Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Экин-тикини ва урф-
одатлари Че-ши (Чоч)ликларники билан бирдай
” деб ёзиши
234
эса бундай хулоса чиқаришга имкон бермайди. Бу ерда гап ҳар 
иккала ҳукмдорликнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
жиҳатдан ўзаро ўхшаш экани ҳақида бораётганлиги яққол 
сезилиб турибди. 
Бошқа бир қатор ҳукмдорликлардан фарқли ўлароқ 
Уструшонанинг иқтисодий ҳаётига тегишли маълумотлар 
хитой йилномаларида унчалик кўп сақланиб қолмаган. Бу 
борада маълумотлар кўпроқ Фарғона ва Суғд ҳукмдорликларига 
тегишли бўлиб, ҳар иккала ҳукмдорликнинг Хитой билан тиғиз 
дипломатик алоқаларни йўлга қўйиши бунга ўз таъсирини 
кўрсатган. 
Ғарбий 
Турк 
хоқонлиги 
даврида 
ушбу 
ҳукмдорликлардан ўнлаб элчилар Хитойга борган бўлиб, 
Уструшонадан эса фақат икки аср давомида 2-3 марта элчи 
жўнатилгани доир маълумлотлар ўрин олган
235

Бу даврда Уструшонанинг ижтимоий ҳаёти ҳам атрофдаги 
қўшни ўлкалардан унчалик катта фарқ қилмаган. Жамият 
асосан бошқарувчи тоифа вакиллари, диний табақа, деҳқон, 
ҳунарманд ва тижоратчилардан ташкил топиб, ҳарбийлар ва 
бошқа соҳа вакиллари нисбатан озчиликни ташкил этган. Илк 
ўрта асрларда Уструшонада қўшин асосан ҳукмдорни 
қўриқловчи кам сонли ҳарбийлардан иборат бўлган бўлса, 
кейинчалик, VIII аср атрофида уларнинг салмоғи анча ортган. 
Буни Уструшона ҳукмдори Қора-бўғра (720-740) ҳукмронлиги
236
йилларида қўлга киритилган ҳарбий муваффақиятлар ҳам 
тасдиқлайди. 
Уструшона жамиятида диннинг ўрни анча юқори бўлган. 
Буни юқорида келтириб ўтилганидек хитойча “Тан-шу” 
йилномасида ўрин олган “
Шарқий Цао (Уструшона)
... 
Йеча 
шаҳри бўлиб, бу шаҳарда оғзи берк ёпилган ғор бор. Бу ерга ҳар 
йили икки марта қурбонлик келтиришади. Одамлар юзини 
234
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 125. 
235
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 313. 
236
История ат­Табари. Избранные отрывки (Перевод с арабского В. И. 
Беляева.Дополнения к переводу О. Г. Большакова и А. Б. Халидова). – Т., 1987.– C. 
251. 


~ 86 ~ 
ғорга қаратган ҳолда тик туришади.(Император) У-ди 
ҳукмронлиги давомида (618-626 йй.) бу ҳукмдорликдан элчи 
юборилди

237
мазмунидаги маълумот ҳам тасдиқлайди. 
Уструшонада бошқа бир қатор ҳукмдорликлар, хусусан, Суғдда 
бўлгани каби зардуштийлик эътиқоди устуворлик қилган, шу 
билан бирга, бу ерда қадимги маҳаллий инонч тизимлари ҳам 
ўз ўрнига эга бўлган. Буни юқорида хитой муаллифлари ёзган 
“оғзи берк ёпилган ғор ва унинг олдида қурбонлик қилиш” 
анъанаси борлиги ҳам кўрсатиб турибди.
Уструшонада диний мафкура кучли бўлганини шундан ҳам 
билса бўладики, юқорида келтириб ўттилганидек, Афшинлар 
сулоласининг сўнгги вакилларидан бири –Афшин Ҳайдарнинг 
820- йиллардаги фаолияти ва араблар томонидан ўз динини 
яширин сақлаб келаётган шахс сифатида сўроқ қилиниши ва 
ўлдирилиши билан боғлиқ маълумотларда кўриш мумкин. 
Афшин Ҳайдар халифага қарши фитна уюштиришда 
айбланиши билан бирга, исломга хиёнат қилиб, зардўштий урф-
одатларга амал қилиш ва бутларга сиғинишда айбланиш билан 
бирга Уструшонадаги зардўштий ибодатхоналарни масжидга 
айлантиришга қарши туриш каби ҳатти-ҳаракатларга қўл 
урганлиги айтилади. Уни сўроқ қилиш ишлари 840-841 йиллари 
қиш ойининг охирларида Муътасим саройида бўлиб ўтади. Бу 
ишларга расман бош қози Аҳмад ибн Аби Довуд ва вазир 
Муҳаммад ибн Абдулмалик ал-Заййат бошчилик қилади ва 
Афшин Ҳайдарнинг яширин равишда зардўштийликка амал 
қилгани ва ушбу динга алоқодор китобни сақлаб келганига 
қарор қилади
238

Уструшоналиклар 
ижтимоий 
ҳаётида 
зардўштийлик 
эътиқодининг ўрни юқори бўлгани тақдқиқотчилар орасида 
яқин ўн йилгача тўлиқ ишонч билан айтилмас эди. Чунки бу 
диннинг атрибути ҳисобланадиган тарихий Уструшона 
ҳудудидаги ёдгорликлардан бармоқ билан санарли даражада 
237
Бичурин (Иакинф). Сведения о народах, обитавших в Средней Азии в древние 
времена. Изд.2-е. -
М., 1950. Т. II. –С. 312. 
238
Ибн ал-Асир. VI. P. 366; Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего 
средневековья ...С. 145; Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 294. 


~ 87 ~ 
кам топилган бўлиб, топилганлари ҳам маданий қатламлардан 
эмас, балки тасодифий топилмалар эди. 2010 йилда археолог М. 
Пардаев раҳбарлигидаги илмий гуруҳ Ғарбий Уструшонанинг 
Харакана рустоқига қарашли Мўлабулоқ мавзеидаги Тепа 
Мулкуш ёдгорлигидан зардўштийлар даҳмасидан 10 дан ортиқ 
бутун сақланган остадонлар мажмуасини топишга муваффақ 
бўлдилар. Милодий V-VI, VII-VIII асрлар билан даврланган 
ушбу топилмалар натижасида Уструшонада ҳам исломгача 
бўлган даврда зардўштийлик дини оммавий равишда 
тарқалгани, остадонларнинг ясалиш техникаси, шакли ва 
нақшлари Суғдга қараганда Чоч зардўштий қавмлариникига 
жуда ўхшашлиги аниқланган
239

Илк ўрта асрларда Уструшонанинг ижтимоий-иқтисодий 
ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар кўпроқ археологик 
қазишмаларда қўлга киритилган материаллар ҳамда IX – XII 
асрларга тегишли араб ва форс тилларида ёзилган географик 
асарларда ўрин олган маълумотларда ўз ифодасини топган. 
Буюк ипак йўлини жанубий йўналиши қадимдан Зомин ва 
Ховосдан ўтиб, карвонлар Чочга, ундан Ўтрор ва Ёркентга йўл 
олишган. Ёзма манбаларда “Банокат йўли”, деб номланувчи 
савдо йўли Суғддан Уструшона орқали Жиззах-Зомин-Ховос 
йўналиши бўйича кетиб, Ховосда жанубга бурилиб, Оҳангарон 
дарёсининг Сирдарёга қуйилиш жойидан кечувга чиққан. Бу 
ердан Чирчиқ водийси, эски Тошкент орқали Чиничкат-Бинкат 
йўлига қўшилган
240

Бу қишлоқ хўжалик неъматлари албатта чет ўлкаларга, 
қўшни шаҳарларга, кўпроқ Хўжандга олиб бориб сотилган. 
Уструшона шаҳарларининг кўпчилигида бозорлар ва ҳар доим 
фаолиятда бўлган савдо ярмаркалар ташкил қилиниб, уларда 
узоқ юртлардан кўплаб сотувчи ва ҳаридорлар қатнашган. 
Шунингдек, “Ҳудуд ул-олам” асарида Уструшона ёки 
239
Пардаев М.Ҳ. Ғарбий Уструшонада зардўштий қавмлар излари // Ўзбекистон 
Археологияси. №1 (2). – Самарқанд, 2011. – Б. 85-88. 
240
Бўронов Ж. Уструшона ижтимоий-иқтисодий ҳаётида минтақавий алоқаларннг 
ўрни // “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий 
ва маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар 
даврида)” 
мавзусида 
ўтказилган 
Республика 
илмий-амалий 
анжумани 
материаллари. – Гулистон, 2016. 


~ 88 ~ 
Сурушана “катта ва обод вилоят, ноз-неъмати, шаҳар ва 
рустаклари кўп, у ерда шароб кўплаб тайёрланади ва 
тоғларидан темир қазиб олинади” дейилган. Юқорида келтириб 
ўтилганидек, А.А. Грицинанинг ёзишича Уструшонада Куркет, 
Газак, Багкет, Совот, Зомин, Дизак, Бунжикат, Харакана, 
Фекнан, Фағкат, Минк, Асбаникат, Бискар, Вакр, Шагар, 
Бургар, Буттам каби 18 та рустоқ (туман) мавжуд бўлган. 
Сомонийлар даврида Уструшона тоғларидан темир, олтин, мис, 
кумуш, новшадил, купорос, ақиқни йўл-йўл тури ва туз қазиб 
олинган
241
. Бу билан эса ўша даврлардаёқ Уструшона табиий 
бойликларга анчагина бой бўлганини билиб оламиз. 
Шунингдек, савдо йўллари устида карвонсаройлар бўлиб, 
улардан бирини Истаҳрийни ёзишича афшин Ҳайдар ибн Ковус 
IХасрда Зомин йўлида Худойсар карвонсаройини қурдирган
242

V-VI асрларга келиб янги ижтимоий муносабатлар, феодал 
ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши ва шакллана бориши билан 
хўжаликда туб бурилиш юз берди. Илмий адабиётлар бу даврда 
Ўрта Осиё ҳудудига янги этник гуруҳларнинг кела бошлашини 
таъкидлайдилар. Сопол ишлаб чиқаришда катта ўзгаришлар юз 
беради. Қўлда ясалган идишлар кўпаяди. Ангобнинг сифати 
тушиб бориб, ангоб билан қопланган идишлар сони кескин 
камаяди. Бу вақтга келиб баланд тагликли қадаҳлар йўқолиб, 
ёғлоғи (кружка)лар кенг муомалага киради. Бу даврга оид 
кулолчилик хумдонлари (Галатепа) юмалоқсимон режали, икки 
бўлмадан иборат
243
. Хумдонларда кулолчилик чархида ясалган 
идишлар билан бир вақтда, қўлда ясалган идишлар ҳам 
пиширилган. Сопол идишлар ангоб қопламасининг йўқолиши 
VI–VIII асрларга хосдир. Уларнинг ўрнига идишлар сув билан 
осон ювиладиган қизил рангга бўялган. Бу даврда косалар 
шаклининг кескин ўзгариши кузатилади. Олдинги чуқур 
косалар ўрнига унча баланд бўлмаган, энли ва ясси косалар 
241
Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи.T:, “Шарқ” нашриёт-матбаа консерни бош 
тахририяти, 2000. –Б. 98. 
242
Илашев А. Даврнафаси. – T.:Мухаррир,2013. –Б. 31. 
243
Самойлик П.Т. Обжигательная керамическая печь из Галатепа. // МКТ. Вып. 3. -
Душанбе: Дониш.
1978. С. 203-207. 


~ 89 ~ 
кенг ёйилади. Бу даврда ҳам қўлда ясалган сопол идишлар 
учрайди.
Умуман олганда, Уструшона кулолчилиги тараққиёти 
маълум бир маънода даврий асосда тикланган. Ўрта Осиёда 
феодал муносабатлар қарор топган V–VI асрларда Уструшона 
иқтисодий ҳаётида кўтарилиш юз берди. Шаҳарлар маълум бир 
туман, рустоқнинг сиёсий ва иқтисодий маркази сифатида 
майдонга чиқади ва яқин атрофдаги деҳқончилик воҳаларини 
бирлаштиради. Бу эса араб истилоси олдидан бошланган 
феодал тарқоқликнинг бир кўриниши эди
244

Қинғиртепа қишлоқ маконининг даврий санаси қайд 
этилган моддий-маданият намуналари, хусусан, косагуллар, 
ёғлоғи (кружка)лар, тор бўғинли кўзалар ва орасида Турк 
ҳоқонлиги ҳукмдорлари тангалари бўлган 35 дона тангалар 
хазинаси асосида VII-VIII асрлар билан белгиланган.
Қинғиртепа ўрнида милодий VII-VIII асрларда фаолият 
кўрсатган йирик феодал, деҳқон заминдорнинг қалъа қўрғони 
мавжуд бўлган. Қалъа-қўрғон табиий баланд тепалик устида, 
Сангзор дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Қалъа 
қўрғондан чор атрофни кузатиш, назорат қилиш мумкин 
бўлган. Унинг шимол томонидаги марказий қисмида катта 
хонадон учун яшаш хоналари, меҳмонхона, ибодат қилиш учун 
махсус хона ва хўжалик хоналари фаолият кўрсатган. 
Қинғиртепанинг жанубий қисмидаги нисбатан пастроқ 
мавзеларда қалъа қўрғоннинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
ҳўжалик иморатлари мавжуд бўлган
245

Археолог 
олимлар, 
хусусан, 
М.Пардаев 
ва 
А.Бердимуродовларнинг 
излангишларида 
Уструшонанинг 
244
Сатторқулов О. Уструшона хунармандчилигининг ўрганилиш хусусида // 
“Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва 
маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар 
даврида)” 
мавзусида 
ўтказилган 
Республика 
илмий-амалий 
анжумани 
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 262. 
245
Бердимурадов А.Э., Пардаев М.Х. Замок Кингиртепа // ИМКУ, Вып.22. – 
Ташкент: Фан, 1988. – Б. 69-70; Ғофуров Ж. Шимолий-Ғарбий Уструшонанинг илк 
ўрта аср қишлоқ маконларини ўрганилишига доир // “Уструшона Буюк Ипак 
йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва маданий муносабатларни 
ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар даврида)” мавзусида ўтказилган 
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Гулистон, 2016.. – Б. 182. 


~ 90 ~ 
турли даврларига оид археологик ёдгорликларнинг 60–65 
фоизини илк ўрта асрларда бунёд этилган қишлоқ маконлари 
ташкил этиши ва бу кўрсаткич Жиззах воҳаси учун ҳам 
мустасно эмаслиги айтиб ўтилган. Тадқиқотчиларга кўра, 
Туркистон тоғларининг Чумқартов тизмаларидан бошланиб, 
Ҳайдаркўлгача (14 км) оқувчи Сангзар дарёси қадимги 
Уструшона давлатининг Бурнамад, Харакана ва Фекнон каби 
уч рустоқини кесиб ўтган ва бу воҳаларнинг асосий сув манбаи 
ҳисобланган. Уструшонада меъморий қурилиш тарихи асосида 
V-VIII асрлар давомида қишлоқ маконлари қурилганини 
Жиззах воҳасидаги археологик ёдгорликлар – Ёқуббоботепа, 
Жумабоватепа қишлоқ маконлари мисолида аниқланган. 2007–
2009 
йилларда ўтказилган қазув тадқиқотлари ҳажми 
чегараланган бўлгани учун уларнинг сўнгги қурилиш даврлари 
аниқлик киритилган. Ёқуббоботепани VI–VIII; Жумабоватепани 
V–VI асрлар билан даврлаштирилган
246

 
Хуллас, Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонанинг 
ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти билан танишиб чиқиш шундан 
дарак берадики, бу даврда воҳа ҳаётида ўтроқ деҳқончиликка 
мослашган хўжалик тарзи устувор бўлган. Шу билан бирга, 
воҳанинг тоғ эткаларидаги кенг яйловлар ва дашт-чўл ҳудудли 
текисликларида кўчманчи чорвадор хўжалиги ҳам Уструшона 
иқтисодида ўзига хос ўрин эгаллаган. Бунда айниқса воҳанинг 
ўз қўшнилари, хусусан, шимолий ҳудудларидаги Чоч ва 
Фарғона, шунингдек, Сирдарёнинг ўрта ҳавзаларидаги Ўтрор 
(Тарбанд) каби ҳукмдорликлар билан қўшничилиги, жанубий 
ва жануби-ғарбий томондан эса қисман Шимолий Тўхористон, 
асосан эса Суғд каби йирик иқтисодий марказлар билан яқин 
қўшничилиги воҳа иқтисодий ҳаётининг барқарорлигининг 
таъминланишида ўзига хос ўрин тутган. 
 
246
Бердимурадов А.Э., Пардаев М.Х. Раскопки верхнего зданиия Алмантепа // 
ИМКУ, вып. 23. – Т., 1990. – 154-155; Абидов С. Шимолий-ғарбий Уструшона 
моддий маданияти тараққиёти хусусида // “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг 
минтақалараро 
сиёсий 
– 
иқтисодий 
ва 
маданий 
муносабатларни 
ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар даврида)” мавзусида ўтказилган 
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 266. 


~ 91 ~ 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish