Ккз = 0,1 деб оламиз.
Крчк - преселектордаги барча РЧК ларнинг кучайтириш коэффициенти. Агар РЧК бўлмаса, унда Крчк= 1 бўлади. Битта РЧК каскадининг кучайтириш коэффициенти К0.бар барқарор кучайтириш коэффициентидан ортиб кетмаслиги керак. Тахминан қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
К0.бар =
бу ерда =0.1…..0.2;
Y21, Y12 – транзисторнинг максимал частотадаги параметрлари.
Берилган КТ61 транзистор учун Y21= 3,911·10-2 См, Y12= 2,562·10-5 См.
К0.бар = = = 60,9
Крчк = 20 оламиз.
Кочк.i - i-нчи ОЧК нинг кучайтириш коэффициенти, у юклама турига кучли боғлиқ бўлади. Лекин у барқарор кучайтириш коэффициентидан ортиб кетмайди. Шунинг учун ОЧК нинг кучайтириш коэффициентини Y параметрларнинг оралиқ частотадаги қийматларини қўйиб аниқлаш керак бўлади. Юкламасида кенг поласали контури турган ОЧК барқарор кучайтириш коэффициентига яқин кучайтириш коэффициентига эга бўлади. Икки контурли ОЧК камроқ кучайтириш коэффициентини беради.Резисторли юкламали ОЧК одатда 5...12 дан катта бўлмаган кучайтириш коэффициентига эга бўлади.
Кочк.1= 10 оламиз.
Кар - аралаштиргичнинг кучайтириш коэффициенти, у фильтрнинг, унинг юкламасига узатиш коэффициентига кучли боғлиқ бўлади. Дастлабки ҳисоблашда Кар≤0.5 Кочк.кп олиш мумкин, бу ерда Кочк.кп - кенг полосали ОЧК ни кучайтириш коэффициенти
Кар = 0.5 Кочк.кпк оламиз.
Кочк.охир - охирги ОЧК нинг кучайтириш коэффициенти.
Биполяр транзистордаги АМ сигналлар кабуллагичларида транзисторнинг Ik=(Uбэ) ўтиш характеристикаси тежамли режимда (ишчи нуқта кичикроқ бўлганида) кичик ночизиқли бузилишларини таъминлайдиган қисқа квадратик оралиққа эга бўлади. Агар кириш кучланишининг амлитудаси жуда катта бўлса ва бу чегарасидан чиқса у ҳолда сигнал кучли ночизиқли бузилишларга эга бўлади. Шунинг учун охирги каскад киришдаги кучланиш Uрух руҳсат этиладиган қийматдан ортиб кетмаслиги керак. Y параметрлари [1] да келтирилган транзисторлар учун охирги ОЧК кучайтириш коэффициентини (4.14) ифода бўйича ҳисоблаш мумкин. Унда 25 коэффициент 1/В ўлчовга эга ва эмиттер токи ишчи нуқтада квадратик оралиқнинг ўртасига мос келадиган 1 мА га тенг бўлишини ҳисобга олади.
Кохир.очк= Uкир.д /Uрух ≥25 Uкир.д
бу ерда Кг.рух – руҳсат этиладиган гармоникалар коэффициенти;
Кг.рух=2…5 %;
m - модуляциянинг максимал чуқурлиги, m=80…90%.
Кохир.очк= 25 Uкир.д = 25· 0,5· = 178
(4.14) ифодадан аниқланадиган охирги каскад кучайтирш коэффициенти барқарор кучайтириш коэффициентидан катта бўлади. Бундай кучайтиришда каскад барқарор ишлаши учун охирги ОЧК нинг охиридан олдинги ОЧК билан алоқасини кучсизлантириш керак бўлади. Шунинг учун охиридан олдинги ОЧК барқарор кучайтириш коэффициентидан етарлича кичик кучайтириш коэффициентига эга бўлади.
Кохир.очк= 80, Кочк кпк= 50 ва Кар = 0.5 Кочк.кпк= 0.5·50=25 оламиз.
Барча каскадлар каскадлар биргаликда қуйидаги кучайтиришни беради:
К0 =0,1 . 20 · 25 . 10 . 50 · 80 = 2 000 000 марта
Ортиқча каскадларни каниқлаймиз.
К0/ Кум= 2 000 000/ 9219= 216.94
Кераксиз резиторли ОЧК ва кенг полосали контурли ОЧКларни олиб ташлаймиз ва КРЧК = 20, Кар =25, КОЧК =70 оламиз.
У ҳолда барча каскадлар биргаликда қуйидаги кучайтиришни беради:
К0 =0,1 . 20· 25 · 70 = 3 500 марта < 9219 марта
Ҳисоблашлар асосида қабуллагич ЮЧ трактининг тузилиш схемасини қурамиз:
5- расм. Қабул қилгич ЮЧ трактининг тузилиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |