“Ўзбектелеком АК”Самарканд филиалида хизмат курсатишга бўлган талабни аниқлаш.
Бугунги кунда илғор технологияларнинг янги авлодларини кашф қилиниши дунёнинг барча аҳолиси учун каттадан-катта имкониятларни яратиб бермоқда. Жумладан, алоқа соҳасига кириб келаётган янги технологиялар республикамиз учун ҳам катта имкониятларни тақдим этмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳозирда телекоммуникация хизматларига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Телекоммуникация хизматларига бўлган талаб деганда, телефон, шаҳарлараро ва давлатлараро сўзлашувлар, факс, компютер ҳамда шу кабиларга бўлган талаб тушунилади. Ушбу талабларни қондириш, умуман, соҳани ривожлантириш учун ҳозирда хорижий ҳамда миллий инвестициялар жалб қилинмоқда. Шу боис ҳам соҳада самарали лойиҳаларни танлаб олиш муҳим масаладир. Энг самарали лойиҳаларни танлаб олишнинг биринчи навбатдаги вазифаси эса телекоммуникацияларга бўлган талабни аниқлаш учун олиб бориладиган маркетинг тадқиқодлари ҳисобланади. Ўз навбатида, маркетинг тадқиқотлари ҳам маълум бир мақсадга йўналтирилади.
Яъни улар:
Хизматларга бўлган талабларларни аниқлаш;
Уларнинг жойлашуви (дислокация) ни аниқлаш;
2KarimovI. A. “Asosiyvazifamiz- vatanimiztaraqqiyotivaxalqimizfarovonliginiyanadayuksaltirishdir. Toshkent, “O’zbekiston”-2010, 60-bet.
Асосий талабларни қондирадиган ахборот технологияларининг турларини белгилаш;
Иқтисодий натижаларни таҳлил қилишдан иборат.
Бу соҳада жаҳон тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, кўпгина йирик, чет эл фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо айланишининг 0,1 фоиздан 2 фоизгача миқдорда маблағ сарфланади. Масалан, машҳур «Проктер энд Гембел» компанияси ҳар йили мингдан ортиқ маркетинг тадқиқотларини жаҳондаги барча бўлинмалари бўйича ўтказади. Ҳар бир маҳсулот гуруҳи бўйича мутахассисларнинг кундалик фаолиятлари харидорлар талабини ўрганиш, ташкилот сотув ҳажмини ошириш, янги маҳсулотни режалаштириш ва шу каби муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ.
Умуман олганда, маркетинг тадқиқодлари ахборотларга бўлган бозор талабининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда доимий равишда барча ҳудудларда ўтказилиши лозим. Ҳудудларда маркетинг тадқиқотлари ўтказилаётганда ҳудудда яшовчиларнинг сони, уларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва уларнинг истиқболли, уй-жой қурилиш режалари, халқ фаровонлигининг ўсиш динамикаси, ҳудуднинг мамлакат чегарасидаги бошқа ҳудудлар ва ташқи давлатлар билан халқаро иқтисодий, коммуникатив алоқалари ҳисобга олиниши лозим. Юқоридаги санаб ўтилган омиллар талабни аниқлашда ўзининг турлича таъсирини кўрсатади.
Телекоммуникацияларга бўлган талабни аниқлашда, одатда ахборот технологияларидан фойдаланувчиларнинг моддий таъминланганлик даражаси асос қилиб олинади. Яъни, аввало моддий фаровонлик даражаси бўйича энг кўп бўлган мижознинг тури аниқланади. Ундан сўнг эса ушбу гуруҳ бўйича тўлов қобилиятига эга бўлган, аммо қаноатлантирилмаган талабнинг миқдори аниқланади ҳамда бу кўрсаткични
11
телекоммуникацияларга бўлган талаб сифатида қабул қилиш мумкин бўлади.
