Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда солиқ сиёсати ва унинг таъсири.
Кўп мамлакатларда ҳаттоки иқтисодий ривожланиш даражаси бир- хил бўлган давлатларда ҳам, иқтисодиётни бошқариб туриш даражаси турличадир. Давлат бозор механизмларини фаолияти учун керакли шарт шароитлар яратиб ва улар ёрдамида иқтисодий жараёнларни бошқариб, тартиблаб туради. Ушбу механизмлардан бири солиқлардир.
Солиқлар ёрдамида тартибга солиш ҳар қандай мамлакатнинг хўжалик ҳаётини, яъни ишлаб чиқариш таркиби, сармоя жамғариш, шахсий истеъмолни қамраб олади, чунки солиқ тадбирлари усткурманинг базис муносабатларига таъсир этишининг энг универсал воситаси ҳисобланади. Бундай тартибга солишдан мақсад: корхоналарнинг ички ва ташқи фаолияти учун, айниқса уларни инвестиция фаолиятини жонлантириш учун умумий солиқ иқлимини яратиш ҳамда сармоя ҳаракатининг тармоқ ва минтақавий йўналиши устидан ривожлантиришни рағбатлантириш учун солиқ шарт-шароитини таъминлаш. Шу ўринда солиқ имтиёзларининг белгилари тўғрисида сўз юритсак, Солиқ имтиёзларга хос бўлган мажбурий, характерли белгиларнинг, янада тушунарли бўлиши учун 4 расмда солиқ имтиёзларининг моҳиятини аниқлашга хизматчилувчи характерли белгилар ўз аксини топган
Шу ўринда мамлакатимизда иқтисодий ўсиш жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра Ўзбекиcтон 2015-2016 йиллардаги ривожланиш якунларива 2017-2018 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича
27
дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакатлар қаторидан ўрин олган.
2-расм Солиқ сиёсати.3
Албатта солиқ сиёсатининг юритишда солиқларни юритиш концепцияси, старатегияси ва тактикаси тўғрисида сўз юритиш лозим.
Давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда молиявий-иқтисодий муносабатлардан келиб чиқиб, республика иқтисодиётини барқарорлаштириш, ижтимоий ҳимояланган, эркин бозор иқтисодиётини бошқаришга ҳар томонлама таъсир кўрсатади.
Юқори даражада ривожланган бозор муносабатлари шароитида солиқ сиёсати давлат томонидан миллий даромадни қайта тақсимлаб, ишлаб чиқариш таркибини ўзгартириш, ҳудудий-иқтисодий ривожланиш, айрим табақадаги фуқароларни даромад даражасини ошириш мақсадларида ишлатади.
Солиқ сиёсатини юритишдан мақсад жамият ишлаб чиқаришини ривожлантирилишига қаратилиб, иқтисодий фаолият жараёнларини мувофиқлаштириш йўли билан эришилади. У келажакдаги истиқболлар
3Схема муаллиф томонидан тузилган.
учун қисқа муддатларга ишлаб чиқилган бўлади. Шу муносабат билан солиқ стратегияси ва солиқ тактикаси фарқланади
Солиқ стратегияси - давлатнинг узоқ йилларга мўлжалланган, солиқ муносабатларидаги муҳим йўналишлар бўйича чора-тадбирларнинг мажмуасини кўрсатувчи режадир. Солиқ стратегияси мамлакат миқёсида 5-10 йиллик истиқболда ривожлантиришнинг асосий мезони бўлиб, унинг негизини ҳар томонлама асосланган илмий ғоя ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ривожланишнинг эркинлашган бозор муносабатларига мувофиқлаштириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув шароитида солиқ стратегияси солиқлар тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, жаҳон ҳамжамиятида шаклланган бозор муносабатларига кириб бориш учун республикада амалдаги солиқлар ва солиққа тортиш тартиб қоидаларидан тубдан фарқ қиладиган янги солиқ технологияларини жорий қилиш асосларини яратиш вазифасини ўз ичига олади.
Ҳозирги вақтда жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги йўналишларига катта эътибор берилади:
Ҳар-хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин қадар иқтисодий шарт- шароит яратиш, уларни ҳар томонлама бозор муносабатларига кириб боришига ёрдамлашиш.
Умумдавлат ижтимоий зарурий вазифаларни бажариш учун давлатни зарур бўлган молиявий манбалар, маблағлар билан таъминлаш.
Бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий иқтисодий омилларни ташкил қилишда қатнашиш, ишсизликни бартараф этиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ночорларга ёрдам бериш.
Аҳоли турмуш даражасини зарурий меъёрда сақлаб туриш имконини излаш ва таъминлаш.
29
Солиқ сиёсати асосига бюджетга солиқ тушумлари ҳажмларини, солиқ ставкаларини кўпайтириш ҳисобига эга эмас, балки ишлаб чиқаришнинг тегишли тармоқларини ва маҳсулотнинг устивор турларини рағбатлантириш воситасида солиқ солиш базасини кўпайтиришга имкон яратадиган чоралар ҳисобига кўпайтиришга эришиш зарурлиги тўғрисидаги мафкура кўйилиши керак.
Давлатнинг амалдаги солиқ сиёсати солиқларнинг жамиятдаги ролини белгилайди. Солиқларнинг усткурма тартибининг субъектив ҳодисаси сифатидаги роли давлат фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу ролдоимий ҳаракатда бўлиб, бутун ҳалқ хўжалигининг манфаатлари ва мақсадларини жамлама кўринишда акс эттирган ҳолда давлат сиёсатининг ўзгаришига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган солиқ сиёсати вазифалари тўғрисида республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримовни билдирган фикрларига тўхталмоқчимиз. «Солиқ сиёсатининг вазифаси - бир томондан, бюджет даромадининг барқарор сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчи томондан - корхоналарни республика учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиришдан иборат4».
Юқорида билдирилган фикрда солиқ сиёсати вазифасининг иккиёқламалик ҳарактери яққол кўриниб турибди. Бир томондан солиқ сиёсатининг вазифаси давлат бюджетини даромадлар билан таъминлаш эканлиги кўзда тутилаяпти, аммо бу вазифа бюджетни даромадлар билан оддийгина таъминлашдан иборат эмас. Бу ерда вазифанинг бюджет даромадининг барқарор сафарбарлигини таъминлашдан иборатлигига эътибор қаратилаяпти.
4Схема муаллиф томонидан тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |