Формулаларни муҳаррирлаш.
Ячейкадаги маълумотларни муҳаррирлаш учун олдин бу ячейкани маркерлаш лозим. Кейинги қадамда икки маротаба сичқонча тугмасини босиш ёки [F2] клавишасини босиб, муҳаррирлаш режимини ёқиш керак. Муҳаррирлаш режими да экраннинг юқори қисмида (пиктографик меню сатри остида) териш сатри фаоллашади, унда ҳисоблаш натижаси эмас, балки формуланинг ўзи кўриниб туради.
Маълумотлар билан алмашиш: Excel – бошқа дастурлар Замонавий дастурий имкониятлар ёрдамида фойдаланувчи кўпгина масалаларни ечиши мумкин. Мисол учун китобни нашр қилиш учун нашриёт хизматларидан фойдаланмай, балки ПС ва DTR-дастур билан қуролланган ягона инсондан хизматларидан фойдаланиш мумкин. Замонавий матн муҳаррирлари ҳам бу кўринишдаги функционал имкониятларга эга бўлиб, бутун бир китоблар яратиш имконини беради.
Аммо ҳисоблаш техникасининг хизмат соҳаси ниҳоятда кенг бўлиб, замонавий персонал компьютерлар ёрдамида ечилаётган масалалар доирасини ягона ҳатто энг мукаммал дастур билан ҳам қамраб олиб бўлмайди. Ким билади, балки қачондир дастурий таъминот бозорида ихтиёрий масалани еча оладиган универсал дастур пайдо бўлар, аммо ҳозирги кунда маълумотлар алмашиш муаммоси ўз долзарблигини йўқотган эмас, чунки мураккаб вазифаларни ечиш учун бир нечта дастурлар хизматидан фойдаланишга тўғри келади.
Яна бир хусусият ҳақида гапириб ўтиш лозим. Ҳаётнинг ҳеч бир сохасидаги маҳсулотнинг ҳаёт цикли компьютер сохасидаги каби калта эмасдир. Кеча фойдаланувчилар томонидан янгилик деб қабул қилинган нарсалар бугунги кунда эскириб қолаяпти. Бу нафақат аппаратли таъминотга, балки дастурий махсулотларга ҳам тегишлидир. Кеча бирор бир дастур ёрдамида қайта ишланган маълумотлар, бугун унга нисбатан самаралироқ тарзда бошқа мукаммалроқ дастур ёрдамида қайта ишланиши мумкин. Шу тариқа, маълумотлар алмашиш муаммоси янги дастурий махсулотлар ва мавжудларининг кейинги версияларининг яратилиши билан боғлиқ равишда ҳам пайдо бўлади.
Маэлумотлар алмашишнинг икки кўринишини фарқлаш мумкин. Биринчи кўринишда манба-дастур ёрдамида яратилган объектлар қабул қилувчи дастурга киритилгандан сўнг манба-дастр билан ўз алоқаларини йўқотади ва фақатгина қабул қилувчи дастур воситалари билан қайта ишланади.
Иккинчи кўринишда манба-дастур ва қабул қилувчи дастур орасида динамик алоқа деб номланувчи боғланиш ўрнатилади. Манба-дастурда маълумотларнинг ўзгариши қабул қилувчи дастурга киритилган маълумотларнинг ўзгаришига олиб келади.
Аммо дастурий махсулотлар бозоридаги рақобат дастурий бизнес усталари учун ўз қоидаларини ўрнатади. Ҳақиқий фойдаланувчи учун бўлган кураш тўқсонинчи йилларда энг юқори нуқтага эришди. Албатта бунда фойдаланувчи катта ютуққа эришаяпти, чунки ишлаб чиқарувчи фирмалар ҳар бир дастурий махсулотни дастурнинг янги версиясига ўтишни енгиллаштирувчи функциялар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.