БEТОБЛИК
Бобожоним икки-уч кундан кейин бутунлай ётиб қолди,
шундай қаттиқ касал бўлдики, билмадим, оғриқнинг зўриданми,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
18
18
ҳароратнинг баландлигиданми, ўзидан кетиб қолган пайтлари
ҳам кўп бўлди.
- Отажон! - дейди гоҳо энажонимни чақириб. Айтгандай,
сизга айтаман деб ёдимдан чиқиб қолибди, бундан бир неча
йиллар олдин қўрбошилар замонида Отажон тоғам билан
Олимжон тоғамларни шапка кийган аскарлар қўлларини
орқасига боғлаб, ерга чўккалатиб қўйиб, пешоналаридан отиб
ташлашган экан. Ўшанда аскарлар шу қишлоқни бизга берасан,
дейишибди. Тоғамлар, йўқ, бермаймиз, дейишибди. Боимаса,
қишлоқнинг ярмини берасан, дейишибди, тоғамлар бермайман.
дейишибди. Отимизга беш арава беда, уч арава ем берасан,
дейишибди. Тоғамлар анави куни бердик-ку, дейишибди.
Аскарлар яна берасан, дейишибди. Тоғамлар энди ҳеч нарса
қолмади, қишлоқ қуп-қуруқ дейишибди. Унда милтиқни қаердан
олганингни айтасан, дейишибди. Тоғамлар айтмаймиз,
дейишибди. Шундан сўнг пешоналарини мўлжаллаб туриб
варанглатиб отиб ташлашган экан. Ўшанда энажоним ҳам,
бобожоним ҳам роса йигиашган экан. Шундай йигиашибдики,
кўзларидан оққан ёш Даҳансойдаги сувдан ҳам кўп бўлибди.
Ўшандан бери икковлари бир-бирларини катта тоғамнинг
номини айтиб чақиришар экан. Тоғамлар нариги дунёда тирик
юришган боиса, хайрият бизни эслашяпти, деб хурсанд бўлишса
керак-да.
- Отажон! - дейди гоҳо бобом вонгинасида ўтирган энамни
чақириб.
- Шу ердаман, - деб қўяди энажоним.
- Сандалинг совиб кетди-ку!
- Йўғ-ей, ловиллаб турибди. Ҳозиргина олов соидим. Ўрик
ўтиндан атайлаб ёққан эдим, - тушунтирад.и энам, - Худо
хоҳласа, терлайсиз, ўрик ўтинининг хосияти кўп дейишади.
Терласангиз, дарддан қутуласиз.
- Қўлингни пешонамга қўй...
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
19
19
- Кафтим пешонангизда турибди-ку.
- Сезяпман, Отажон, сезяпман.
Яна жим бўламиз. Мен кўкрагимгача кўрпани тортиб
ёнбошлаб, ўчоқдаги аста-секин сўниб бораётган оловга тикилиб
ўй суриб кетаман: олов нега олдин ёниб, кейин ўчаркин,
ёнганида нега қип-қизил бўлиб кўринадию ўчганда йўқ бўлиб
қоларкан? Ё ўша қизиллиги туйнукдан осмонга чиқиб
кетаррникан, ҳамма туйнуклардан олов чиқаверса, осмон куйиб
кетмасмикан ё бари тўпланиб қуёшга айланармикин, эҳтимол,
тунда кўринган юлдузлар ўчоқлардан кўтарилган қизил
оловлардир?..
Ташқари қоронғи, жуда қоронғи. Сандал устига осганимиз
еттинчи чироғимиз милтиллаб ёнадию барибир, чорхари
уйимизни яхши ёритолмайди. Ўчоқдаги қизил оловни
чироғимиз шишасига жойлаганимизда эҳ, қандай соз бўлардия?
Уйимизда қуёш порлаб турарди... Бўлди, эртага энам
қўшниникига чиқиб кетганда шишанинг ичига олов ёқиб
кўраман, қоғоз ёқаман, ёқаман, қоғоз тез ёнади, унинг олови ҳам
кўп...
- Энаси, - деб инграйди бобожоним, - шу ердамисан, ҳай,
дунё шунақа экан-да, келган одам барибир бир кун кетаркан-да.
- Ундай деманг, - дейди энажоним ёлвориб, - одамнинг
юрагига ваҳима соляпсиз. Истимангиз яна кўтарилди шекилли.
Ҳозир пешонангизга латта ҳўллаб босаман.
- Йўқ-йўқ, ўтир... Ёнгинамда ўтир, барибир, иссиқ жон
боржойда қазо ҳам бор. Ўтир, гапириб олай,-бобожонимнинг
нурсизланиб қолган кўзларида милтиллаб ёш кўринди. - Худога
шукр, умр берди, ризқ берди, обрў берди... фақат
фарзандларимдан эрта жудо қилди-да. Арслондай йигитлар эди-
я! Ҳар елкасида биттадан одам ўтирадиган паҳлавон йигитлар
эди-я, ў, золимлар, ў золим замона... Сенга қийин бўлади, онаси,
ёлғизлик ёмон... Раҳмонберди, яхши ўғлим, қаердасан, берироқ
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
20
20
кел, қани, қўлингни менга узат-чи.
Мен шоша-пиша бобожонимнинг ёнига ўтиб, пайпаслаб
қўлини ушлайман. Иссиқ, билч-билч терлаб ҳам турибди... Нима
дейишимни билмайман, жуда яхши гап айтгим келади, аммо
ўша гапни тополмайман. Бошимни аста кўксига қўйиб, хуш
ёқармикан, дея нам бармоқларим билан соқолларини оҳиста-
оҳиста силай бошлайман.
- Баракалла, ўгиим, - энтика-ентика қийналиб сўзлайди
бобожоним. - Қўлларинг бирам ёқимлики... Энажонингни ёжғиз
ташлаб кетрнагин, иекин кўприкни боплаб қурдик-да... Ҳай, жон
бор жойда ўлим бор, розиман, ҳаммасига розиман. Қани,
азаматим, энажонимни ёлғиз ташлаб кетмайман, деб менга сўз
бер-чи.
- Бобожон! - дедиму йиғлаб юбордим.
- Ҳой, Отажон, қўйинг бу гапларни, - яна ёлворди энам, -
боламнинг юрагига қўрқув солиб нима қииасиз? Иситмангиз
кўтарилиб кетди шекилли, алаҳлаяпсиз. Худо хоҳласа,
эрталабгача тузалиб қоиасиз.
- Ҳа, онаси, умримнинг азиз ёидcши, яхшилик учун туғилган
экансан, сендан нуқул яхшилик кўрдим, аммо қайтаролмадим.
Майли, майли... Раҳмонберди ўгиимни, бу азаматимни ўгайлар
қўлига топшириб қўймагин, ўгай ака- укалар, ўгай ота,
бегонаҳовли... Мунғайиб қолади-я. Ўзинг бағрингда олиб
юргин... Ў, золимиар, ол, золим замона... Насриддинбойнинг
набираси боиади-я бу ўғлим. Отасини қулоқ қилдилар,
бойлигини тортиб олдилар, калтакладилар, қамадилар, охири
йигирма бир ёшида ўлдирдилар. Майли, тойлоғим, шуларни сен
билиб ол. Ҳой, милтиқни бер менга, отаман, ҳаммасини отаман.
Ана, ўғилланм келяпти, миитиқ молхонада, устига хашак ташлаб
қўйганман...
Бобожоним ўрнидан туриб кетди. Энам ҳам туриб уни
маҳкам қучоқлаб олди. Нима қилишимни билмай қплдим.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
21
21
Йиғлай дейман-у, йиғи келмаяпти. Чиқиб қўшниларимизни
чақириб келай десам, кўча қоп-қоронғи, зимистон. Мен
қоронғидан жуда қўрқаман. Нега десангиз, ажиналар қоронғида
қари дарахтларнинг ортига беркиниб олиб, кўзларини лўқ қилиб
қараб туришади. Фақат бизнинг ҳовлимизда йўқ, холос. Энам
ҳар хил дуолар ўқиб уларни узоқ-узоқларга ҳайдаб юборган.
Энажоним «Ла илаҳа иллоллоҳу» деган дуони ўтган йили қишда
менга ҳам ўргатиб қўйган-у, барибир ўша дуони ўқиётганимда
ҳам кўзимга ажиналар кўринаётгандай бўлаверади.
Мен ҳам ўрнимдан туриб бобожонимнинг қоқсуяк бўлиб
қолган оёқларидан маҳкам қучиб:
- Бобожоним, йўқ, оимайсиз, ҳечам ўлмайсиз, - дея додлаб
юбордим, - сиз ўлсангиз, энам иккимиз ажиналардан қўрқамиз,
аскарлар бизни пақ-пақ қилиб отиб ташлашади.
- Ётинг энди, ёта қолинг, - бобомни ўрнига ётқизишга
уринарди энам, - худо хоҳласа, ҳаммаси жойида бўлади. Эртага
чилёсин ўқитамиз, қўй сўйиб худойи қиламиз.
Бобожоним энтика-ентика ўрнига чўзилди. Чўзилди-да,
менга худди биринчи бор кўраётгандай, кўрса ҳам
таниёлмаётгандай узоқ тикилиб қолди. Энам сандалдан олов
олиб, исириқ тутата бошлади. Ҳали расмана тутаб ҳам
улгурмаган эди, кўча эшигимиз тақиллади. Ким боиди экан?
Эҳтимол Заҳро холамдир? Бобом бетоб боигандан буён хабар
олгани фақат қоронғи тушганда келади, овқати кечга қолар
эмиш... Ким бўлса ҳам келгани яхши боиди, деб ўйладим-да,
кавуш кийгани тоқатим чидамай, ялангоёқ ҳовлига отилдим.
Энажоним доим бемаҳалда кўча эшикни очишдан олдин ким
эканлигини сўра, бегона бўлса, очма, деб ўргатарди. Ҳозир ўша
ўргатгани эсимдан чиқиб қолибди. Иккала қанотини шарақлатиб
очиб юбордим. Хайрият хайрият-ей, Аҳмадқул бобом экан.
Аҳмадқул бобо, деб оёқларидан маҳкам қучоқлаб йиғлаб
юбордим.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
22
22
- ле -ие, нима боиди, бойвачча ўғлим, - қулоғимгача энгашиб
сўради Аҳмадқул бобом.
- Бобожоним, ўлиб қоляпти, - дея баттар йиғладим, - ўламан,
сизлар ёлғиз қоласизлар, деди. Ҳозир айтди шу сўзларни.
Аҳмадқул бобом қийиқда бир нарса тугиб келган экан, ушла-
чи, дея узатди-да, мени бир чеккага суриб ўзи ичкари
ҳовлимизга жадал кириб кетди. Энажоним бемаҳалда ко4ча
эшик ҳеч очиқ қолмасин, деб ўргатарди. Ўша эсимга тушиб
беркитиб, олдин занжирни осдим, кейин танбасини ҳам тираб
қўйдим-да, қани, қийиқда нима бор экан, дея очиб кўра
бошладим. Анор, узум, вой қандай яхши-я, оҳ-оҳ, ҳусайни узум
кирсиллаб турибди, денг. Уч-тўрт донасини дарров оғзимга
солиб кирсиллатиб еб олдим. Шу бобом ўзи яхши- да, йўқ-йўқ,
узум олиб чиққани учун эмас, узум ўзимизда ҳам бор, менга
ўхшаган
болаларни
суйгани,
эркалагани
учун
яхши.
Ҳовлиларида ўнтача бола бор. Мен кирсам, ўн битта бўламиз.
Ҳаммамизнинг чўнтагимизни тўлдириб ёнғоқ солиб беради. Бир
марта энам икковимиз меҳмонга чиққанимизда, Ҳайитвой билан
мени кураштириб, ким зўр чиқса, ўшани елкамга миндираман,
деди. Икковимиз тенгданига гупиллаб йиқилган эдик,
икковимизниям елкасига миндириб, юмшоқ кигиз тўшалган
уйда от бўлиб кишнаб, оёғини осмонга отиб, бизни роса
қиқирлатиб кулдирган. Гоҳо кўчада ўйнаб турганимизда ўтиб
қолса:
Пакана бобо, Чакана бобо, Чакана бобо, Майиз бобо, Ўрик
бобо,
- деб масхара қилсак ҳам, ҳу сенларни, ҳозир қулоқларингни
кесиб олмасамми, дейди-ю, қулоғимизни икки қўллаб беркитиб
қочганимизда орқамиздан қувламайди, кулиб тураверади.
Узоққа бориб олиб яна:
Анор бобо, Беҳи бобо, Қовоқ бобо, Товоқ бобо, - деб
ирғишлаймиз. Нега десангиз, шу бобомиз чиндан ҳам пакана,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
23
23
бўйи қишлоғимиздаги ҳамма боболарникидан паст, ёнига пичоқ
осиб юради-ю, ўша пичоқнинг қини товонига тегиб туради.
Мева
тугилган
қийиқни
қайтадан
боғлай
олмай,
шундайлигича кўтариб иеҳкари кирсам, Аҳмадқул бобом
ўзимнинг бобомнинг ўнг томонига ўтириб, чап қўлини унинг
пешонасига қўйиб, энамга қараб гапираётган экан:
- Ўртоғимнинг тоби қочиб қолганини эрталаб эшитувдим.
Ана чиқаман, мана чиқаман, дейман, қайда. Энди жўнаётган
эдим, кампир пича ўтин ёриб беринг, деб қолди... Ол, ўғлим,
узумдан еявер, сенга олиб чиқдим, - Аҳмадқул бобом, ўзим
мўлжаллаб қўлимни чўзсамми- чўзмасамми деб турганимда,
катта бир бошни менга узатди. Яна сўзида давом этди: - Ўтинни
ёриб бўлиб, молларга хашак ҳам солиб қўя қолай деб оғилхонага
кирувдим, ана бу хушхабарни қаранг, катта қашқа қўйимиз
туғаман деб турибди-я!
- Eсон-омон қутулиб олдими, ахир?! - шошилиб сўради
энажоним.
- Яратганга шукр, - деди Аҳмадқул бобом иккала қўли билан
соқолини силаб, - яна тағин эгизаклигини айтмайсизми!
- Вой худойим-ей, - хурсанд бўлди энам.
- Икковиям эркак денг!
- Худо бераман деса шу-да.
Энам ўрнидан туриб, ўчоққа ўт қалай бошлади. Аҳмадқул
бобом бир нарсаларни пичирлаб, якка ўзи фотиҳа ўқиди-да:
- Оббо ўртоғ-ей, бургага тептириб олибсан-да! - деб сўради
бобожонимдан.
- Имм-мм, - деб қўйди бобом.
- Лекин, ўртоқ, ўламан деб мана бу ўғлимни чакки
қўрқитибсан, ҳали-вери ўлмайсан, сени ўлимга топшириб қараб
турмаймиз, раҳматли отанг Ҳожимат амаким саксон ёшида ҳам
улоқ чопарди, отнинг белини букиб юборарди, тўқсон ёшида
боққа чиқиб кунда кавларди. Сени қара-ю.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
24
24
Етмишга кирар-кирмас ўламан, дебсан-а. Сен ўлсанг,
Робиябибининг аҳволи нима бўлади, мана бу кўзини
мўлтиллатиб турган бойвачча ўғлимни кимга қолдириб
кетмоқчисан? Мен-чи, сенсиз, билиб қўй, ўртоқ, бир кун ҳам
яшай олмайман... Ҳа, ўша сени... Бошингни кўтар, мана бу
узумдан егин, эсингдами, кўчатини ўзинг берувдинг.
Аҳмадқул бобом узумдан бир бошини олиб, доналаб
бобожонимга едира бошлади. Мен санаб турдим, бир, икки, уч...
Энажоним дастурхонга нон, ўзимизнинг меваларимиздан
қўяётганда адашиб кетдим. Аҳмадқул бобом соқолини силкитиб
кулиб юборди:
- Келин, эрингиз болалигидаям эрка эди, бекорга отини
Эркавой қўйишмаган, йиқилиб тушса, мен келиб турғазиб
қўймагунча ариллаб ёта берарди. Ҳе-ҳе-ҳе... Оббо ўртоғим-ей,
ана кўзингни очдинг.
Бобомнинг орқасига баланд қилиб катта-кичик ёстиқлар
қўйишди.
- Ҳа, ўртоқ, истиманг баланд кўринади, - деди Аҳмадқул
бобом.
- Бор, анча бор, - энтикиб деди бобом.
- Анордан ҳам егин, дилинг равшан бўлади.
- Майли, бера қол.
- Оббо ўртоғ-ей, лекин кўприкни боплабсан.
- Кўрдингми?
- Бугун Бузуққўрғонга борувдим, тегирмонга юк ташлаб
келдим.
- Эшакдамидинг?
-Ҳа.
- Ўтдими?
- Тушиб етаклаб олдим... Савобга бизни шерик қилишни
истамабсан-да? Ҳў, Аҳмадқул, деб чақирмайсанми, олтита
набирам, тўртта ўғлимни олиб ёнингга бормайманми?! Сувга
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
25
25
йиқилибмидинг?
- Ҳа, бир-икки йиқилувдик.
Энажонимнинг юраги ҳасратга тўлиб турган экан, дастурхон
тузаб бўлгач, Аҳмадқул бобомга чой узата туриб, дардини ўша
кишига айта бошлади: - Ўртоғингизни уришиб қўйинг. Хўп, ўша
куни-ку сувга йиқилиб шалаббо бўлиб келдилар, аввалги куни
бизни яна алдабдилар. Набирам иккимизни қишлоққа жўнатиб
юбориб, яна икки туп терак кесиб кўприклари ёнига қўйиб,
кенгайтирибдилар. Мол-қўй ўтолмас эмиш... Мол-қўй ўтолмаса,
шунча йилдан буён ўлиб қолгани йўқ-ку? Мана, энди
аҳволларини қаранг, ўламан-у, кетаман, эмиш.
- Қўйинг, Робиябиби, йиғламанг, - юпатган боиди Аҳмадқул
бобом, - ўзи ўртоғимнинг йили тўнғизу, лекин балиққа ўхшаб
сувни яхши кўради. Болалигидаям шалоплатиб сув кечгани-
кечган эди. Дўхтирга одам жўнатмабсиз-да.
-Кошки кўна қолсалар, - яна кўзига ёш олди энажоним, - ўзи
берган дард, ўзи олади деб унамаяптилар.
- Ҳозироқ бориб бошлаб келаман.
- Вой қўшни, бемаҳалда овора бўласиз-ку.
- Э, Робиябиби, ўртоғим бу аҳволда инграб туради-ю, мен
тинч ёта оламанми?
- Дўхтир ҳам дарров кўна қолмас, - иккиланиб деди
энажоним.
- Улар кечаси хизмат қилишни хуш кўришади, савоби кўп
боиармиш.
Аҳмадқул бобом пиёладаги совиб қолган чойни катта
ҳўплаб, танчага қўлини тираб ўрнидан турди-да, мева тугиб
келган гул тикилган чорсисини белига боғлаб, чиқиб кета
бошлади.
- Қишлоққа бўри оралаган дейишади, - хавотирланиб деди
энажоним.
Аҳмадқул бобом остонада тўхтаб соқолини силкитиб кулди:
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
26
26
- Э, Робиябиби, пакана одамнинг гўшти бемаза бўлади, бўри
биздақаларга тегмайди.
Энам, бобожоним ўлиб қолса, биз нима қиламиз, деб
ўйлаётган бўлса керак. Мен ҳам ўйлай бошладим. Аввалига
нима ҳақида ўйлашни билмай турдим. Кейин дўхтирлар яхши-а,
ўлаётган одамларни қутқаришади, ката бўлсам, мен ҳам дўхтир
бўламан, қўрғончаниизда ўттизгача чолбобо бор, ҳеч бирини
ўлдиргани қўймайман, ҳаммасидан бобожоним яхши, ўлмасин,
ўлмасин, ўлмасин... Одамлар нега ўларкин, ўлгандан ўлмаган
яхши-ку, ўлгандан кейин гўрда тирилиб қолса, нафаси қайтиб
қолмасмикин, дея ана шулар ҳақида ўйлай бошладим... Кейин
ухлаб қолибман.
Бир маҳал ғалати-ғалати овозлар қулоғимга кириб уйғониб
кетдим. Ўчоққа гулдирамазон қилиб олов ёқишибди, янтоқ
қалашган экан, алангаси уйни ёритиб юборган. Дўхтир амаки
кепти. Оти Деҳқон шапка, доим соябони катта шапка кийиб
юради. Мени кўриб қолмасин, деб дарров юзимга кўрпани
тортиб олдим. Нега десангиз, кўчадан шохдор жинаравасини
миниб ўтганда кўчамиздаги болалар то мозорбошигача
орқасидан югуриб, кўчани чангитиб:
Деҳқон шапка, Тушунмайди гапга, Кечаси ўнгга, Кундузи
чапга, Бўйнида халта, Оўлида папка,
- деб масхара қилиб борардик. Анави куни қор ёғаётганида
жинаравасини Дилижонларнинг кўча эшиги олдига қўйиб,
ичкари кириб кетган экан, болалар дамини чиқариб,
ғилдирагини юрмайдиган қилиб қўйишди. Чиқиб ҳаммамизни
роса қувлади, мениям қувди. Мен додлаб қочдим... Ҳозир таниб
қолса-я, бобожонимга айтиб берсая?.. Йўқ, барибир чидаб
туролмадим, кўрпани озгина кўтариб мўралай бошладим.
Бобожонимни ўтқазиб, оқ куйлагини томоғининг тагигача
қайтариб қўйибди. Чойнакнинг қопқоғига ўхшаш ўйинчоғи бор
экан, ўшани қорнига қўйиб кўряпти.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
27
27
- Ўпка тоза, - деди Деҳқон шапка амаки.
- Худога шукр, - деб қўйди бобожоним.
- Бу ерда оғриқ йўқми?
-Йўқ шекилли.
- Бу ерда-чи?
- Сезмаяпман.
-Демакжигар-буйраклартоза.
Оббо амаким-ей, шундай
қилиб, сувда икки-уч бор чўмилиб олдим, денг.
- Ҳа, энди... ёшлик ўтиб кетган экан...
- Энди оёқларни кўрамиз, узатинг.
- Вой-вой, - бобожоним сал бўлмаса ўрнидан туриб кетаёзди.
-Нима бўлди?
- Оғрияпти, дўхтир болам. Кўзим жойидан чиқиб кетай
деяпти.
- Буниси-чи?
- Вой, астароқ, жон болам, астароқ.
- Ана, айтмадимми, - деди Деҳқон шапка амаки, Аҳмадқул
бобомга қараб, - иккови оёқларини, томиру суякларини баб-
баробар шамоллатганлар. Иситма шундан. Ҳай- ҳай, шу ёшда
муздай сувда узоқ турганларини қаранг.
- Худо ҳам ўзини эҳтиёт қилганни эҳтиёт қиламан, деган
экан, - энамга қараб деди Аҳмадқул бобом.
Бобожонимнинг ҳароратини тушириш учун эмлаш кералc
экан, бошқа илож қолмабди. Ҳаммалари роса ёлворишди,
бобожоним бошини чайқаб, йўқ, деб тураверди. Бирпас турди,
иккипас турди, ахийри уҳ тортиб:
- Бўпти, билганларингни қилинглар, - дея йиғламсираб
қорнини ерга бериб ётиб олди.
Дўхтир амаки бир қаричча келадиган игнасини яланғочлаб,
учига бир нарса сураётганди, мен қўрқиб тескари ўгирилиб
олдим. Игнадан жуда ҳам қўрқаман. Қишлоғимиздаги ҳамма
болалар қўрқади. Фақат Санамбуви қўрқмайди, холос. Чечакка
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
28
28
қарши эмлаш учун келганларида биринчи бўлиб билагини
яланғочлаб берганини ўз кўзим билан кўрганман.
- Амаки, сизда бўрсиқнинг ёғи бўлади, деб эшитардим, -
сўради дўхтир.
- Ҳа, илгари мўл-кўл бўларди, - хўрсиниб деди бобожоним.
- Ҳозир-чи?
- Овчиликни ташлаб юборганман.
- Э, аттанг, бўрсиқнинг ёғи суякни яхши терлатади. Ҳозирча
ундан яхшироқ шифо йўқ.
Аҳмадқул бобом қачон кулса, албатта, соқолини силкитиб
кулади. Бу гал ҳам овоз эҳиқармасдан турди-да: «Бу овсар чол
ўзи овлаган ҳайвоннинг кўзидан ўзи қўрқадиган бўлиб қолган
эмиш», - деб қўйди.
Энажоним бобомнинг қизил гул тикилган қора чорсисига
омборхонадан тўлдириб, ҳар хил мевалардан тугиб чиқди.
Ишонсангиз, бизда бунақа мевалардан жуда кўп. Узум, анор,
беҳи... Ҳаммасини катта омборхонамизнинг шифтига осиб
қўйганмиз. Энам қишлоққа кетганда Ҳайитвой, Дилижон,
Санамбувиларни бошлаб кириб, дўппимизни тепага отиб,
узумдан, анорлардан тушириб, мазза қилиб еб ҳам турамиз.
Дўхтир амаки тугунга кўзи тушиши билан: «E, қўйсангиз- чи,
уят боиади», деган эди, энам: «01асиз, олмасангиз қўймайман,
бир этак болангиз бор-а», деб ўша тугунни Аҳмадқул бобомнинг
қўлига тутқазди.
- Ўртоқ, энди онангни қорнида ётгандай тинчгина ухлагин, -
деди Аҳмадқул бобом остонага етганда, - худо хоҳласа, энди
ўлмайсан, айтдим-ку, сени ўлдиргани қўймаймиз деб. Дўхтир
укамни ўзим кузатиб қўймасам бўлмайди шекилли. Туннинг
қоронғилигини қара-я. Ёпирим- эй... Қишлоққа бўри оралагани
ростга ўхшайди, Шокир тойчоқнинг ғунажинини бўғизлаб
кетибди.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
29
29
Do'stlaringiz bilan baham: |