Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида солиқ тизимини такомиллаштириш



Download 117,16 Kb.
bet7/12
Sana21.02.2022
Hajmi117,16 Kb.
#55356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Уринов Бекзод

Бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида солиқ тизимини такомиллаштириш


Ушбу босқичда иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни таъминловчи бозор ислоҳотлари солиқ тизимини ривожлантиришга асос бўлди.
Солиқ бошқаруви соҳасида ҳосил бўлган тажрибага асосланган ҳамда мавжуд бозор муносабатларини ҳисобга олган ҳолда 2008 йилда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ишлаб чиқилди ва амалга киритилди. Кодекснинг 1998 йилдан бери амал қилаётган эски таҳрири унинг нормаларига аниқлик киритадиган қонуности ҳужжатларига муҳтож эди. 2007 йилга келиб уларнинг сони 150 тадан ошиб кетди, бу солиқ қонунчилиги англанишини мураккаблаштириб, ички жиҳатдан зиддиятли қилиб қўйди.

23
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қилувчи, солиқ солишнинг батафсил нормаларини белгиловчи ҳужжат бўлди. Натижада солиқ қонунчилиги соҳасида қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сони анча қисқарди, у янада очиқ-ойдин тус олди, зиддиятли жиҳатлари бартараф этилди.


Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, таркибий ислоҳотлар, кичик ва хусусий бизнес ролининг ошиши – буларнинг бари мамлакатимизнинг
«солиқ конституцияси» узлуксиз такомиллаштирилишини талаб этарди. 2008–2018 йиллар давомида Солиқ кодексига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар қуйидагиларга йўналтирилган:

  • ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ривожлантиришда солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш;

  • самарасиз солиқлардан (экология солиғи, атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар) воз кечиш орқали солиқ тизимини соддалаштириш ҳамда мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш қоидалари ва тўлаш тартибини максимал даражада бирхиллаштириш;

  • ўхшаш даромадларга солиқ солишнинг ягона тартибини белгилаш;




  • биргина солиқ базасига эга бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар сонини қисқартириш;

  • солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни уларнинг солиқ базасини кенгайтириш учун ставкаларни пасайтириш имкониятини таъминлаш мақсадида бирхиллаштириш, қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш.

Учинчи босқичда солиқ тизимини такомиллаштиришнинг асосий субъекти кичик бизнес ҳисобланади. Солиқ қонунчилигига киритилган
ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти микро– ва кичик корхоналарга солиқ солиш тизимини соддалаштиришга, уларнинг солиқ юкини камайтиришга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган эди.
Ягона солиқ ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўлаш ўрнига микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлай бошладилар. Бунда ЯСТ ставкаси 13 фоиздан 4 фоизгача камайди, бу эса реал солиқ юки 2,6 баравар пасайганини билдиради.
Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига тўловлар ягона ижтимоий тўловга бирлаштирилди. Кичик бизнес субъектлари учун унинг ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
ЯСТ ва ЯИТни энг кам нормативларни ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби жорий этилди, бу эса бюджет йўқотишлари кўпайиши хатарисиз ҳужжатли текширувларни анча қисқартириш имконини берди.
Дивидендлардан солиқ ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга пасайтирилди, 2010–2013 йилларда эса микро– ва кичик корхоналарни ташкил этувчилар учун у нолга тенглаштирилди.
Йирик корхоналарнинг ҳам солиқ юки енгиллаштирилди. Жорий тўловлар миқдори чоракда 6 тадан 3 тага туширилди. ЯСТ ставкаси 25%гача пасайтирилди. ҚҚС (сўнгги 20 йил мобайнида 20% даражасида сақлаган ҳолда) ва акциз солиғи бўйича жорий тўловлар бекор қилинган. Авваллари корхоналар бу тўловларни ойига 3 мартадан тўлашган, ҳозир эса – ой якунлари бўйича 1 марта тўлашади.
25
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ тўлаш даврийлиги ҳар ойлик муддатдан ҳар чораклик муддатгача камайтирилди.
Ўз ишлаб чиқариш базасини мунтазам модернизацияловчи, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозловчи корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг самарали тизими яратилди.
Молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботлар сони бир-бирини такрорловчи шаклларини бекор қилиш, бирлаштириш, шунингдек уларни тақдим этиш даврийлигини бирлаштириш ҳисобига бир неча баравар қисқартирилди. Ҳисобот электрон шаклда топширила бошлангани сабабли солиқ инспекцияларига бориш зарурати қолмади.
Инсофли солиқ тўловчилар хўжалик фаолиятига асоссиз аралашувлардан кўпроқ ҳимоялана бошланди. Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолияти тўрт йилда кўпи билан бир марта режали тартибда текширилади. 2015 йилдан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўловчи, шунингдек барқарор ўсиш суръатлари ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминловчи кичик бизнес субъектларида солиқ текширувлари ўтказиш тақиқланди.
Умуман олганда, солиқ тўловчиларини режали ҳужжатли текширишлар сони минимумга келтирилди. Уларнинг сони 10 йил ичида 3 баравар камайди, сўнгги йилларда йилига 5–5,5 мингтадан ошмаяпти, бу эса фаолият юритувчи юридик шахсларнинг қарийб 2 фоизини ташкил этади. Камерал текширувлар (корхонага чиқмасдан), мониторинг ва хронометражга катта эътибор берилмоқда.
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун тадбиркорлик субъектларининг молиявий ва жиноий жавобгарлиги либераллаштирилди. Улар биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли бўлганда, бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига зарар келтирилмаганда
мансабдор шахслар молиявий санкциялар қўлланмаган ҳолда фақат маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ихтиёрий равишда тўлаганда ҳам бизнес тузилмалари улардан озод этилади.



  1. Download 117,16 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish