III боб бўйича хулосалар
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонада юз берган
этномаданий жараёнлар ўрта асрлар даври ёзма манбаларида ва
археологик топилмаларда ўз ифодасини топган бўлиб, улардан
маълум бўлишича, бу даврда воҳанинг асосий аҳолисини
суғдий тилли уструшоналик аҳоли ташкил этган. Шунингдек,
қадимда ва илк ўрта асрларда бўлганидек хоқонлик даврида
ҳам воҳага шимол ва шарқдан Олтой ва Тяншан тоғлари
этаклари, Еттисув ва Сирдарёнинг ўрта ҳавзасидан кўплаб
туркий элатлар келиб жойлашганлар. Уларнинг бир қисми
бошқарувчи тоифа вакиллари сифатида янги эгалланган
жойларга кўчиб келган бўлса, бир қисми эса ижтимоий-сиёсий
шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида янги яйловларга
келиб ўрнашганлар. Уструшона воҳаси ўз иқлими ва табиий-
географик жойлашуви билан минтақанинг шимоли-шарқида
яшовчи турли элатларни ўзига тортиб, бу ҳолат асосий
омиллардан бири бўлган. Асрлар давомида воҳа минтақанинг
ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳолиси учун муайян бир
чорраҳа вазифасини бажарган бўлиб, хоқонлик даврига келганда
турли омиллар туфайли бу жараёнлар янада фаоллашган.
Уструшона ҳукмдорлари ўз номларидан танга бостириш
орқали ҳам мамлакат аҳолисининг иқтисодий эҳтиёжлари учун
хизмат қилган, ҳам ўз ҳукмдорлигининг қонунийлигини
ифодалашга ҳаракат қилишган. Бугунги кунда бу даврга оид
~ 114 ~
тангаларнинг кўпчилик қисми Уструшонанинг ўша даврдаги
сиёсий-маъмурий марказлари бўлган бир қатор шаҳар
қолдиқларидан топилган бўлиб, нисбатан тор тоғ дараларида
жойлашган аҳоли манзилларида бунинг акси кўзга ташланиши
воҳа иқтисодий ҳаётида натурал хўжалик ҳам устуворлик
қилганидан дарак беради. Уструшонадаги маҳаллий сулола
вакиллари томонидан зарб қилинган ушбу тангаларнинг тили
ва ёзуви суғдийча экани барча қўшни ўлкаларда бўлгани каби
бу ерда ҳам суғдий маданият устуворлик қилгани, шу билан
бирга воҳада суғдийларнинг муайян бир этник гуруҳи
қадимдан яшаб келган юрт бўлганини кўрсатади. Буни ўша
даврда мавжуд бўлган шаҳар ва қишлоқлар номининг
кўпчилиги суғдий негизли экани ҳам тасдиқлайди. Бошқа
томондан эса тангаларнинг ясалиш техникаси, иконографияси
ва ҳоказолар Уструшона маданиятига бир қатор ташқи
таъсирлар бўлганидан дарак беради.
Бу даврда Уструшона ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий
ҳаётида бир қатор ўзгаришлар юз беради. Воҳада ягона
маҳаллий сулоланинг ташкил топиши, кейинчалик ушбу сулола
бошқарувининг туркий хонадон қўлига ўтиши натижасида
Уструшона минтақа сиёсий ҳаётига фаол аралаша бошлашига
олиб келади. Воҳада суғдий ва туркий аҳоли орасида ўзаро
яқинлашув ва ягона маданият вакилларининг шаклланиш
жараёнлари фаол кечади.
Илк ўрта асрларга келиб янги ижтимоий муносабатлар,
феодал ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши ва шакллана
бориши билан хўжаликда туб бурилиш юз беради. Бу жараён
Ўрта Осиё ҳудудига янги этник гуруҳларнинг кела бошлаши
билан боғлиқ эди. Ҳунармандчиликнинг, айниқса, кулоллик
соҳасида сезиларни ўзгаришлар юз берганлиги кўзга ташланади.
Қўлда ясалган идишлар кўпаяди. Ангобнинг сифати тушиб
бориб, ангоб билан қопланган идишлар сони кескин камаяди.
Уструшонадаги бир қатор йирик шаҳарларнинг Буюк ипак
йўли
кесишмасида
жойлашуви
воҳада
тижорат
ва
ҳунармандчиликнинг
ривожланишига
туртки
бўлади.
Уструшоналик тижоратчилар халқаро савдо-cотиқ ишларида
фаол иштирок этиши ҳам шу каби омиллар билан боғлиқ эди.
~ 115 ~
Do'stlaringiz bilan baham: |