Фаза роторли асинхрон двигателни ишга тушириш



Download 321,27 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi321,27 Kb.
#238281
Bog'liq
Фаза роторли асинхрон двигателни ишга тушириш



Фаза роторли асинхрон двигателни ишга тушириш 
Фаза роторли асинхрон двигателларнинг статорида ҳам, роторида ҳам уч 
фазали чулғам бўлади. Роторнинг уч фазали чулғами юлдуз усулида уланган 
бўлади. Ротор чулғами учлари валда ўрнатилган ва ундан изоляцияланган учта 
контакт ҳалқаларга уланади. Махсус чўтка тутк.ичларда турадиган, мис 
пластинкаларидан ѐки кўмирдан ишланган чўткалар контакт ҳалқаларда 
сирпанади, чўткалар роторнинг ташки клеммасига уланади. 
Фаза роторли асинхрон двигателлар махсус уч фазали ишга тушириш 
реостати ѐрдамида юргизилади (37-расм). Ишга тушириш реостати ротор 
чулғами билан кетма-кет уланади, реостатнинг айрим фазалари юлдуз усулида 
уланган бўлади. Ишга тушириш реостати ѐрдамида роторнинг актив 
қаршилигини ошириб, ишга тушириш токи камайтирилади ва ишга тушириш 
моменти оширилади. Ишга тушириш реостати уланганда ишга тушириш 
токининг қиймати қуйидагича аниқланади: 
Одатда, ишга тушириш реостати уч, олти босқичли бўлади (38-расм, а). 
Двигателни ишга туширишда ишга тушириш реостати қаршилигини аста 
камайтириб борилади. Энг олдин двигатель 4-характеристика бўйича ишлай 
бошлайди (38-расм, б). Бунда реостатнинг қаршилиги R
ю
қR
ю1
ҚR
ю2
ҚR
ю3
га 
тенг бўлади, айлантирувчи момент максимал моментга тенг бўлади қМ
тах
).
Двигателнинг айланиш частотаси ортиб боргани сари шлантирувчи 
момент камая эоради. МқМ
ютiп
бўлганида ишга тушириш реостатининг бир 
қисми (босқичи) схемадан чиқарилади, контакторнинг контактлари ѐпилади. 
Бунда айлантирувчи момент бирданига М
ютах
гача кўпаяди, сўнгра айланиш 
тезлиги ортгани сари момент 3-характеристика бўйича камая боради. Бунда 
реостатнинг қаршилиги R
ю
R
ю1
R
ю2
га тенг бўлади. Момент яна М қМ
ют1п
гача 
камая боради; К2контакт ѐпилади ва двигатель 2-характеристика бўйича ишлай 
бошлайди, бунда ишга тушириш реостатининг қаршилиги R
ю
қR
ю1
га тенг 
бўлади. Шундай қилиб, ишга тушириш реостатининг қаршилиги секин-аста 
камайтирилганда айлантирувчи момент М
макс
дан М
мин
гача ўзгаради, айланиш 
тезлиги эса 2-эгри чизиқ буйича ўсиб боради (38-расм, в). Ишга туширишнинг 
охирида К1контакт ѐпилади ва реостатни схемадан бутунлай чиқаради, ротор 
чулғамлари қаршиликсиз туташади ва двигатель 1-табиий характеристика 
буйича ишлай бошлайди. Демак, фаза роторли асинхрон двигателга уланган 
ишга тушириш реостатининг босқичи қанча бўлса, двигатель шунча механик 
характеристикага эга бўлар экан. Бу фаза роторли двигателларнинг муҳим 
37-расм 


афзаллигидир. Ишга тушириш реостатининг қаршилиги двигателнинг 
нагрузка билан ишлаш моментининг қийматига қараб танланади. Агар 
нагрузка билан ишлаш моменти катта бўлса, двигателнинг дастлабки ишга 
тушириш моменти максимал моментга тенг бўлиши мумкин. Нагрузка билан 
ишлаш моменти катта бўлмаса, яъни ишга тушириш моменти унча катта 
аҳамиятга эга бўлмаса, реостат қаршилиги янада каттароқ олинади. Бунда 
ишга тушириш моменти максимал қийматидан кичикроқ бўлади, лекин ишга 
тушириш токи анча камаяди. Ишга тушириш реостатлари махсус кртишма, 
металл сим ѐки ленталардан тайѐрланади. Реостатлар ҳаво ѐки мой билан 
совитилади, улар фақат қисқа вақт ишлашга мўлжалланган. Двигатель 
юргизилгандан сўнг баъзи двигателларда чўткалар беҳуда ейилмаслиги учун ва 
исроф бўладиган қувватни камайтириш мақсадида махсус даста ѐрдами да 
ҳалқалар ўзаро туташтирилади, чўткалар эса улардан кўтарилади. 38-расм, в да 
фаза роторли асинхрон двигатель юқоридаги усул билан юргизилганда ток I, 
ва ротор айланиш тезлиги п
2
нинг ўзгариш ҳарактери кўрсатилган. Двигатель 
юргизилаѐтганда реостатнинг боскичларини схемадан чиқариш қўлда ѐки 
автоматик усулда контакторлар ѐрдамида бажарилиши мумкин. Фаза роторли 
двигателларни ишга тушириш ва улар тузилишининг мураккаблиги, 
таннархининг к,имматлиги, назорат қиладиган қисмларининг (чўтка ва 
ҳалқалар) бўлиши ва техник кўрсаткичларининг пастроқ бўлиши бундай 
двигателларниг камчилиги ҳисобланади. Шунинг учун фаза роторли 
двигателлар асосан ишга тушириш шароити оғир бўлган механизмларда 
қўлланилади. 
38-расм 
Юқорида қисқа туташтирилган роторли ва фаза роторли асинхрон 
двигателларни ишга туширишнинг асосий ва махсус усуллари билан 
танишдик. Фаза роторли двигателлар ҳам, қисқа туташтирилган роторли 
двигателлар ҳам маълум афзалликларга ва маълум камчиликларга эга. Амалда 
қисқа туташтирилган роторли ва фаза роторли двигателларнинг афзаллик 
томонларини бирлаштирадиган асинхрон двигателлар ҳам ишлатилади. Улар 
механик характеристикаси яхшиланган асинхрон двигателлардир 

Download 321,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish