Санам қизим оппоққина,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
64
64
Қўйлари ҳам дўмбоққина,
Бет-қўлини ювмабди,
Сочлари ҳам пахмоққина, - деб чайқалиб шеър ўқиб юборди.
Ўқиди-ю, ҳовлига қараб пилдираб қочиб чиқиб кета
бошлади. Санамбуви опам уришади, деб қўрққан бўлса керак-да.
Энажоним ушлаб, қўлига кўтариб олди. Камзулининг чўнтагига
майиз, ёнғоқ солаётганди, биз бу Мастон холам тўқиган шеър,
ўтган сафар ҳам ўқиган, одобли бола ўйинини билмас экан, уят,
уят, деб кигизни тапиллатиб тепиб, уйни чангитиб қарсак чалиб
юбордик. Роҳила қиз тўхтаб, орқасига ўгирилиб:
- Одобли қиз овқат ичаётганида қошиқни яламайди, кейин
лабини ҳам чапиллатмайди, биламан, ҳаммасини биламан.
Кейин мишиғи оққанда енгига артмайди, - дедию, бошини
энамнинг кўксига беркитиб олди. Уялиб кетди шекилли.
Уялмаса ҳам бўларди, тўғрими? Одобли бола мишиғини ростан
ҳам енгига артмайди. Ундан кўра чўнтагидан рўмолчасини олиб
ўшанга артади. Бобожоним Роҳила қизни эркалаб, олтита ёнғоқ
берди. Биз ҳавасимиз келиб, ўҳ-ҳў, деб юбордик.
- Хўш, меҳмонларим, энди кимга навбат берамиз? - сўради
бобожоним.
- Навбат меники, - ўрнидан туриб бобожоним томон қараб
юра бошлади Муродхон ўртоғим.
- Қани бошлайвер, жойингда туриб айтавер, ўғлим.
- Йўқ, аввал ёнғоғимни берасиз.
- Тартибни бузма-да, ўғлим.
- Алдайсиз, Аҳмадқул бобом ҳам анави куни алдаган. Сен
яхши билмас экансан, деб менга нуқул пуч ёнғоқларни берган...
Бермасангиз айтмайман.
Бобожоним унга иккита ёнғоқ узатувди, у бўлса одобли бола
ўйинини бошлаш ўрнига, ўчоқ бошига ўтиб тешанинг орқаси
билан ёнғоқларини чақиб, мағзини шошмасдан ея бошлади.
Бирпас кутдик, иккипас кутдик, охири зерикиб, қарсак чалиб
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
65
65
уят, уят, уят, деб уйни бошимизга кўтардик. Муродхон шовқин
босилгач:
- Ўригимниям берсангиз кейин ўйнайман, - деди.
Бобожоним ҳовучида ўрик узатувди, шошмасдан чўнтаглга
солди-да, мен бувимдан сўраб чиқай, кейин ўйнайман, деб
шаталоқ отиб чиқиб кетди.
- Уят, уят, уят, уят! - деб бақирдик орқасидан.
- Энди навбатни Санамхон қизимга берайлик, - деди энам.
Санамбуви зўр, жудаям зўр, ҳаммадан кўп билади,
Аҳмадқул
бобомникида
ўйнаганимизда
айтаверди,
айтаверди, ёнғоқларни олаверди, олаверди, охири Аҳмадқул
бобом, э, баракалла, қизим-ей, яна бирпас ўйнасак, омборни
қоқлаб қўясан шекилли, деди. Кейин-чи, Санамбуви
гапираётганида бир ерга, бир уйнинг шиптига қарайди, ўшанда
адашиб кетмаса керак-да. Ёнғоқ турган ғалвирларга ҳеч
қарамайди.
- Одобли қиз ўрнидан турганда энг аввал жойини йиғади, -
деб гап бошлади Санамбуви, - ундан кейин юз-қўлини ювади,
ундан кейин ҳовли супуради...
- Баракалла, қизим, кўп одобли экансан.
- Кейин товуқларни катакдан чиқариб юборади, нонуштага
ўтиришганда катталардан олдин қўл узатмайди.
- Таом ейишдан олдин «Бисмиллоҳу раҳмонир раҳим» дейди.
- Баракалла, қизим, офарин!
- Қорни тўйганда «Алҳамдулиллоҳ, худога шукр» дейди.
- Яхши, давом этавер, қизим, кўп одобли экансан.
- Нонушта тугаганда, дастурхонни қоқиб, савобини умидвор
арвоҳларга бағишладим, дейди... Чучкурганда кафти билан
оғзини беркитиб, «ла илаҳа иллоллоҳ», деб туради. Боимаса
оғзига шайтон кириб қолади.
- Баракалла, қизим, баракалла.
- Ундан кейин... яна айтаверайми, бобожон? Яна айтаверсам,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
66
66
одобли қиз кийимларини ҳамиша озода тутади... ака-нкаларини
сизлаб чақиради.
- Баракалла, қизим, билганларингнинг ҳаммасини айт... Энг
катта мукофотни сенга бераман шекилли.
- Ундан кейин меҳмонлар келганда, хуш келибсизлар, дейди.
Кетишаётганида, вой, мунча шошяпсизлар, яна келинглар
бўлмаса, тез-тез келиб туринглар, дейди.
Одобли қиз ўйини шу ерга етганда Матмуса бобомнинг
кичкина қизи ўрнидан туриб, вой, холажон, Санамхон менинг
одобимни айтиб қўяпти-ку, буларни менга бувим ўргатган, деб
сал бўлмаса йигиаб юбораёзди.
- Ҳечам-да, - деди Санамбуви, - мен ўзимнинг энамдан
ўрганганман.
- Энанг биздан ўғирлаб олибди, бўлмаса ўғри экан, уят, - деб
Дилбархон Санамбуви томонга аста-секин кела бошлади.
Икковлари бир-бирларига тикилишиб, уришай-уришай деб
қолишди. Э, уришмаса бўларди-да, ўйинимиз энди расво бўлади.
Қарсак чалиб юборувдик, унга ҳам парво қилишмади. Энди бир-
бирларига жудаям яқинлашиб қолишди. Менинг энам ўзи яхши-
да, жудаям ақлли, икковларини икки қўлтиғига олиб,
пешоналаридан
чўпиллатиб
ўпиб,
яраштирди-
қўйди.
Онажонларим, асал қизларим, деди кейин, осмон ҳамманики
бўлгани каби, қуёш ҳамманики бўлгани каби одоб сўзлари ҳам
ҳамманики
бўлади.
Сизлар,
асал
қизларим,
осмонга
қараганларинг билан осмон адо бўлиб қолмайди, тўғрими? Ҳар
бирларинг ўз уйларингда туриб одоб сўзини айтганларинг билан
одоб ҳам адо бўлиб қолмайди... Одоб ҳам, офтоб ҳам
ҳамманики...
Биз бетоқат бўлиб навбатимиз қачон келади, деб
кутаётгандик, чидаёлмай қарсак чалиб юбордик. Одоб кўп
бўлса, яхши, лекин ёнғоқ оз-да, бизга етмай қолади, деб
чуғурлашдик, кейин ўйинимиз яна бошланиб кетди.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
67
67
Ўйнайвердик, ўйнайвердик. Мен икки марта чиқдим,
икковидаям ҳаммадан кўп ютдим. Муродхон ўртоғим мен
бувимдан одобни ўрганиб чиқдим деб, уям ўйинга қўшилиб
олди. Эй, ўша куни жуда маза бўлди-да. Энажоним ҳам,
бобожоним ҳам одобли экан, одобли бобо билан одобли эна
қанақа бўлади деб сўровдик, улар ҳам жавоб қайтаришди,
барибир, бизчалик бўлишмади. Роса кулишдик, қарсаклар
чалдик, охирида одобли қизлар уй супуришди, биз одобли бола
бўлганимиз учун учтамиз уёғига, учтамиз буёғига ўтиб,
бобожонимнинг оёғини уқаладик. Чиқиб кетаётганда Ҳайитвой
ўртоғим қулоғимга: «Бобонгнинг оёғи қуруқ суяк экан, менинг
бобомнинг оёғи юмшоққина лиққа гўшт», деб мақтанди.
Do'stlaringiz bilan baham: |