот сигналнинг тақдим этувчи (ахборот) параметри деб аталади.
Расмда тақдим этиш параметри амплитуда бўлган ва бу параметрнинг қиймати кўплиги иккитага тенг (u+U1 ва u+0) бўлган МРС тасвирланган.
Сигналнинг тақдим этиш параметри ҳолатининг аниқланган қиймати аниқловчи позицияси бўлади.
Сигнал аниқловчи позицияси алмашиниш моменти аниқловчи момент (АнМ) дейилади.
Хабарнинг қандай кўринишда эканлигига ва сигнал ташувчининг параметрларига қараб хабарлар кетма-кетлиги дискрет каналга ёки маълумотлар узатувчи каналга келиб тушади.
Хабарнинг қандай кўринишда эканлигига ва сигнал ташувчининг параметрларига қараб хабарлар кетма-кетлиги дискрет каналга ёки маълумотлар узатувчи каналга келиб тушади.
Дискрет канал алоқа канали ва сигнал ҳосил қилувчи қурилмалардан ташкил топган.
Сигнал хосил қилувчи (СХҚ) қурилмаларда маълумот сигналлари электр алоқа каналлари орқали узатилиши учун мос шаклга келтирилади ва дискрет сигналларнинг параметрлари билан алоқа каналлари параметрларини мослаштиради. Шу билан бирга қабул қисмида қайта ҳосил қилиш (олдинги холатига қайтариш) ни амалга оширади. Дискрет канал ва хатолардан химояловчи қурилмалар мажмуаси маълумот узатиш каналини ташкил қилади.
Хатолардан химояловчи қурилмалар, тўсқинлар натижасида маълумот сигналларида содир бўладиган хатолар сонини камайтириш учун ишлатилади.
Маълумотларни узатиш тизимининг структура схемаси.