Айрим ҳолларда узоқ истиқболда ахборот технологиялари хизматларига бўлган талабни аниқлашда асос қилиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдори ҳам олинади. Одатда, ахборот технологияларга бўлган талабнинг ўсиши ЯИМ миқдорининг ўзгаришига пропорционал деб олинади. ЯИМнинг ўсиши хизматларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келмаслиги мумкин, чунки унинг ўсиши энг кўп таъминланган аҳоли даромадларининг ўсишига олиб келиши мумкин, кам таъминланганларнинг даромадлари ҳам ўсиши мумкин. Ахборот технологияларидан фойдаланувчилар асосан ўрта таъминланганлар ҳисобланади. Унча кўп бўлмаган аҳолининг бадавлат қатлами телекоммуникация воситалари билан олдиндан таъминланган бўлади. Худди шу ҳолат дифференсиаллашган корхона ва ташкилотларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.
Умумий хулосалардан аниқ мисолларга тўхталиб, шуни айтиш мумкинки, ҳозирда юртимиздаги барча аналог стансиялар янги электрон рақамли стансияларга ўтказилаётганлиги маълум. Яна бир қанча қўшимча хизмат турларини татбиқ қилишга кенг йўл очиб берилмоқда. Шундай экан, аввало, аҳолининг қайси хизмат турига талаби юқори эканлигини аниқлаб, уларнинг талабларига мос равишда қўшимча хизмат турларини татбиқ этиш лозим. Айнан мана шу аниқлаш жараёнлари “Ўзбектелеком” АК нинг Самарканд шаҳар телефон тармоғи филиалида турлича ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили 25-27 сентабр кунлари ИСТ Эхпо кўргазмаси ТШТТ филиали бўлимига келганлар ўртасида маркетинг тадқиқоти ўтказилганди. Яъни бу жараён анкета сўровномаси шаклида ўтказилиб, ҳар бир анкетани тўлдирган меҳмонга совғалар тақдим этилди. Бу кўпгина инсонларни сўровномада қатнашишга ундади десак, муболаға бўлмайди.
Тадқиқот жараёнида шу маълум бўлдики, сўровномада қатнашганларнинг 40 фоизи телефон рақамини аниқлаш хизматидан, 20 фоизи янги чақирув тушганлиги ҳақида хабар бериш хизматидан, 17 фоиз парол орқали шаҳарлараро алоқадан фойдаланиш хизматидан, 13 фоизи кирувчи ва чиқувчи алоқани вақтинча тақиқлаш хизматидан, 8 фоизи бошқа қўшимча хизмат турларидан фойдаланишлари ҳамда 2 фоизи умуман, қўшимча хизмат турлари ҳақида маълумотга эга эмас экан.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, шаҳар телефон тармоғидан фойдаланувчи абонентларнинг кўп қисми телефон рақамини аниқлаш хизматидан фойдаланар экан. Шундан келиб чиққан ҳолда, филиал ҳозирда бу хизмат турининг сифат кўрсаткичини ошириш чораларини кўрмоқда. Булардан ташқари, ҳозирда ушбу хизмат турига ўхшаш аноним рақамларни аниқлаш хизмати ҳам шаҳар телефонларидан фойдаланувчилар учун тақдим этилди.Бу эса анча кулайликларни яратишини куришимиз мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан яқиндан ишлаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятининг доимий муҳим йўналишларидан бири бўлиб келган.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат 2017 йилнинг бошидан 20 декабрига қадар бўлган муддатда вазирликка “Ўзбектелеком АК”Самарканд филиалига фуқаролардан 3185 та мурожаат келиб тушган.
Уларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият шикоятлар телекоммуникация хизматларини кўрсатиш сифати билан боғлиқ. Хусусан:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхонаси (айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси) орқали 2120 та мурожаат йўлланган бўлиб, улардан 870 тасида телекоммуникация
13
хизматларини (жумладан, 402 мурожаат алоқа тармоқлари, 241 та мурожаат интернет тармоғи, 227 та мурожаат мобил алоқа) кўрсатишга оид масалалар кўрсатилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Виртуал қабулхонаси орқали аҳолидан 247 та мурожаат қабул қилинган бўлса, шундан 143 тасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш сифати (53 та алоқа тармоқлари, 59 таси интернет хизматлари, 31 таси мобил алоқа) бўйича масалалар кўтарилган.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аҳолидан 523 та мурожаат олинган бўлиб, булардан 211 тасида телекоммуникация хизматларининг кўрсатилиши (26 тасида алоқа тармоқлари, 31 тасида интернет хизматлари, 43 тасида мобил алоқа) юзасидан аҳолининг муносабати билдирилган. Шунингдек, шу давр оралиғида фуқаролар томонидан 295 та ёзма шаклдаги мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг
100 таси телекоммуникация (26 тасида алоқа тармоқлари, 31 тасида интернет хизматлари, 43 тасида мобил алоқа) хизматларига оид.
Шикоят сабаблари Хўш, алоқа тармоқларига оид аҳоли мурожаатларида нима дейилмоқда? Фуқароларнинг бу масалага оид шикоятларида аҳоли вакиллари асосан стационар телефон (уй телефони)га уланиш муаммосини кўтариб чиққанлар. Яъни, хонадонларига телефон улаш истагида ариза берган аҳоли вакилларининг сўрови кўп ҳолларда ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда техник масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ сусткашликлар туфайли кечиктирилмоқда. Симли телефон алоқасига уланган абонентлар эса ноқулай об-ҳаво шароитида алоқа сифати сезиларли даражада тушиб кетишига сабаб бўлувчи, шунингдек, маънан эскирган мисли алоқа тармоқлари, алоқадаги тез-тез узилишлар боис кўрсатилаётган хизматларнинг қониқарсиз эканлигидан шикоят қилишмоқда. Қолаверса, техник хизмат кўрсатувчи ходимнинг
сусткашлиги, телефон алоқаси оператори томонидан камчиликларнинг ўз вақтида ҳал қилинмаслик ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда.
Сўнгги йилларда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича муайян чора-тадбирлар кўрилаётган бўлса ҳам, баъзи ҳолларда бу янгиланишларнинг таъсири абонентларгача тўлиқ етиб бормаяпти. Сўнгги босқичдаги муаммо ва сифатсиз хизмат кўрсатиш муайян ҳолларда замонавий ускуна ва технологиялар самарадорлигининг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда. Интернет хизматлари бўйича вазирликка келиб тушаётган аксарият шикоятлар
«Ўзбектелеком» АКнинг Узонлаин интернет-провайдери абонентлари томонидан йўлланмоқда. Бу мурожаатларда асосан уланишнинг ишончлилиги, маълумотлар алмашиш тезлиги, уланиш билан боғлиқ муаммолар назарда тутилган. Абонентларнинг маълумотлар узатиш ва кабел хўжалиги сифатига бўлган эҳтиёжининг жадал ўсиши телекоммуникация йўналишидаги мурожаатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Алоқа операторлари томонидан турли техник хизматларни кўрсатиш номувофиқ ва етарли даражада ташкил этилмаслиги оқибатида аҳоли томонидан алоқа хизматларидан максимал фойдаланиш соатларида алоқа сифатида узилиш ва муаммолар келиб чиқмоқда. Шунингдек, бу ерда "инсон омили"нинг ҳам таъсири бўлиб, операторларнинг техник хизмат кўрсатувчи ходимлари томонидан абонентларга керакли эътиборнинг қаратилмаслиги ҳам мурожаатларнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Шу ўринда, мижозларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ходимлар салоҳиятини оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ҳам таъкидлаш лозим. Мобил алоқа хусусида тўхталадиган бўлсак, айтиш жоизки, бугунда мазкур хизмат кўрсатиш тури энг жадал ривожланаётган бўлса ҳам, мобил алоқа операторлари кўп ҳолларда аҳолининг юқори сифатли овозли алоқа ҳамда интернет хизматларига бўлган эҳтиёжини қондира олишмаяпти. Мобил алоқа хизмати бўйича мурожаатларнинг
15
сабаблари бевосита ҳудудларнинг мобил алоқа сигналлари билан қамраб олиниши етарли даражада эмаслиги, жумладан, биринчи навбатда бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мобил алоқа хизматлари сифатининг пастлиги билан боғлиқ. Натижада, алоқанинг ишончлилиги йўқолади ва бу абонентларнинг манфаатларига салбий таъсир кўрсатади. Муаммоларнинг олдини олиш бўйича нималар қилинмоқда? Вазирликнинг алоқа сифатини назорат қилувчи бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича мунтазам чоралар амалга оширилади. Алоқа ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат назорати инспекцияси томонидан доимий равишда оператор ва провайдерларларнинг хизмат кўрсатиш ҳолати текшириб борилиб, хизматлар сифатини яхшилаб юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилади.
Телекоммуникация тармоқлари фаолиятининг сифати бўйича Кенгаш йиғилишларида телекоммуникация тармоқларининг барқарор фаолияти, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳаси, бевосита мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимларининг билим ва кўникмаларини, уларнинг муомала ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тезкор йиғилишларида вазирлик ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати атрофлича танқидий таҳлил қилинади. Вазирлик тизимидаги муассасалар, оператор ва провайдерлар раҳбарларига расмий веб-сайт, махсус телефон рақами ҳамда жойларга чиқиш орқали аҳоли билан алоқаларни мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан яқиндан ишлаш бўйича топшириқлар берилади.
2016 йилда "Ўзбектелеком" АК ҳамда унинг бўлинмаларидаги 37 та раҳбар ва ходимларга нисбатан ташкилий ва интизомий чоралар кўрилган.
Шу билан бирга, амалдаги тариф режаларининг трафик нархларини сақлаб қолган ҳолда, интернетга уланиш тезлигини ошириш. Жумладан:
жисмоний шахслар учун Интернетга уланиш тезлиги оммавий тариф режалари бўйича 1,5-2 марта оширилди, киритилган трафик 10 фоизга оширилди, чекланмаган трафик тариф режалари трафикнинг бошланғич лимити 11-20 фоизга оширилган;
интернет ва ички интернет тармоғига уланиш тезлиги , киритилган трафик ҳажми 1 баробарга оширилиб, ташқи интернет тармоғига уланиш тезлиги, чекланмаган трафик лимити 2 баробарга оширилган.
сутканинг муайян палласидан келиб чиқиб, ташқи интернетга чекланмаган трафик қўшимча чиқиш имкониятини берувчи янги тариф режалари киритилган. Кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш, абонентларга хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш мақсадида, савдо офислари, шунингдек қўнғироқларни қайта ишлаш маркази ходимларининг малакасини ошириш юзасидан мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. "Ўзбектелеком" АК филиаллари бўлинмаларига алоқа ва интернет хизматларига тааллуқли камчилик ва муаммоларни аниқлаш юзасидан маҳалла ва аҳоли пунктларида учрашувлар ўтказиш амалиётини татбиқ этиш бўйича топшириқ берилган. Замон талабига мувофиқ ривожланиш, фойдаланувчилар умиди ва талабига мос бўлиш, линия-кабел хўжалиги хизматлари сифатини ошириш, вазифани амалга ошириш юзасидан ходимнинг масъулиятини ошириш, замонавий ускуна ва технологияларни татбиқ этиш йўлида соҳа корхона ва муассасалари олдида йирик вазифалар турибди. Бунинг натижасида эса, телекоммуникация тармоқлари ривожланиб, ўтказувчанлик даражаси ва ускуналарнинг самарадорлиги фойдаланувчилар талабига мос равишда ошади.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |