Muallifdan



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#205335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
2 5386382433681670229

БЎРСИҚ ОВИГА ОТЛАНДИК 
Ҳар галгидек, бугун ҳам энажоним мени бомдод намозига 
уйғотди. Турсам, сандалга бозиллатиб олов солиб, бобомга сут 
ҳам қайнатиб берган экан. 
- Уйғондингми, тойлоғим, - сўради бобом. Уйқусираб 
тургандим, шундай бўлса ҳам югуриб бориб бобожонимнинг 
бўйнидан ачомлаб олдим.
- Энди ўлмайсиз-а? - дея сўраб ҳам қўйдим. 
Бобожоним хиёл кулимсираб, бош чайқаб қўйди, 
елкамни қайта-қайта силай бошлади: 
- Бор энди, таҳорат қилгин. 
Таҳорат қилишни ўрганиб олганман, энажоним ўргатган. 
Олдин уч марта қўл ювилади, кейин уч марта бет ювилади... Ла 
илаҳа иллоллоҳу, ла илаҳа иллоллоҳу деб айтиб турилади. Ана 
шуни айтсангиз, инс-жинслар болаларга тегмас экан. Кейин, мен 
намоз ўқишниям биламан. 
Намоздан сўнг энам: 
- Қулуним, юр, чироқни ушлаб тургин, молларга хашак 
солиб чиқайлик, - деди. 
Молхонамизжуда катта, агар туйнугига эски тўнни буклаб 
тиқсангиз, кундузиямқоп-қоронғи бўлади. Молларимиз ҳам кўп: 
сигиримиз, ғўнажинимиз, новвосимиз, эҳ-ҳе, қўйларимизу 
қўчқорларимиз ҳам бор. Дилижоннинг қўчқорини бир сузиб 
думалатиб ташлаган. Бобожоним янаги кузда новвосни сўйиб 
сенга катта тўй қилиб бераман, деган. Эҳ, тўйим тезроқ бўла 
қолсайди. Янги тўним, янги дўппим, пистон қадалган этикчамни 
кийиб, кўз-кўзлаб мазза қилиб ўйнардим-да. 
- Сигирниям соғиб ола қолайлик, - деди энам. 
- Майли, соғиб ола қолайлик, - дедим мен ҳам. 
Энам сигир соғаётганда бузоқчасини ушлаб туришни яхши 
кўраман. Нега десангиз, у жудаям юввош, илиққина тили билан 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
30 
30
бетларимни ялаб-ялаб туради. У ялаётганда мен юмшоқ 
жунларидан оҳиста-оҳиста силаб қўяман. Бетимни иссиққина 
баданига босиб, «бузоқчам, шириним», деб эркалайман. 
- Ичасанми? - деди энам, соғиб бўлгач. 
- Ичаман, - дедим-да, бўйнимни чўзиб, оёғимнинг учида 
туриб товоқдаги кўпиклаб турган илиққина сутдан тишимнинг 
орасидан ўтказиб симириб ича бошладим. Энамнинг айтишича, 
болалар янги соғилган сутдан кўп- кўп ичиб турса, кучли 
бўларкан. Кураш тушганда ҳамма болаларни йиқитаркан, мен 
ҳув бирда, сутни кўп ичган куним Ҳайитвойни икки марта 
«гупанглатиб», ўн учта ёнғоғини ютиб олганман. 
Чиқсак, Аҳмадқул бобом келиб, энди кавушини ечаётган 
экан. 
- Қалай, ўртоқ, тузалиб қолдингми? - деб сўради бобомдан. 
- Худога шукр, - деб қўйди бобожоним. 
-Иситманг тушдими? 
- Хийла пасайди шекилли. 
- У-бу деймиз-у, шу дўхтирларга ҳам ишониш керак. 
- Ҳа, албатта. Улар ҳам худонинг бандаси. 
- Илоё овмин, - менга қараб фотиҳа ўқиди Аҳмадқул бобом, - 
қадам етди, бало етмасин, ўртоғимнинг тузалиб қолгани рост 
бўлсин, оллоҳу акбар! 
- Облоҳу акбар! - деб мен ҳам сандалдан чиқарган иссиққина 
қўлим билан юзимни силаб олдим. 
