Moylash tizimida uchraydigan nosozliklar, ularning alomatlari va kelib chiqish sabablari



Download 454,51 Kb.
bet2/2
Sana20.06.2022
Hajmi454,51 Kb.
#685844
1   2
Bog'liq
moylash

Мойлаш тизимининг асбоб ва механизмлари. Мой насоси двигатель деталларининг ишқаланадиган сиртларига босим билан мой юборилади. Трактор ва ўзи юрар ҚХМ юритмалари двигателларида асосан шестерняли мой насоси қўлланилади.
Насос чўян корпус, унинг ичига жойлаштирилган етакчи ва етакланувчи шестернядан иборат. Насоснинг етакчи шестерняси тақсимлаш шестернялари орқали тирсакли валдан ёки тақсимлаш валининг винтсимон шестернясидан ҳаракатга келтириладиган валикка ўрнатилган. Етакланувчи шестерня корпусга ўрнатилган ўқда айланади. Шестернялар тиши корпусга жипс тегиб туради.
Мой насоси қуйидагича ишлайди. Шестернялари турли томонга айланганда мой кириш каналидан кириб тишлар орасини тўлдиради. Тишлар бир-бирини тишлаганда корпус девори билан тишлар орасига мой сиқилиб, ҳайдаш каналига босим билан чиқади. Мой насосга қабул қилгичнинг сим тўридан тозаланиб киради. Сузувчи ва қўзғалмас мой қабул қилгичлар бўлади. Сузувчи мой қабул қилгич мой бетида қалқиб,тоза мой олади.
Мой босими белгилангандан ортмаслиги учун мой насосига редукцион клапан ўрнатилади. Клапаннинг пружинаси маьлум босимга мўлжаллаб ростланади. Двигателни юргизиб юборишда, мой совуқ бўлганда босим мўлжаллангандан ошиб редукцион клапан очилади, ортиқча мой картерга қайтади. Бунда ортиқча босимдан пружина қисилиб, шарик ва плунжер шаклли клапан сурилади ва ортиқча мой қайтадиган мой тешиги очилади.
Кўпчилик двигателларда бир секцияли мой насоси, баъзан эса икки ёки уч секцияли насослар қўлланилади.
Мой фильтрлари. Двигател деталларининг ейилишини камайтириш учун иш вақтида мойга тушадиган металл қиринди, қурум, смола, чанг ва бошқаларни муттасил тутиб қолиб, мойнинг эскиришини кечиктириш лозим.
Мой двигателга қуйилишда ва насоснинг мой қабул қилгичидан ўтишда сим тўрдан сузиб ўтказилади, картернинг бўшатиш пропкасидаги магнитга қора металл қириндилари ёпишиб қолади, аммо бу хилда тозаланган мойни етарлича тоза деб бўлмайди, шунинг учун ҳам замонавий двигателларга дағал ва майин фильтрлар ўрнатилади.
Дағал фильтрлар насос юборган мойнинг ҳаммасини ўзидан ўтказиб, уни асосан йирик механик аралашмадан тозалайди.
Дағал фильтрлар лентали ва пластинкали бўлади. Фильтрловчи элемент ифлосланганда мойнинг асосий магистралга ўтиши учун сақлагич клапан очилиб, мой кирадиган ва чиқадиган каналларини туташтиради.
Майин фильтрлар деярли барча трактор ва баъзи ўзи юрар ҚХМ юритмалари двигателларида майин фильтр сифатида реактив центрифуга ўрнатилади. Баъзи тракторларга дарҳол фильтр қўйилмасдан, фақат реактив центрифуга ўрнатилади. Биринчи ҳолда магистралига параллел уланган, иккинчи ҳолда кетма-кет уланган центрифуга дейилади.
Центрифуга марказдан қочирма куч таъсирида мойни солиштирма оғирлиги мойникидан оғир бўлган оксидланиш маҳсулотлари ва смолаларидан тозалайди.
Двигател мой магистралига параллел уланган центрифуга фильтр корпусига ўрнатилган вертикал ўқда равон айлана оладиган ротордан иборат бўлиб, насос чиқарган мойнинг бир қисмини тозалайди.
Ротор корпуси ва унинг қопқоғи алюминий қотишмасидан ясалган бўлиб, иккита шпилька билан бир-бирига тортиб қўйилган. Корпуснинг ўртасидаги ковак стойканнг ичига ўқи айланадиган иккита бронза втулка прессланган. Корпусга иккита пўлат трубка пресслаб ўрнатилган. Корпус қопқоқ билан беркитилади. Трубкаларнинг юқориги қисмидаги кесиклари сим тўр қалпоқчалар билан беркитилган. Трубкаларнинг пастки учлари ротор корпусига нисбатан уринма йўналишда пармаланган каналларга туташтирилган. Каналларнинг учларида калибрланган тешикли форсункалр бор.
Центрифуга қуйидагича ишлайди. Мой насосидан келган мойнинг озроқ қисми ўқнинг вертикал ва радиал каналлари орқали ротор корпуси ичига ўтади. Кейин трубкага ва ундан форсункаларга ўтиб, уларнинг тешигидан шиддат биланг оқиб чиқади. Оқиб чиқаётган мойнинг босим кучи роторни мой чиқаётган томонига тескари йўналишга мажбур этади.
Мой радиаторлари - иссиқ кунларда ва двигател зўриқиб ишлаганда мойнинг температураси мўлжалдагидан кўтарилиб, суюлади ва қовушоқлиги пасаяди, деталлар сиртидаги мой пардаси йўқолади. Натижада деталларнинг ейилиши ва мой сарфи ортади. Бунга йўл қўймаслик учун мойлаш тизимига махсус мой радиатори ўрнатилади.
Мой радиатори сув радиатори олдига ўрнатилиб, вентилятор ҳосил этадиган ҳаво оқими билан мойнинг температурасини 10-120 пасайтиради. Баъзи ўзи юрар ҚХМ юритмалариларда совитиш тизимидаги сув оқими билан совитиладиган мой радиаторлари ҳам қўлланилади.
Бундай ҳолда мой фақат совитилмасдан, балки унинг температураси совитиш тизимидаги сувнинг температурасидан паст бўлганда иситилади.
Сув радиатори олдига ўрнатиладиган мой радиатори (45-расм,а) юмалоқ ёки овал шаклли трубкалардан йиғилган ўзак, юқориги ва пастки баклардан иборат. Трубкалар сиртига совитувчи пластиналар кавшарланади ёки ленталар ўрнатилади. Пастки бакча тўсик 6 билан ажратилган. Радиаторга мой насоси ёки мой фильтридан трубка орқали мой келиб, пастки бакчанинг тўсиқача бўлган ҳажмини тўлдиради. Кейин турубкаларнинг бир қисми орқали юқорига кўтарилиб, юқориги резервуарни тўлдиради. Трубкаларнинг иккинчи ярмисидан мой пастки бакгача ва ундан трубка орқали мой магистралига йўналтиради.
Совуқ кунларда радиаторга мой юбормаслик учун махсус кран қилиниб, у ёпиб қўйилади ёки ўз-ўзидан ишлайдиган автомат клапан ўрнатилади.
Мойлаш тизимини назорат қилиш. Мойлаш тизимининг яхши ишлаши учун ҳар бир двигателда йил фаслига қараб тавсия этилган мойларнинг ишлатиш зарур. Мойлаш тизимига қараш картердаги мойнинг сатҳини текшириш, тизимдаги мой босимини ва температурасини кузатиш, центрифугаларини ва дағал фильтр элементларини ювиш, майин фильтр элементларини алмаштириш ҳамда двигатель мойини янгилашдан иборат.
Картердаги мойнинг сатҳи двигатель тўхтагандан кейин 15-20 минут ўтказиб ўлчанади. Лозим бўлса ўлчовнинг юқориги белгисига қадар мой қуйилади. Мойни белгидан ортиқ қуйиш поршень ҳалқаларининг қурум босишига, ариқчаларига ёпишиб қолишига ва мойнинг ортиқча сарфланишига сабаб бўлади.
Поршень ҳалқалари поршень ариқчаларига ёпишиб қолган, ҳалқалари ва бошқа деталлари ейилган, сапун тиқилмаси ифлосланган бўлса, мой ёнувчи аралашма билан бирга куяди, сальник ва қистирмалар жипс бўлмаса,мой сизади. Ҳар иккала ҳолда ҳам картердаги мой тез камайиб, ортиқча исроф бўлади.
Дағал фильтр ифлосланса, мой тозаланмасдан ва совитилмасдан магистралга ўтаверади, шу сабабли мойнинг температураси ортади. Керакли муддатларда дағал фильтр ва ценрифуга тозаланади ва ювилади. Двигател картеридаги мой бўшатиб олиниб ўрнига янгиси қуйилади.
Фойдаланилган адабиётлар:


1. Гуревич А. М. Тракторы и автомобили, Москва, «Колос», 1993.
2. Скотникова В. А. Тракторы и автомобили, Москва, Агропромиздат, 1995.
3. Худойбердиев Т.С. Трактор ва автомобиллар назарияси ҳамда ҳисоби. Тошкент «Ўқитувчи» 1984.
4. Белов С.М. Тракторлар. Тошкент «Ўқитувчи» 1980.
5. Шоумарова М., Абдуллаев Т. Қишлоқ хўжалик машиналари. Тошкент. Ўқитувчи. 2002 й.
6. Хамидов А.Х. Қишлоқ хўжалик машиналарини лойиҳалаш. Тошкент; Ўқитувчи.1991 й.
7. Рахимов А, Тракторланинг асосий механизмлари лойиҳалаш, Тошкент «Ўқитувчи», 1994 й.
Download 454,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish