Хитой билан Тожикистоннинг тўртлар гуруҳи доирасида, шунингдек, ҳарбий соҳадаги икки томонлама форматдаги ҳамкорлигини қандай баҳолайсиз?
QCCM форматида тўрт давлат армиялари ўртасидаги ва икки томонлама форматдаги ҳамкорлик назарда тутилади. “Учта ёвузлик кучи”га – экстремизм, айирмачилик ва терроризм – қарши кураш мақсадида Хитой Тожикистоннинг чегара қўшинларига ёрдам бериш учун чоралар кўрди.
2016 йил октябрида Пекин билан Душанбе Тожикистоннинг Афғонистон билан ёндош ҳудудларидаги чегара инфратузилмасини модернизация қилиш хусусида ҳукуматлараро битим имзолаган эди. Ўзаро келишувларда 3 та комендатура, 5 та чегара заставаси, 5 та чегара пости ва 1 та ўқув маркази қурилишини назарда тутилган.
Яна Хитой билан Тожикистон ҳарбий машқлари ўтказиб турилибди. 2016 йил октябрида Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг (ТБАВ) Афғонистон билан чегарадош Ишкашим туманида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотларга 10 минг киши жалб этилди. 2019 йил августида ўша ерда тожик ва хитой бўлинмаларининг уч кунлик қўшма машғулотлари ўтказилди.
Тожикистон Тоғли Бадахшонидан Хитой Шинжонига тўғри йўл бор ҳамда Хитой Шинжон – Уйғур автоном туманига (ШУАТ) экстремизм мафкураси кириб боришига йўл қўймаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.
Пекин Тожикистонни ҳар доим эътибор марказида тутиб туради, чунки уни ХХР миллий хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги асосий нуқталардан бири деб билади. Тожикистон Тоғли Бадахшонидан Хитой Шинжонига тўғри йўл бор ҳамда Хитой Шинжон – Уйғур автоном туманига (ШУАТ) экстремизм мафкураси кириб боришига йўл қўймаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Расмий Пекин жиҳодчилар Афғонистоннинг Воҳон коридори – даҳлизи орқали Хитой ҳудудидаги вазиятни беқарорлаштириш учун Шинжонга кириб боришидан чўчийди.
Ушбу Воҳон даҳлизида Хитой ҳарбий база қурмоқчи экани ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Сизнингча, Хитой билан Тожикистон чиндан ҳам ҳарбий база қурдими ва умуман олганда, Хитойнинг Тожикистондаги ҳарбий ҳозирлиги истиқболлари қандай?
Хитой раҳбарияти, вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, Тожикистоннинг ТБАВда ҳарбий база қуриш имкониятини кўриб чиқмаётганини бир неча бор таъкидлаган эди.
Ғарб матбуотида чоп этилаётган мақолаларда учинчи мамлакатлар ҳудудидаги муайян объектлар ҳақида гап кетганда, дейлик, “ҳарбий база”, “машғулотлар жамлоғи” ва “терроризмга қарши куриш маркази” сингари турли атамалар қўлланади. Кўпинча мақолалар муаллифлари уларни бир-бири билан алмаштириб юборади, ваҳолонки, улар орасида тафовут жуда катта.
Масалан, 2019 йил февралида Американинг The Washington Post газетасида чоп этилган шов-шувли мақолада муаллиф ТБАВнинг Мурғоб туманида ХХР қурган чегара заставаларини Хитой ҳарбийларининг Тожикистондаги “форпостлари” деб хато кўрсатган эди. Нашр берган маълумотга кўра, объект Афғонистонни ШУАТ билан боғловчи Воҳон даҳлизи яқинида жойлашган ва у ерда ўнлаб, ҳатто юзлаб хитойликлар хизмат ўтаётир. Бироқ Тожикистон ТИВ мамлакати ҳудудида “Хитой Халқ Республикасининг ҳарбий базалари йўқ” деб баёнот берди ва ушбу ахборотни рад этди.
Шу билан бирга, бундай атамалар чалкашлигини QCCMга аъзо мамлакатлар шерик мамлакатлар ҳудудидаги объектлари ҳақида батафсил маълумот беришга тайёр эмаслиги билан ҳам тушунтириш мумкин. Аммо айрим Ғарб экспертлари адолатли қайд этаётганидек, янги объектлар нима учун лойиҳалаштирилгани ва қандай жиҳозланганини аниқлаш анча муҳимдир.
ХХРнинг Афғонистонга бераётган ҳарбий ёрдами нималардан иборат? Унинг ўзига хос жиҳатлари борми? Хитой ҳукумати Афғонистон муаммосини ҳар этишда (тартибга солишда) қандай стратегик йўл тутмоқда?
Пекин, аввало, бутун эътиборини Бадахшон вилояти ва ўзининг Афғонистон билан чегараларига қаратган. Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Бадахшон вилоятида янги база барпо этилган, Хитой эса унинг моддий-техник харажатларини қоплаш билан молиявий кўмак кўрсатмоқда, бунга қурол-яроғ ва ҳарбий техникадан тортиб, аскарлар учун формали кийим-бош киради.
Пекин ҳарбий базадан ташқари Бадахшон вилоятидаги чегарабўйи ҳудудлари яқинида фаолият олиб бораётган тоғ бригадасини ҳам молиявий маблағ билан таъминлаб турибди. Бироқ у ерда Хитой аскарларининг жойлаштирилиши ёки жойлаштирилмаслиги масаласи очиқ қолмоқда.
Хитойнинг Қобулдаги дипломатлари таъкидлашича, ХХР Бадахшон вилоятида фақат “потенциални ошириш” билан шуғулланмоқда. Қайд этиш жоизки, Хитой Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий хизматчилари Афғонистонда патруллик – айланма соқчилик қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди, бироқ иккала томон чегара ҳудудларида “ҳуқуқни қўлловчи идораларнинг” терроризмга қарши курашга қаратилган “қўшма амалиётлари”да қатнашаётганини тан олди.
Бошқача айтганда, Хитойнинг Афғонистондаги ҳарбий аҳамияти ошиб бормоқда, бироқ Пекин ўзининг ушбу мамлакатдаги ҳарбий ҳозирлигини камайтириб кўрсатишга интилаётгани ҳисобга олинса, унинг миқёси ҳақида аниқ бир гап айтиш қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |