Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet20/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

ЎҒЛИНГМАН, ТОШКЕНТ


Офтоб туғилади сенинг қароғингда Тошкент, оқшоминг-да фусункор.


Ҳар бир кўчанг,
Ҳар бир япроғингда
Қодирийнинг ўйчан руҳи бор.

Меҳмондўст деб кимлар таъриф қилмаган, Ҳамма мақтовларнинг ўзинг адоғисан.


Тошкент, сен миннатни билмаган устоз, Ойбек нигоҳисан,
Ойбек қучоғисан.

Анҳор бўйларида қумрилар ўйнар, Шоир Ғафур Ғулом билган қумрилар. Икки минг йил аввал Сағбонни излаб,


Ҳиндистонни ташлаб келган қумрилар...

Тошкент, Она шаҳар,


Беҳад, бепоён —
Ўзбекистондаги энг баланд терак. Аниқ таърифингни қилмоққа баён Улкан юрак керак,
Улкан-ан юрак керак!

Сенинг кўзларингга термулиб юриб


Қўшиқлар сўрайман — мен ҳам бир ўғлинг Тошкент,
Эй, миннатни билмаган устоз,
Бир умр тушмасин елкамдан қўлинг...


МИНГТЕПА ҚЎШИҒИ


Ҳар кимса ҳам от қўйсин ўз узлатига, Ҳар кимга ўз уйи азиз томи билан.


Зор қилмасин бировнинг «марҳамат»ига — Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Эркли элда эркадир ҳар жони муслим,


Хар юртнинг ўз эли муслим, жони муслим. Ҳар келгинди келса ўзгармасин исмим, Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Қандай алам отимизни қўйса ёвлар, Марғилонлар қаердаю Горчаковлар?.. Бизни азал буколмаган бу синовлар, Мингтепани атайлик ўз номи билан.


Унутми ё бу гўшада оққан қонлар, Бешигида чирқиллаган болажонлар,


Қўзғолонлар нега бўлди, қўзғолонлар?.. Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга, Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга. Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга — Мингтепани атайлик ўз номи билан.


Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,


Мард ястанмас номардларнинг наматига, Ҳеч бўлмаса Дукчи эшон ҳурматига
Мингтепани атайлик ўз номи билан.


АНДИЖОНИМ


Боғи шамол бўйларида кезиб юрдим, Боболарим пок руҳини сезиб турдим. Тупроғини кафтга олиб кўзга сурдим,


Шоҳ паҳлавон Бобур юрти Андижоним.

Бунда яшар ўз аҳдига вафодорлар,


Кўзни олар лўппи-лўппи пахтазорлар. Гул ундирган даласидан кетмай қорлар, Азиз бободеҳқон юрти Андижоним.

Жаннатмакон сўлим шаҳар гулзорлари, Учаман дер Асаканинг тулпорлари.


Мард элимнинг лочинлари, шунқорлари, Қаҳрамон Қобилжон юрти Андижоним.

Бу ўлкада Моҳларойим излари бор, Парилардай қорамайиз қизлари бор. Жамолидан ой уялган юзлари бор,


Тандир-тандир ширмой юрти Андижоним.

Бу маконни Хизр бобо қўллаб юрар, Хирмонига пок нафасин йўллаб юрар. Тушида ҳам даласини ўйлаб юрар, Осмон қадар имкон юрти Андижоним.





Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish