2.4. Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишлар коэффициентини тақсимлаш
Берилган частотавий бузилишлар коэффициентини ОЧ тракти (σn.очт) ва преселектор (радиочастота тракти) (σn.рчт) орасида тақсимланади.
Қуйидаги шарт бажарилиши керак:
σn≤ σn.очт σn.рчт
Одатда σn.очт> σn.рчт бўлади, чунки ОЧ тракти полосаси қисқароқ. Преселекторнинг частотавий бузилишлар коэффициенти УҚТ диапазонида 1,01 марттадан катта, УТ диапозонида 2,25 марттага тенг бўлади.
ОЧ тракти частотавий бузилишлар коэффициенти қуйидагига тенг бўлади:
σn.рчт= σn1 σn2
Бу ерда σn1-ОЧ тракт асосий танловчанлик тизимининг частотавий бузилишлар коэффициенти.
Одатда σn1=3-6 дБ=1,42-2 мартта;
σn2-ёрдамчи кенг полосали контурларнинг частотавий бузилишлар коэффициенти, одатда σn2 ≤ 1 дБ =1.122 мартта.
σn.рчт= 2 дБ ва σn.очт = 7 дБ (σn1=6 дБ, σn2 = 1 дБ ) оламиз
2.5. Преселектор резонанс тизимларини турларини ва сонини асослаш
1. Преселекторнинг вазифаси унинг резонанс тизимларини танлаш учун асос ҳисобланади:
- руҳсат этиладиган частотавий бузилишлар коэффициентида акс канал бўйича берилган танловчанликни преселектор таъминлаши керак;
- ночизиқли каскаддаги ўтиш модулияциялашни келтириб чиқариши мумкин бўлган, маҳаллий станциялар кучли ҳалақитларини преселектор сўндириши керак ( бундай ҳалақитлар, асосан, УҚТ ва ЎТ диапазонларда вужудга келади);
-преселектор қабул қилгичнинг мумкин бўлган минимал шовқин коэффициентини таъминлаши керак. (ҚТ диапазонларида, айниқса ЎҚТ диапазонида муҳим).
2. Битталик контурли преселектор соддароқ ҳисобланади. Шунинг учун дастлаб бундай преселекторни бажарилиши имконияти текширилади.
Битталик контурнинг резонанс характеристикасининг тенгламаси қуйидагича бўлади:
(2.1.)
Бу тенгламадан фойдаланиб, акс канал бўйича берилган танловчанликни таъминлаш учун контурнинг эквивалент асллиги қандай бўлиши аниқланади:
бу ерда αак-максимал частотадаги акс канал бўйича умумлаштирилган созланиш:
Ҳисоблаш максимал частотада амалга оширилади, чунки бу частотада контурнинг полосаси кенгроқ ва танловчанлик ёмонроқ бўлади.
= (116.4·106/96.4·106) - (96.4·106/116.4·106) =
= |1,207– 0,828| = 0,379
σак = 47 дБ = 1047/20 = 223,87 марта
Ҳисобланган Qэ қиймат ҳисобланганидан 5-10 фоизга ортиқ бўлган бутун қийматга тенг олинади. Q = 591 оламиз.
Олинган Qэ қиймат конструктив бажарилиши мумкин бўлган қиймат билан таққосланади (2.1-жадвал).
Контурнинг эквивалент асллиги контурнинг транзистор ва антенна билан шунтланганлиги учун конструктив асллигидан марттага кам бўлади.
- шунтлаш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади:
Биполяр транзистор кириш ўтказувчанлигининг шунтлаш коэффициенти T=1,1÷1,5 бўлади (частота қанча катта бўлса, T нинг қиймати шунча катта бўлади). Майдоний транзистор, кириш ўтказувчанлиги шунингдек, исталган транзистор чиқиш ўтказувчанлиги шунтлаш коэффициенти 1 га яқин бўлади (T=1,01÷1,1).
Антенна билан шунтлаш коэффициенти, агар антенна актив ташкил этувчига эга бўлмаса A=1, агар антенна йўналтирилган бўлса A=2, бошқа ҳолларда A=1,1÷1,5 олинади.
T = T · A = 1,2 · 2 = 2.4
Qк/ = 150/ 2.4= 62,5.
Qэ≥ Qк/, демак 591 ≥ 62,5
Бундай аслликли контур конструктив мумкин эмас. Иккиталик контурли преселекторга ўтамиз.
Иккитталик контурли преселектор қуйидаги тенглама орқали тавсифланадиган резонанс характеристикага эга бўлади:
Бу тенгламадан фойдаланиб акс канал бўйича берилган танловчанликни таъминлаш учун контурнинг эквивалент асллиги қандай бўлиши аниқланади:
Ҳисобланган Qэ қиймат ҳисобланганидан 5-10 фоизга ортиқ бўлган бутун қийматга тенг олинади. Qэ = 15 оламиз.
Qэ≤ Qк/, демак 15 ≤ 62.5.
Бундай аслликли контурнинг частотавий бузилишлар коэффициентини аниқлаймиз. Ҳисоблаш минимал частотада амалга оширилади, чунки бу частотада полоса қисқароқ бўлади ва частотавий бузилишлар каттароқ бўлади:
σn= = = 1+0,000006=1,000006
бу ерда Пҳис –ҳисобланган ўтказиш полосаси Пҳис =ПС+2fуйғ.
fуйғ-преселектор ва гетеродин контурлари уйғунлигининг хатолиги (2.1.-жадвалга қараш керак);
f - диапазонинг минимал частотаси.
Пҳис =ПС+2fуйғ = 12,5·103 +2·2·103 = 16,5 кГц
σn, дБ = 20 lg 1,000006 = 0,00005 дБ
Олинган σn қиймат 2.4-бўлимда аниқланган σn.очт қиймат билан таққосланади.
Яъни 0,00005 дБ < 7 дБ
Демак битталик контурли преселектор ўз вазифасини бажаради. Бунда контур КЗда жойлашади.
2.1-жадвал
Диапазон
|
УТ
|
ЎТ
|
ҚТ
|
УҚТ
|
σn.рчт, мартта
|
≤2,51
|
≤1,41
|
≤1,25
|
≤1,19
|
Qк ўзакли ғалтак
|
90-140
|
110-140
|
140-190
|
100-200
|
Qк ўзаксиз ғалтак
|
10-50
|
40-100
|
60-150
|
100-200
|
fуйғ, кГц
|
1-3
|
3-5
|
10-20
|
300 гача
|
2. Топилган Qэ асллик бўйича оралиқ частота бўйича преслекторнинг танловчанлиги аниқланади. Ҳисоблаш оралиқ частотага яқин бўлган f частотада ((2.2) ифода бўйича) преселектор резонанс характеристикаси тенгламаси бўйича бажарилади, яъни
α=αop=|fop/f - f/fop|.
α= αop = |fop/f - f/fop| = |(10·106/96.4·106) - (96.4·106/10·106)| =
= |0,104 – 9.64| = 9.536
σор, дБ = 20 lg 245890.04 = 107.8 дБ
3. Қўшни канал бўйича преслекторнинг танловчанлигини аниқлаймиз.У диапазоннинг минимал частотасида α=αқк бўлганда преслекторнинг резонанс характеристикаси бўйича аниқланади.
αқк=2fқк/f=2·9·103/94·106 = 0,0002
σқк, дБ = 20 lg 1,0001 = 0.0008 дБ
бу ерда fқк - қўшни канали бўйича носозланиш, АМ учун fқк=9 кГц.
Ҳисоблашлар асосида преселекторнинг (РЧ трактнинг) тузилиш схемаси асосий маълумотларни кўрсатиш билан тасвирланади.
3- расм. РЧ трактнинг тузилиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |