II боб бўйича хулосалар.
Бу даврда Амударё – Cирдарё оралиғи ва унга туташ
ҳудудлардаги воҳа ҳукмдорликлари - мулкликлар сингари
Уструшона ҳам ўзини муайян бир сиёсий-маъмурий тузилма
сифатида намоён қилади. Ўз бошқарув маркази ва ўнлаб шаҳар
ва рустоқларга эга бўлган Уструшона қўшни воҳа
ҳукмдорликларидан фарқли ҳолда нисбатан ягона марказлашган
маҳаллий сулола томонидан бошқарилади. Яъни воҳада айни
вақтнинг ўзида бир неча фарқли сулола мавжуд бўлгани кўзга
ташланмайди. Ўз маҳаллий сулоласи, бошқарув маркази,
226
Ибн ал-Асир. VI. P. 369; Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего
средневековья… С. 147; Bosworth C.E. Afšin …P. 590.
~ 79 ~
пойтахти, қўшини, ҳокимият рамзлари, танга-пул тизими ва
ҳоказо каби давлатчилик анъаналарига эга бўлган Уструшона
илк ўрта асрларда дастлаб Эфталитлар (420-565), кейинчалик
эса Ғарбий Турк хоқонлиги таркибидаги ярим мустақил
ҳукмдорлик сифатида бўлади.
Воҳа 560- йилларнинг ўрталарида Турк хоқонлиги таркибига
киритилган бўлиб, бу ҳолат VIII асрнинг иккинчи чорагигача
ушбу хоқонлик қарамоғида бўлади. Маркази Еттисувда бўлган
Ғарбий Турк хоқонлиги бошланғичда бу ердаги маҳаллий
сулола бошқарувига рухсат бериб, асосан ундан ўлпон олиб
туриш билан чекланади. Бироқ вақт ўтган сайин бошқа вассал
ҳукмдорликларда бўлгани каби хоқонлик Уструшонада ҳам ўз
бошқарувини кучайтириб боради. 630- йиллар атрофида воҳа
ҳудудларидан ўтган хитой роҳиби Сюан Цзан бу ернинг
хоқонлик қўл остида эканига урғу қаратиши ҳам бундан дарак
беради.
VII асрнинг илк чорагида Чоч, Фарғона ва Тўхористондаги
маҳаллий сулолалар ўрнига хоқонлик билан алоқадор
сулолалар ташкил топган бўлса, шу асрнинг иккинчи ярмида
шунга ўхшаш ҳолат Суғд ва Уструшонада ҳам юз бергани кўзга
ташланиб, ҳар иккала воҳада ҳам туркий ва туркий-суғдий
аралаш сулолалар бошқаруви ўртага чиқади. VII асрнинг
сўнгги чорагида ташкил топган Уструшона Афшинлари
сулоласи туркий бўлиб, 720-740 йиллар орасида ҳукм сурган
Қора-бўғра ушбу сулоланинг ёрқин вакилларидан бир эди.
Афшинлар сулоласи даврида Уструшона минтақанинг йирик
сиёсий кучларидан бирига айланади. Бу ҳолат Уструшона
ҳукмдорларининг Хитойга элчи юбориши, арабларга қарши
курашда турк хоқонларининг ёнида жой олиши, ўз
ҳудудларини мустаҳкамлаб, қўшни ҳукмдорликлар устидан ўз
мавқеини ошириши каби омилларда ўз ифодасини топади.
Бу даврда Уструшонада хоқонликка алоқадор туркий
сулоланинг айнан қайси йилларда бошқарув тепасига келгани
борасида аниқ маълумотлар учрамаса-да, айрим маълумотларга
таянилса, воҳа бошқарувидаги ўзгариш VII асрнинг сўнгги
йиллари – VIII аср бошларига тўғри келади, дейиш мумкин.
Хоқонликнинг ноиби сифатида вужудга келган ушбу
~ 80 ~
сулоланинг келиб чиқиши масаласида аниқ бир маълумот
учрамаслиги сабабли бошқарув тепасида Ашина сулоласи
вакиллари ўтирган Чоч, Фарғона ва Тўхористондан фарқли
ўлароқ Уструшона бўйича бундай фикр билдиришга ҳали эрта.
Шунга қарамасдан, исм ва унвонларининг туркий эканлиги ва
бошқа далилларга таяниб, Уструшона бошқарувида хоқонликка
билвосита алоқадор туркий сулола турган, деб қараш мумкин.
Ёзма манбалар ва нумизматик материаллар хоқонлик ўзига тобе
воҳа ҳукмдорликларини бошқаришда асосан 2 та усул
қўллагани, биринчиси, айрим ҳукмдорликларга ўз хонадонига
мансуб шаҳзодалар ёки иттифоқчи уруғ вакилларидан бирини
юбориб, улар орқали тўғридан-тўғри бошқарувни йўлга қўйган
бўлса, айрим ҳукмдорликларга эса “тудун” ёки бошқа унвонга
эга ўз ноибларини тайинлаш орқали уларни назоратда тутган,
яъни билвосита бошқарув тартиби жорий қилинган.
Кўринишидан Уструшонада биринчи усул қўлланилган, яъни
Панч, Нахшаб, Ўтрор каби воҳа ҳукмдорликларида Ашина
хонадони аъзолари эмас, хоқонлик қўл остидаги туркий
уруғлар вакиллари ҳокимият тепасига келган бўлиб чиқади.
Бу даврда Уструшона бир қатор сиёсий-маъмурий
марказлардан ташкил топиб, улар орасида Бунжикат пойтахт
вазифасини бажарган бўлса, Зомин, Дизак (Жиззах) шаҳарлари
воҳадаги нисбатан йирик сиёсий ва иқтисодий марказлар
сифатида бўлади. Шунингдек, Минк, Асбаникант, Бискар,
Бангам, Вакр, Шагар, Масча, Буттам ва Бурғар каби рустоқлар
воҳанинг муайян сиёсий-маъмурий бирликлари сифатида
билинади.
~ 81 ~
Do'stlaringiz bilan baham: |