Аҳмадқул бобом туни билан ухлай олмабди. Етмиш йиллик 
қадрдоним алаҳлаб ётса-ю, мен қандай қилиб ухлайман, дебди. 
Худди чангалнинг устига думалагандай қийналиб чиқибди. 
Бўрсиқ овлагани борармиш, бунинг учун бобожоним кичкина-
кичкина қопқонларидан ҳеч бўлмаса, иккитасини бериши керак 
экан... 
- Ҳў мулло Аҳмад, - деди бобожоним кўзини очиб, - бўрсиқ 
қув бўлади, уни қопқонга тушириш осон эмас. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
31 
31
- Илгари илинтириб келардик-ку, - хафа бўлди Аҳмадқул 
бобом. 
- Қопқонни мен қўярдим-да, илинса, ов меники деб туриб 
олардинг. Қуён сўйсак, менга қирсиллатиб ейсан, деб қулоғини 
берардинг. Ҳе-ҳе-ҳе! Йўқ дема, ўртоқ, қопқонингни бера қол, 
сен учун қиляпман бу ишни. Бўлмаса шу совуқда... Аёзни қара, 
узиб оламан, деяпти. 
Бобожоним кўзларини юмган куйи анча маҳал жим турди. 
Жавобини ҳаммамиз бетоқат кутардик. Мен ичимда: «Eй худо, 
бобожоним кўна қолсин, илоё овмин, мен ҳам овга бирга борай, 
бирга борай», деб пичирлаб турдим.
- Қийналасан, ўртоқ, - деди бобом кўзини очиб. 
- Қийналсам, сен учун қийналаман, Эрка. Агар ҳозир 
ўртоғингга нафл тегади деса, дўзахдан олов олиб келишга ҳам 
тайёрман. 
Бобожонимнинг сўлинқираб қолган юзлари ёришиб 
кетгандай бўлди, кўзларини катта очиб, кулимсираб ҳам қўйди. 
- Яхши ўртоғим бор-да, онаси, - дея мақтанди, - ўшанда 
сувга чўкаётганингда қутқариб яхши иш қилган эканман, ўртоқ. 
- Ўзимга керак бўлади, деб қутқаргансан-да. Ҳе-ҳе-ҳе! 
Кулдик, ҳаммамиз кулдик, бобожоним кўпроқ кулди. Мен 
шартта ўрнимдан туриб: 
- Овга мен ҳам бораман, - дедим. 
- Нима? - учовлари баробар сўрашди, - шу совуқда-я? 
- Бораман, дедим, бораман. 
- Бекорларни айтибсан, - жеркиб берди энажоним. 
- Ўзингиз бекорларни айтибсиз, - деб ер тепиндим. 
- Ҳаддингдан ошма. 
- Ўзингиз ошманг. 
Энам билан бобомни бирор гапимга кўндира олмасам ерга 
ётиб олиб йиғлашни ўрганиб олган эдим. Аввал кигизга ўтириб 
йиғлайман, 
кўнишмаса 
тупроққа 
думалаб 
додлайман. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
32 
32
Йиғлаётганимда кўзимнинг қири билан уларни кузатиб тураман. 
Кийим-бошим тупроқ бўлиб қолишдан қўрқиб, дарров кўна 
қолишади. Бу гал ҳам шундай қилдим. Энам қўлимдан тортиб 
турғизиб: 

Йиғлама, 
қулуним, 
ўзим 
сени 
Отинбибиникига 
мушкулкушодга олиб бораман, - деб юпатди. - Янги этигингни 
кийиб борасан. 
- Кампирларни ёмон кўраман - ҳаммасининг оғзида тиши 
йўқ, - деб яна зах ерга ўтириб, оёқларимни тапиллата бошладим: 
- Ўша кампирларнинг дийдиёсини ҳам ёмон кўраман, 
билдингизми? 
Аҳмадқул бобом яхши-да, мени ердан даст кўтариб 
кўзларимдан ўпиб, бойвачча ўғлимни хафа қилманглар, 
борақолсин, чарчаса кўтариб оламан, деди.
- Ҳа, майли, - деди бобожоним ҳам юмшаб, - олиб кета қол, 
эшакни миниб кетинглар. 
Эшакни ўзим етаклаб чиқдим. Хуржунга иккита кичкина 
қопқон солдик, катталарини олмадик, улари бўри, тулки 
ушлаганда ишлатамиз, бобожоним шундай деган. Яна тағин бир 
халта арпа, бир қучоқ беда ҳам олиб, ҳаммасини хуржуннинг 
кўзига жойлаб, тезгина чиқиб кетдик... Эҳ, қандай соз! Маза 
қиладиган бўлдим-да. Қайтиб келгач, Дилижон, Қулижон, 
Ҳайитвойларга роса мақтанаман, кўзларини куйдираман. 
Бир оз юргач: 
- Бобожон, гаплашиб кетайлик, - дедим гапиргим келиб. 
- Нима деб гаплашамиз? - сўради Аҳмадқул бобом. 
- Ҳар нарсаларни-да. 
- Ҳар нарса деганинг нимаси? 
- Энди... ўзимнинг бобом оимайди-а? 
- Худо хоҳласа, тузалиб кетади, ўлмайди. 
- Ҳечам ўлмайдими? 
- Ҳечам ўлмайди. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
33 
33
- Мингга кирадими? 
- Мингга киради. 
- Йўқ, ростини айтинг. 
- Рост айтяпман, яхши одамлар ҳеч қачон ўлмайди. 
- Бобожоним яхшими? 
- Яхши. 
- Жудаям яхшими? 
- Жудаям яхши. Бобонг беҳад саховатли одам. 
- Саховатли деганингиз нима? 
- Билмайсанми? 
- Билмайман. 
- Саховатли - қўли очиқ, хайр-еҳсонли дегани. Мана, 
боғларинг 
катта, 
узумларинг 
кўп-а? 
Ҳаммасини 
еб 
тугатолмайсизлар, тўғрими? 
- Тўғри. 
- Бобонг узумнинг ярмини савоби отишмада ўлган 
ўғилларимга тегсин деб, бева-бечораларга, етим-есирларга 
тарқатади. Ана шуни саховат дейишади, энди тушундингми?
- Йўқ, тушунмадим. 
- Сен нимага тушунасан, ўзи? 
- Ҳамма нарсага тушунаман. 
-... Ундан кейин бобонг паҳлавон одам, зўр пахсакаш ҳам. 
Қўрғончадаги ҳамма деворларни якка ўзи урган. Кафтини 
кўргин, баркашдай келади. Тўртта лойкаш ҳам унга лой етказиб 
беролмасди. Ёмон мардикор ёнидан, деб ҳақ олмасди, савобини 
ўғилларимга бағишланг, дерди... Кейин бобонг кўчат улашишни 
яхши кўради, қишлоғимиздаги жамики боғларда унинг 
кўчатидан бор, буям саховат бўлади, ўғлим. Энди 
тушунгандирсан? 
- Озгина тушундим, холос. 
- Вой-бу, сен қанақа боласан, ўзи? 
- Яхши боламан. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
34 
34
- Яхши бола бўлсанг, энди жим кет. 
-Жим кетгим келмаяпти. Айтинг-чи, сиз зўрми, бобожоним 
зўрми? 
-Мен зўрман. 
- Вой, сиз кичкинасиз-ку, бобожонимнинг битта қўлича 
келасиз-ку! 
- Мени кичкина полвон дейишади, ҳа! 
- Бобом билан бир марта бўлса ҳам кураш тушганмисиз? 
- Тушганман. 
- Ким йиқитган? 
- Бобонгни айлантириб туриб томга отиб юборганман. 
- Ҳечам-да. 
- Ишонмайсанми? 
-Йўқ. 
- Бўпти, ҳали борганда кураш тушамиз, ўшанда кўрасан, 
энди жим кет. 
Бобом икковлари кураш тушса қалай бўларкин, борди-ю, 
бобом йиқилса-я, деб ўйладим-у, кейин сўраётган нарсам 
эсимдан чиқиб, жим бўп қўя қолдим. 
Тоғ томонга қараб кетяпмиз. Ҳаммаёқ оппоқ қор. Ҳўв 
баланд-баланд тоғларда, адирларда, биз бораётган майдонларда 
мўл-кўл 
оқлик. 
Ҳаммаёқ 
чарақлаб 
кетган, 
қарасангизкўзингизжимирлайди. Эҳ, қандай яхши-я, қандай соз 
бўлди-я!
Ҳув узоқларда, осмону фалакда қушлар гала-гала бўлиб учиб 
юришибди. Тўдалар қўшилади, яна ажралади, яна қўшилади, яна 
ажралади. Ўйин қилишаётгандир-да? Қандай яхши-я! Қани энди, 
мен ҳам ҳозир қушча бўлиб қолсам, ўша баландликка 
кўтарилиб, қанотларимни қоқиб роса ўйнардим... Ўтиб 
бораётганимиз ўрикзорларда ҳар хил қушлар кўп. Ана, гурр этиб 
чумчуқлар кўтарилиб, ўриклар шохига қўнди, устимизга дув 
этиб қор тўкилди. Нарироқда ҳар биттаси товуқдай-товуқдай 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
35 
35
пўмқарғалар сариқ тумшуқларини пастга қилиб хаёл суришяпти, 
бечоралар-ей, энди овқатни қаердан топсам экан, деб 
ўйлашаётгандир-да? Сақичдек қоп-қора, бетоқат қорашақшақлар 
шохдан-шохга сакраб қувлашмачоқ ўйнашаётганга ўхшайди, 
улар бирам кўп, бирам кўпки. Қўшнимиз Султонали акам ўтган 
йили беҳига тузоқ қўйиб, қорашақшақни илинтирганда мен бир 
дўппи ёнғоққа алмаштириб олгандим. Товоқнинг тагига 
бостириб қўйганимда, энажоним билмай кўтариб, қушчамни 
учириб юборган, эҳтимол, ўша қушчам ҳозир шуларнинг 
орасида бордир? Мени танияптимикан? Уларда эс бўлмайди- ку. 
- Бобожон, келинг, яна гаплашиб кетайлик, - дейман зерикиб. 
- Ҳали гаплашдик-ку, - дейди Аҳмадқул бобом. 
- Яна гаплаша қолайлик, жон бобожон. 
- Мен сенга гап топиб бера олмайман-да, ўғлим. 
- Майли, тополмасангиз ҳам гаплашаверамиз. Айтинг-чи, сиз 
нега пакана бўлиб қолгансиз? 
- Ия, мен паканаманми? 
- Бўлмасам-чи, кеча пакананинг гўштини бўри емайди, 
дедингиз-ку. 
-Пакана бўлсам, кел, бўйимизни ўлчаб кўрамиз. 
- Мен ҳали боламан-ку. 
- Бола бўлсанг ҳам ўлчайверамиз. 
- Йўқ, айтинг, нега пакана бўлиб қолгансиз? 
- Э, ўғлим, бойвачча болам, маҳкамроқ ушла, тағин йиқилиб 
тушмагин. Лекин биқинимдан ушлама, қитиғим бор...
Худо шундай яратган бўлса, бандасининг қўлидан нима ҳам 
келарди, болам... Бобонг айтмаган эканда, мен чала туғилганман. 
Одам-чи, онасининг қорнида тўққиз ою тўққиз куну тўққиз соат 
ётади, биласан-а? 
- Йўқ, билмайман. 
- Сен нимани биласан, ўзи? 
- Ҳамма нарсани биламан. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
36 
36
- Менинг онам ҳўкиздан қўрқиб, етти ойда туғиб 
қўйган экан. Мени бешикда эмас, беданага ўхшатиб 
тўрқовоқда катта қилишган экан. 
- Кейин ўша ҳўкизни нима қилишган экан? 
- Сўйишган бўлса керак-да. 
- Кейинчи? 
- Кейин мана шунақа кичкина бўлиб қолганман-да. 
- Бедана бўлиб сайрашни биласизми? 
- Биламан. 
- Қани, сайранг-чи. 
-Йўқ, ўғлим, аввал бўрсиқни ушлаб, сўйиб, бобонгнинг 
оёғини даволайлик, кейин сен, мен, бобонг учовимиз бедазорга 
борамиз, ана ўша ерда вавақлаб сайраб бераман. 
- Йўқ, ҳозир сайрайсиз. 
- Сайрамайман. 
- Бўлмаса қитиқлайман. 
- Қўлингни ол. Ростдан ҳам қитиғим бор, жон ўғлим... Мана, 
сой бўйига ҳам келдик. Уёғига пиёда ўтамиз шекилли. 
Эшагимиз муздан ўтолмайди, чоғи. Олдин сен тушгин
баракалла... 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish