Muallifdan



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#205335
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
2 5386382433681670229

Ёмғир ёғалоқ,
Эчки қумалоқ,
Бойнинг қизини
Қорни думалоқ,
Ёмғир ёғалоқ,
Унса тувалоқ,
Барги шапалоқ, - 
деб шеърлар тўқишиб, ашулалар айтишаркан. Ана ундан 
кейин олам яшнаб-ёшариб кетаркан. Куртаклар оппоқ- оппоқ 
гул очаркан, қатқалоқ ердан сариқ, сафсар чучмомалар униб 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
56 
56
чиқаркан, қирларда ям-яшил майсалар гуркираркан, қип-қизил 
лолалар адирларга гилам ёяркан, ҳашаротлар ҳам инларидан 
чиқиб, яратганга ҳамду сано ўқишаркан, ашула айтишаркан... 
Гоҳо ёмғир беҳад кўп ёғаркан, қуёш юзини кўрсатмай қўяркан, 
кўчалар лой бўларкан, далага қўш чиқолмас экан, дарахтлардаги 
гуллар ғўрага айлана олмас экан. Шунда одамлар, э худо, 
Ҳайдар шамолингни юбор, дея илтижо қилишаркан. Ухлаб 
қолган учинчи ўғил ўрнидан туриб дарҳол дуо ўқиркан, енгил-
енгил шамол эса бошларкан. Болалар кўчага югуриб чиқишиб, 
сакрашиб-ирғишлашиб: 
Ҳайдар шамол эсяпти, Далаларни кезяпти. Бўз далага қўш 
чиқар, Тўртта эмас, беш чиқар. Ҳайдар шамол эсяпти, 
Булутларни қувяпти, Энди улар дам олар, Экин-тикин мўл 
бўлар, - деб ашула айтишаркан. 
Бўз ерларга дон-дунларни экиш, ариқларни тозалаш, 
ҳовузларга сув қуйиш бошланаркан. Марвартак тутлар аста- 
секин шира йиғаркан. Ўриклар сарғаяркан, гилослар ранг олиб, е 
бола, мени есанг-чи, деб чақираркан... Гоҳо қуёш қора булутлар 
ортига беркиниб олиб, ҳафталаб ўзини кўрсатмай ҳам қоларкан. 
Бутун оламда ҳарорат пасайиб кетаркан, буғдойлар пишмай, 
маккалар ўсмай, шолилар униб чиқмай тек туришавераркан. 
Шунда одамлар э, худо, қуёшингга айт, жамолини кўрсатсин, 
дея туну кун илтижо қила бошларкан. Илтижо художўй кенжа 
ўғилнинг қулоғига ҳам эшитиларкан. 
Бу азамат дарҳол ўрнидан туриб, юз-қўлини ювиб, таҳорат 
олиб, билган дуосини ўқиркан. Эртасигаёқ қуёш чарақлаб 
чиқиб, еру осмонга қайноқ-қайноқ нурлар тўкиб, экинларни 
яшнатиб юбораркан. Экиш-тикинлари яшнаганини кўрган 
деҳқонлар хурсанд, боғбонлару чорвачилар ҳам хурсанд - 
ҳаммаёқда хурсандчилик бошланаркан. Толлар соясига, салқин 
ҳовуз бўйига йиғилган болалар ирғишлашиб, қўл ушлашиб 
ашула айтишаркан: 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
57 
57
Офтоб чиқди оламга, Югуриб бордим холамга, Хола, хола, 
кулча бер, Холам дейди, ўтин тер. Ўтин тердик бир қучоқ, Кулча 
ёпдик бир ўчоқ. Дол бўИганга ўн кулча, Кеч қолганга бир кулча, 
Жиззаси бор ўзимга, Яхши айтган сўзимга... 
Шундай қилиб художўй отанинг тўрттови фарзанди ҳам эл- 
юрт хизматига бел боғлашни ният қилишган экан, ниятларига 
етишибди. Яхши ният қилган кишилар ҳамиша муродига 
етаркан. Одамлар ўғлонлардан мамнун бўлиб, умрларинг узоқ 
бўлсин, дунё тургунча туринглар, деб дуо қиларкан. Бу дуолар 
ижобат бўлиб, худои таоло ўғлонларни ҳеч оимайдиган, дунё 
тургунча турадиган қилиб, бирига Аёз бобо деб, иккинчисига 
Баҳор бобо деб, учинчисига Ҳайдар бобо деб, тўртинчисига 
Қуёш бобо деб ном берибди. Бу боболар ҳозир ҳам тирик экан, 
дунёни кезиб юришаркан, қор сўраганда қор, ёмғир сўраганда 
ёмғир ёғдириб беришаркан. 
Энажоним эртакни тугатиб, дераза томонга тикилганча жим 
бўлиб қолди. Мен ҳам ўша томонга тикилиб, анча маҳал жим 
турдим, кейин: 
-Эна, ўша сеҳрли дуоларни сиз ҳам биласизми? - деб 
сўрадим. 
- Йўқ, болам, билмайман, - деди энажоним хўрсиниб. 
- E-е, билганингизда менга ўргатиб қўярдингиз. 
- Ўргатсам нима қилардинг? 
-Қорларни, ёмғирларни чақирардим, одамларнинг дуосини 
олардим... 
- Тойлоғим, азаматим, кел, бир ачомлашайлик, - деди 
энажоним қучоғини кенг очиб. 
Тўйиб ачомлашдик. Оёғидаги қорни остонага тап-туп қоқиб 
Аҳмадқул бобом кириб кела бошлади. Аввалига қор ёғдирадиган 
Аёз бобо шу бўлса-я, деб ўйладим. Кейин Эркачол, қалайсан, 
ўртоқ деганини эшитиб, йўқ бу Аҳмадқул бобомнинг ўзгинаси, 
деб кўнглимдан ўтказдим. Ҳол-аҳвол сўрашиб олгач: 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
58 
58
- Мана, ўғлим, - деди Аҳмадқул бобом мушукларга овқат 
берадиганга ўхшаш кичкина косачани танча устига қўйиб,- 
айтганингни қилдим. Бўрсиқнинг эркаги илинган экан, ёғидан 
жиндай олиб ўзини қўйиб юбордим. Сакраб-сакраб инига кириб 
кетди. Робиябиби сизнингҳам ишингиз осон боиди, ҳидига тоқат 
қилолмайсиз деб, бирйўла ўзим эритиб чиқа қолдим. Қани 
ўртоқ, эркаланиб ётавермай, оёғингни чиқар, ёғни ўзим суртиб 
қўяман. 
- Бобожон, ростдан ҳам бўрсиқнинг эркаги илинган эканми? 
- деб сўрадим ишонқирамай. 
- Ҳа, эркаги илинибди, меникига ўхшаган мўйлови ҳам бор 
экан. 
- Кейин чиндан ҳам қўйиб юбордингизми? 
- Ҳа, қўйиб юбордим, инига киргунча орқасидан қараб 
турдим. Севиниб кетдим. Жуда-жуда севиндим. Энди унга эркак 
бўрсиқнинг болалари отамиз қачон келаркин деб йиғлаб 
ўтиришмайди, 
инларида 
ҳаммалари 
бирга 
бўлишади. 
Эажонимни қандай ачомлаган бўлсам, Аҳмадқул бобомни ҳам 
шундай ачомлаб, юзининг соқоли йўқ жойидан ўпиб олдим. 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish