ЭНАЖОНИМ ЭРТАК АЙТАДИ
Нонуштадан кейин бозиллаб турган сандалга кириб ухлаб
қолган эканман, кўзимни очсам, бобожоним баланд қўйилган
ёстиқларига суяниб ухлаб қопти. Хумпур-пулуқ- пулуқ, хумпур-
пулуқ-пулуқ қилиб хуррак отяпти. Бобожоним ўзи жуда
хурракчи, энам бобонгнинг шу одати яхши, уйимизга ўғри
кирмайди, деди. Илгари битта итимиз бўлган экан, мен уни
ҳечам кўрмаганман, ўша итимиз хурракка ҳеч чидай олмас экан,
бобом хуррак тортиши билан уям югуриб келиб эшикка
тирмашиб, ириллай бераркан... Энажоним бўлса дераза томонга
ўгирилиб, қийиққа гул тикаётган экан. Биламан, янаги кузда
менинг катта тўйим бўлади, ўшанда юзта гулли қийиқ керак,
ҳаммага биттадан улашамиз.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
53
53
Аста ўрнимдан туриб билдирмасдан бориб, энажонимнинг
бўйнидан маҳкам қучоқлаб олдим.
- Вой, кимсан? - деб сўради бошини кўтармай.
- Қани топинг-чи, - дедим овозимни бошқачароқ қилиб.
- Неварам кўп, битта-яримтаси келгандир-да.
- Э, бу мен-ку! - дея кулиб юбордим. Энажоним доим
шунақа, орқасидан келиб ачомласам, мен эканлигимни ҳечам
тополмайди.
Кейин дераза томонга қарасам... вой-бўй, шунақанги қор
ёғяптики, шунақанги тез ёғяптики... Миллион- миллионтаси
бир-бирини қувалаб тушяпти, войбўй, жудаям чиройли. Уйимиз
баландликка қурилган, деразамиз кўча томонда бўлгани учун
мана бу энам икковимиз ўтирган жойдан узоқ-узоқларгача, ҳўв
Отахон
бобонинг
майдонигача,
ўрикзордан
уёқдаги
қишлоқларгача, ҳамма-ҳаммасининг устига ҳам қор ёғяпти...
Войбўй, шунча қор қаердан пайдо бўларкин, ёғаверса, кейин
осмонда тугаб қолмасмикан?
- Эна, - деб чақирдим.
- Нима дейсан, қулуним?
- Қорнинг ёғишини қаранг.
- Кўряпман, азамат.
- Йўқ, қаранг, ҳаммасини кўрганингиз йўқ, - шундай деб
энажонимнинг бошини дераза томонга бурдим.
- Ўғлим, буни лайлакқор дейишади, - деди энажоним ҳам
завқланиб.
- Нега лайлакқор дейишади? - сўрайман билгим келиб.
- Лайлакка ўхшаб оппоқ қанотларини силкитиб-силкитиб
тушаётгани учун-да.
- Энажон, шу қорлар қаёқдан пайдо бўлади?
- Буям яратган эгамнинг бир каромати-да, ўгиим.
- Яратган эгам деганингиз Худоми?
- Ҳа, Худо.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
54
54
- Айта қолинг, қор қаердан пайдо бўлади, жон энажон?
Анави куни Абдураҳимдан сўрасам, Худо элакка ун солиб
элайди, ўша ерда қор бўлиб тушади, дейди. Ёлғон -а? Шунча
унни Худо қаердан олади, осмонда тегирмон йўқ- куи
- Айтдим-ку! Худонинг каромати деб.
- Йўқ-йўқ, айтасиз, бўлмаса тиктиргани қўймайман, - шундай
деб тиззасига қўйиб тикаётган чокини тортиб олдим, - Худонинг
кароматини айтиб берасиз.
- Ҳамма нарсани билгинг келади-я, ўғлим. Бўлмаса жим
ўтир, халақит берма. Қор ҳақидаги эртагимни айтиб бераман.
- Ҳаммасини айтасизми?
- Ҳаммасини айтаман.
- Ухлаб қолсам-чи?
- Кечаси боиса ухлаб қолардинг, ҳозир кундузи-ку, ўғлим,
фақат гап қўшмай тур, хўпми?
- Хўп.
Энажоним ҳар гал эртак бошлашидан олдин бир нафасгина
кўзларини юмган кўйи жим бўлиб қоларди, бу гал ҳам шундай
қилди. Эслаб олса керак-да.
- Қадим-қадим замонда, - деб гап бошлади кейин, - шу
ўзимизнинг Фарғона томонда ажойиб инсон яшаган экан.
Хушфеъл, хушхулқ, яна бобожонингга ўхшаб яхши боғбон,
сахий, саховатли, яна етим-есирларга, бева- бечораларга кўп
меҳрибон ҳам боиган экан. Беш вақт намоз ўқиркан, рўза
тутаркан, мусулмончиликни ўрнига қўяркан, худои таоло
мўмину мусулмон бу инсонга тўрт фарзанд ато қилибди,
тўртовиям ўғил бўлибди, дегин. Ҳар ўғиллареканки, тождор
пошшоларнинг ҳам ҳаваси келаркан.
- Энажон, катта бўлсам менам ўша йигитлардақа бўламанми?
- деб сўрадим.
- Худо хоҳласа, албатта, бўласан. Гап қўшмай турда, ўғлим,
адашиб кетаман. Чолнинг ўғиллари ҳам оталарига ўхшаб сахий,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
55
55
саховатли, меҳнаткаш экан. Ҳар куни ўринларига ётганда, э
худо, бизга шундай фазилат ато қилгинки, бутун оламдаги
одамларга яхшилик қилайлик, бу яхшилик ҳеч адо бўлмасин,
деб илтижо қилишаркан. Худо уларнинг илтижосини бажо
қилибди ва ҳар бирига алоҳида бир сеҳр ато қилибди. Дуо
ўқишса, катта ўғил қорга, иккинчи ўғил ёмғирга, учинчи ўғил
шамолга, тўртинчи ўғил қуёшга айланиб қолар, яна дуо ўқишса,
ўз ҳолларига қайтишар экан... Қиш келсаю қор бўлмаса ёмон
бўларкан. Одамлар худодан қор сўраб, уёқ-буёққа югуриб
қолишаркан. Катта ўғил билган дуосини ўқиркан, бутун оламга
гоҳ шакарқор, гоҳ лайлакқор ёға бошларкан. Болалар
севинишиб:
Қор ёғар, қор ёғар, Далаларга дон ёғар. Қор ёғар, қор ёғар,
Уйимизга нон ёғар, - деб ашула айтишаркан. Негаким, қор кўп
ёғса, қирларда буғдой яхши унаркан, дарёларда сув кўпаяркан,
қурт-қумурсқалар қорнинг остига кириб, совуқдан жон сақлар
экан... Илиқ баҳор келиб, қорлар эриб битаркан, ерлар қуруқшаб
қоларкан, гиёҳлар қатқалоқ ерни ёриб чиқолмай қийналаркан,
дарахтлардаги куртаклар озгина нам боисайди, дея осмонга
тикиларкан. Шунда иккинчи ўғил дуо ўқиркан: шовиллаб
илиққина ёмғир ёға бошларкан. Болалар югуришиб кўчага
чиқиб, дўппиларини осмонга отиб:
Do'stlaringiz bilan baham: |