Ma’ruza №4 MS EXCEL – JADVAL PROTSESSORI Microsoft Excel дастурининг асосини калькуляцияли модуль ташкил этади, унинг ёрдамида таблицаларда берилганлар (матнли ва сонли) қайта ишланади.
Презентацияли графикани яратиш учун диаграммалар модулидан фойдаланилади, унинг ёрдамида сонли қийматлар асосида турли кўринишлардаги диаграммаларни ҳосил қилиш мумкин. Microsoft Excel дастури диаграммалар модулининг функционал имкониятлари ишчи (деловая) графикани яратишнинг махсус дастурлариникидан устунроқдир.
Microsoft Excelда берилганлар базаси модули ёрдамида ташқи берилганлар базаларига кириш (доступ) амалга оширилган. Бу технологиядан фойдланилганда объектлар орасида динамик алоқа ўрнатилади: мисол учун, агар WORD-ҳужжатга объект сифатида қурилган Excel-таблицани ўзгартириш учун сичқончанинг тугмасини таблицада икки маротаба босиш етарли.
Электрон таблицаларни қайта ишлаш дастурларининг қўлланиш сохалари Электрон таблицаларни қайта ишлаш дастурларининг кенг тарқалганлиги кўп маънода уларни қўллашнинг универсал имкониятларининг мавжудлиги сабаблидир, чунки кенг маънода ҳисоб-китобларсиз ҳаётимизнинг турли сохаларини кўз олдимизга келтиришимиз қийин.
Microsoft Excelдан нафақат оддий ҳисоб-китоб (учёт) масалаларини ечишда, балки турли хил бланкларни, ишчи графикани ҳатто бутун бир фирма балансини яратишда ҳам фойдаланиш мумкин. Мисол учун, ташкилотда Microsoft Excel ёрдамида буюртмаларни қайта ишлаш ва ишлаб-чиқаришни режалаштириш, солиқлар ва моянани ҳисоблаш, кадрларни ҳисобга олиш ва шу каби масалаларни ечиш мумкин.
Аммо бу дастурнинг қўлланиш сохаси фақатгина ҳаётнинг ишбилармонлик сохаси билангина чегараланиб қолмаган. Бу дастурнинг кучли математик ва инженерли функциялари ёрдамида табиий ва техник фанларнинг кўп сонли масалаларини ҳам ечиш мумкин.
Дастур имкониятларининг қисқача шарҳи Дастурнинг ҳар бир янги версиясининг яратилиши (ҳо у матнли, график муҳаррир ёки электрон таблицалар бўлсин) фойдалаувчи олдига қуйидаги дилеммани қўяди: янги версиядан фойдаланишга ўтиш лозимми ёки ўзи ўрганиб қолган версияда ишлашни давом эттириш керакми? Янги версияни танлашга фойдалаувчини кўндириш учун унинг янги имкониятларини санаб ўтиш етарлидир. Дастурларни такомиллаштириш ишлаб чиқарувчи фирмаларга жуда катта пул маблағларини олиб келади. Янги версиялар бозорда деярли ҳар йили пайдо бўлади. Бу эса дастур томонидан ечилаётган масалалар рўйхатини кенгайтиради аммо шу билан бирга дастур билан мулоқотни мураккаблаштириши мумкин.
Бу нуқтаи-назардан Microsoft Excel дастури бундан истиснодир, чунки Microsoft фирмаси фойдаланувчи билан интерфейс масалаларига катта эътибор беради. Microsoft Excelнинг кўпгина янги функциялари фойдаланувчига мураккаб масалаларни ечишни осонлаштиради. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Microsoft Excel дастури Microsoft Officeнинг таркибига кирувчи бошқа дастурлар каби операцион тизимнинг ҳамма имкониятларидан тўлиқ фойдаланади ҳамда ҳужжат устида коллектив ишлашни ҳам таъминлайди.
Фойдаланувчи ҳужжат ёки дастурга тезкорлик билан кириш учун тезлатгичлар – Shortkutларни ўзи яратиши мумкин.
Microsoft Excel қуйидаги имкониятларга эга:
Templa Wizard Dfta Tracking: у шундай шаблонлар яратиш имконини берадики, уларнинг ҳар биридан маълумотлар базасига маълумотни киритиш шакли сифатида фойдаланиш мумкин.
Аuto Filter with Тор 10: 10 та энг катта ҳисоб, буюртма ёки бошқа ихтиёрий ҳужжатлардан ташкил топган рўйхатларни чиқариш имконини беради (10 сони умолчание бўйича ўрнатилади, талабга кўра бу сонни ўзгартириш мумкин).
Аuto Correct: матнни киритиш билан бир вақтда инглиз тилидаги сўзларнинг имло хатоларини тўғрилайди ва олдиндан аниқланган аббревиатуранинг маъносини очиб беради.
Дастур-мастердан фойдаланиб Мiсгоsoft Ассеs билан интеграция қилиш мумкин.
Convert to Access Wizard ёрдамида ўзингизнинг электрон маълумотлар базангизни ҳақиқий реляцион маълумотлар базасига айлантириш мумкин. Convert to Access Wizard функциясидан ташқари Мicrosoft Ехсе1га Microsoft Acces Form Wizard ва Report Wizardмастер-дастурлар ҳам киритилган.
Auto Calculate: Мicrosoft Ехсе1 ойнасидаги ажратиб кўрсатилган ячейкалардаги қийматларнинг йиғиндисини, ўрта қийматини, минимал ва максимал қийматларини акс эттиради.