Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet28/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

АФРОСИЁБ


Чопди тинмай отлари Кўҳна тарих аробасин,


Кўмди тупроқ додларин Афросиёб харобасин...

Ўтди дунё, кетди дунё, Ёпилди тўрт дарвозаси. Қолди Хайём, қолди Сино, Мир Алишер овозаси.


Тожталабдур, тахтталаб, Чопди падаркуш отасин.


Кўкка сачраб қони, чақнаб Қолди Улуғбек шодаси.

Кетди паймони тўлиб, Ҳатто Темурдек бобоси. Мангу ўчмас ёд бўлиб, Қолди Бобурбек номаси.


Не жаҳонгир ўчди шаъми, Вайрон бўлиб кошонаси.


Шоҳлар ичра қолди номи Бир Машраби девонасин.

Ҳолидин бўлмай зоҳир, Кулганди ўз замонаси.


Қолди Мажнун, қолди Тоҳир Зуҳроларин афсонаси...

Кўзга суртгил то абад,


Тупроғи-хокин, ноласин. Қадни тик тутгил, Муҳаммад, Сен ҳам ўшалар боласи!


УЧ ОҒАЙНИ БОТИРЛАР




Марҳаматлик Офтоб момо урушда уч ўғлидан жудо бўлган

Уч оғайни ботирлар, Европада ётурлар... Офтоб ўғлин кўтариб Юрмаган баҳодирлар.


Сатторқули сардори, Сотволдиси шунқори, Собири беозори...


Офтоб билмас, қайларда Уч ўғилнинг мозори.

Уларни тилаб-тилаб Олган эди Офтоби, Қирғин жангга кузатиб Қолган эди Офтоби, Бир қўйинга учта нон


Солган эди Офтоби.

О, уч ўғил азоби, О, уч ўғил азоби!


Уч оғайни ботирлар, Билмам, қайда ётурлар.

Офтоб ўғлин кўтариб Юрмаган баҳодирлар... Момо, уйингда ғам бор,


Жудолик бор, ситам бор.

Соқов билар, гўл билар, Ёғоч оёқ, қўл билар,


Ёмғир билар, дўл билар, Юрт билади, эл билар.

Эл билмаса, кел,


билар,
Виждон — олий ҳакам бор! Уч оғайни акам бор,
Енг ичида пичоқлар.
Йўлин тўсса олчоқлар — Ғажиб ташлашга тайёр.

Уч оғайни акам бор: Бирин оти — Жасорат, Бирин оти — Шижоат, Бирин оти — Матонат.


Шеърим
Шу акам учта,


Акам бўлиб урушда -
Қонга бўялган ерим. Бир томчиси — Адолат, Бир томчиси — Садоқат, Бир томчиси — Саодат. Қолганлари — ривоят...

Уч оғайни ботирлар, Қайтиб келаётирлар. Офтоб момо, уйингни Тўлдирди баҳодирлар!





  • Қайда эдинг, Сардорим?

  • Урушда эдим, Она.

  • Қайда эдинг, Шунқорим?

  • Урушда эдим, Она.

  • Сен-чи? Сен беозорим?

  • Урушда эдим, Она...

Офтоб момо турар лол, Турар тирик сукутлар — Йигирмага кирмасдан,


Жангга кетган йигитлар.

Вой, менинг қиёқ жоним, Вой, менинг бурган жоним. Юлдуз учса кўкларга,


Термулиб юрган жоним.

Бўғчадаги майизим, Токчадаги хатларим. Қизлар ўтса кўчадан,


Кирмаган ниятларим!.. Офтоб момо турар лол,
Туш экан хаёллари. Остонадан ўтмасдан Ортга қайтар боллари.



  • Қайга кетдинг, Сардорим?

  • Урушга-да, Онажон.

  • Қайга кетдинг, Шунқорим?

  • Урушга-да, Онажон.

  • Сен-чи? Сен беозорим?

  • Урушга-да... Онажон.

Уч оғайни ботирлар, Ғарбга кетаётирлар. Офтоб ўғлин кўтариб, Юрмаган баҳодирлар.





Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish