Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда солиқларнинг назарий асослари.
Солиқ имтиёзларининг моҳиятини аниклашда унга хос бўлган белгилармуҳим ўрин тутади. Бизнинг фикримизча, солиқ имтиёзларига хос бўлган мажбурий характерли белгиларнинг биринчиси, солиқ имтиёзлари ўрнатилиши қонунийлигидир. Ҳақиқатан ҳам, солиқ имтиёзлари, одатда, Солиқ кодекси, тегишли қонунлар ва маҳаллий ўз- ўзини бошқариш органларининг меъёрий- хуқуқий хужжатлари асосида ўрнатилиши мумкин. Бироқ бу жараён Ўзбекистон учун ўзига хос бўлган хусусиятга эга. Унга кўра, бизнинг мамлакатимизда солиқ имтиёзлари, юқоридагилардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ҳам ўрнатилади назаримизда, жаҳон амалиётидагидан фарқли ўлароқ бундай тартибнинг мамлакатимизда жорий этилганлигини ижобий ҳолат, солиқлар ва солиққа тортиш назарияси ва амалиётига қўшилган муносиб ҳисса сифатида эътироф этмоқ лозим. Чунки бундай кўшимчанинг жорий этилиши солиқ имтиёзларининг қўлланилиши ва ҳаракати механизмини жонлантиради, ижтимоий ҳаётнинг ва иктисодий жараёнларнинг ўзгарувчанлиги билан характерланадиган ҳозирги шароитда уларни оператив равишда қўллаш имконини беради.
Маълумки, Ўзбекистон давлатчилигининг таркиб топиши шароитида солиқларни ундиришнинг аҳамияти ниҳоятда юқори бўлди – ёш мустақил давлатнинг тақдири айнан шунга боғлиқ бўлиб қолган эди. Мамлакатга давлат қурилиши, мустақил иқтисодий ва ижтимоий сиёсат олиб борилиши, ўз мустақиллигини мустаҳкамлаши учун маблағ керак эди. Бу ўринда фақат ўз-ўзига таянишга тўғри келган – 70 йилдан ортиқ
ҳукмронлик қилган собиқ иттифоқ давлатининг бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш тизими қулаган эди. Молиявий захираларга бўлган эҳтиёжни миллий манбалар ҳисобидан таъминлаш зарур бўлган.
Мустақиллик қўлга киритилиши билан ўз солиқ тизимимизни шакллантириш ишлари бошланди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги конституциявий қонун «Республика ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади» деб белгилади(12-модда).
Жуда қисқа давр ичида иккита вазифани бирданига бажаришга тўғри келган. Биринчидан, навқирон давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитларига мос келувчи солиқ тизимини шакллантириш, зарур ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш. Иккинчидан, солиқ маъмуриятчилигининг тегишли тизимини яратиш.
Миллий солиқ тизимининг ривожланишида учта асосий босқични ажратиб кўрсатса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |