Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Ⅲ.Мустакил иш мавзуси:Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожида солиқ имтиёзларининг рағбатлантирувчи омил сифатида



Download 117,16 Kb.
bet9/12
Sana21.02.2022
Hajmi117,16 Kb.
#55356
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Уринов Бекзод

Ⅲ.Мустакил иш мавзуси:Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожида солиқ имтиёзларининг рағбатлантирувчи омил сифатида.


Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида иқтисодий ҳамда маънавий қудрати юксак давлат сифатида тан олиниб, жадал ривожланаётган мамлакатлар сафидан мустаҳкам жой эгаллади.
Албатта, юртимизнинг шитоб билан тараққий топиб бораётганига гувоҳ бўлаётганлар бундан 27 йил муқаддам у иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлат бўлганига ишониши қийин. Истиқлол йилларида тараққиётнинг ўзимизга хос ва мос йўли — “ўзбек модели” асосида олиб борилган оқилона ислоҳотлар ана шундай улкан ўзгаришларга мустаҳкам пойдевор бўлди. Бу жараёнда, айниқса, бозор иқтисодиётининг ўзгарувчан талабларига мослашувчан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга эътибор кучайтирилиб, миллий қонунчилигимизда унинг устуворлиги таъминлангани муҳим аҳамият касб этди. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мустақил ривожланишнинг бутун даври мобайнида иқтисодиётимиз келажагини таъминлайдиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит, имтиёз ва преференциялар яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг муҳим устувор йўналиш ҳисобланади.
Ана шу ҳаётий тамойиллар асосида олиб борилган кенг кўламли ишлар туфайли халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тадбиркорлик фазилати нафақат қайта тикланди, балки янгича маъно-мазмун билан бойиб, республикамиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётини янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилаётган асосий кучга айланди.
Чиндан ҳам, ички бозорни рақобатдош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, шу асосда аҳоли даромадларини

31
кўпайтириш ҳамда фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тобора муҳим роль ўйнамоқда. Соҳа вакилларига қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар, хусусан, солиқ имтиёзлари берилаётгани муваффақиятларни янада мустаҳкамлаётир.


Юртимизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири, шубҳасиз, бу — солиқ сиёсатини янада либераллаштириш, солиққа тортиш тартибини соддалаштириш, солиқ юкини пасайтириш, хўжалик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишига чек қўйиш бўйича чоралар мажмуини амалга ошириш ҳисобланади. Шу маънода, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланишида солиқ юки босқичма-босқич пасайтирилаётгани муҳим омил бўлаётир. Мисол учун, ҳозирги пайтда кўплаб мамлакатларда корхона ҳамда муассасалар фойдасидан олинадиган солиқ ставкаси ўртача 12,5 — 39,5 фоизни ташкил этаётган бир пайтда, Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 1995 — 2018 йиллар мобайнида 38 фоиздан 7,5 фоизга туширилганлиги эътиборга молик жиҳатдир.
Солиқ ставкасининг бундай сезиларли даражада пасайтирилиши хўжалик субъектлари учун ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, айланма маблағларни кўпайтириш, маҳсулот тайёрлаш ва хизматлар экспортини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратишда молиявий мадад бўлмоқда. Бундан ташқари, у солиққа тортиш базасини кенгайтириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ҳамда даромадларни яшириш даражасини камайтириш, йиғилаётган солиқларнинг тўлиқлигини таъминлаш имконини бераяпти.
Солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар, айтиш жоизки, ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилашга хизмат қилаётир. Натижада 2012 — 2018 йилларда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони 193 800 тадан 225 998 тага етказилиб, соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 1,8 баробар ошди.
Кичик бизнес ривожида солиқ юки енгиллаштирилаётгани муҳим омиллардан бири эканлиги инобатга олинган ҳолда, бу йўналишдаги ислоҳотлар тобора кенг кўлам касб этмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йил ичида микрофирма ҳамда кичик корхоналар томонидан тўланаётган ягона солиқ ставкаси 7 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди. Шунингдек, 2016 йилдан эътиборан, иқтисодиёт тармоқларида хизмат кўрсатувчи корхоналарда ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга
-туширилди.

Шу билан бирга, ягона солиқ тўлови ставкасининг жорий қилингани, Инқирозга қарши чоралар дастури асосида яна бир қатор имтиёз ва преференциялар қўлланила бошлангани кичик бизнес равнақида янги саҳифалар очмоқда.


Унга кўра, жисмоний шахсларнинг микрофирма ҳамда кичик корхоналарни таъсис этишдан оладиган дивиденд кўринишидаги даромадлари, юридик шахсларнинг капиталлашувга, инвестицияларга, илгари олинган кредитлар бўйича ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлари беш йил давомида солиқдан озод қилинди. Шунингдек, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб, гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган микрофирма ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси, солиққа тортишдан озод этилган маблағлар корхоналарни асосий фаолияти бўйича техник қайта ишлаш ва модернизациялашга йўналтириладиган бўлса, 50 фоиз пасайтирилди.
33
Президентимизнинг 2014 йил7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил саноат каби кўп меҳнат талаб қиладиган айрим тармоқларда фаолият юритадиган кичик корхоналар учун ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони 100 тадан 200 тагача оширилиши белгилаб қўйилгани тизимдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса кичик бизнес ривожида сифат жиҳатидан янги даврни бошлаб берди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Сабаби, ушбу ҳужжат хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ҳамда ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ҳамда рағбатлар яратишга қаратилгандир. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тартибларини бир хиллаштириш мақсадида 2017 йил 1 январдан бошлаб бошқа тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ягона ижтимоий тўловни ҳар бир ходим учун ойига минимал иш ҳақига каррали миқдорда ҳисоблашнинг амалдаги тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига ҳам татбиқ этилиши белгиланди.
Асосий солиқ турлари бўйича ставкалар 2019 йилдан бошлаб жуда кўп ўзгаришлар киритилди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йил
даражасида сақлаб қолиниши баробарида 2017 йил 1 январдан бошлаб, ҳунармандларга (қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича) энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида қатъий белгиланган солиқни тўлаш жорий этилди. Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича тўловлар ставкаси ўтган йил даражасида қолдирилди.



Download 117,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish