3.2. Хоқонлик даврида Уструшонада юз берган
этномаданий жараёнлар.
Ғарбий Турк хоқонлигининг 150 йилддан кўпроқ давом
этган ҳукмронлиги даврида Амударё – Сирдарё оралиғидаги
бошқа воҳа ҳукмдорликларида бўлгани кабиУструшонада ҳам
тиғиз этномаданий жараёнлар юз беради. Бу аввало дастлаб
Уструшона воҳасидаги маҳаллий сулоланинг хоқонлик
таркибида бўлиши, кейинчалик эса воҳада хоқонликка
алоқадор туркий сулоланинг ташкил топишида ўз ифодасини
топади.
Лингвистик маълумотлардан аён бўлишича, илк ўрта
асрларда Уструшонанинг маҳаллий аҳолиси шарқий эроний
тилларнинг бир тармоғи бўлмиш суғдий тилда сўзлашиб, шу
жиҳатдан улар қўшни Суғд аҳолисидан катта фарқ қилмаган.
Кўпчилик тақдқиотчилар уструшоналиклар тилини суғдий
тилнинг бир шеваси эди, деб қарайдилар. В.Лившиц
Уструшонанинг илк ўрта асрларга тегишли ёдгорлиги
Чилхужрадан топилган ёғоч тахтачага қора бўёқ билан ёзилган
ҳужжатларни ўқиб, уларни Муғ архиви ҳужжатлари билан
қиёслагачач
276
, Уструшонада маҳкамачилик ишлари суғдий
тилда юритилганини исботлади
277
.
Бу даврда Уструшонанинг яқин қўшниси Чоч воҳаси
маҳаллий аҳолисининг сезиларли бир қисми суғдий тилда
сўзлашса, бир қисми эса туркий тилли бўлган
278
. Уструшонага
нисбатан яқин жойлашган Фарғона водийси аҳолиси тили ҳар
иккала воҳа аҳолиси тилидан катта фарқ қилиб, хитой
сайёҳларининг маълумотларига кўра, фарғоналиклар тили
атроф-теваракдаги элатлар тилига ўхшамаган
279
. Шундай
276
Согдийские документы с горы Муг. Чтение, Перевод. Комментарий. Вып. II.
Юридические документы и письма / Чтение, перевод и комментарии В. А.
Лившица. – М.: Издво восточной литры, 1962. – С. 71-74.
277
Отахўжаев А. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё цивилизациясида турк-суғд
муносабатлари. – Т.: ART-FLEX, 2010. – Б. 9.
278
Бобоёров Ғ. Чоч тарихидан лавҳалар (Илк ўрта асрлар). – Тошкент, 2010. – Б.
82-85.
279
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар: Қадимий ва илк ўрта аср хитой
манбаларидан таржималар ва уларга шарҳлар. – Фарғона: “Фарғона” нашриёти,
2013. – Б. 119.
~ 104 ~
бўлишига қарамай хоқонлик даврида водийда суғдий тил ҳам
ёйила бошлаганини бу ердан топилган археологик топилмалар
(эпиграфик ва нумизматик материаллар) ҳам тасдиқлайди
280
.
Бу даврда Уструшонага шимол ва шимоли-шарқдан – Чоч
орқали Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси ва Фарғона орқали
Еттисувдан кўплаб кўчманчи элатлар кириб келган бўлиб, бу
жараёнлар минтақада Турк хоқонлиги ҳокимияти ўрнатилиши
билан боғлиқ эди. Айниқса, хоқонликнинг кунботардаги қаноти
бўлмиш Ғарбий Турк хоқонлиги ўз таянч ҳудуди сифатида
дастлаб Еттисув ва Тяншан тоғларининг шимолий этакларини
танлаган бўлса, бора-бора бу кўлами кенгайиб хоқонлик билан
иттифоқчи туркий уруғлар нафақат Еттисувда, балки Чоч
воҳасининг шимолий қисмлари, Ўтрор воҳаси ва Фарғона
водийсининг шимоли-шарқий ҳудудларида аҳолининг сезиларли
бир қисмини ташкил эта бошлайдилар
281
. Айниқса, Сирдарёнинг
ўрта ҳавзалари – Чоч ва Ўтрор воҳасида қадимдан мавжуд
туркий элатлар нуфузи хоқонлик даврига келиб янада ортади.
Буни хитой йилномаларида учрайдиган айрим маълумотлар
тасдиқлаши билан бирга бошқа тиллардаги ёзма манбалар ва
археологик материалларда ҳам бу жараёнлар ўз ифодасига эга.
Шунингдек, милодий III – IV асрларда ҳам туркий (ёки
прототурк) элатларнинг Икки дарё оралиғига миграцияси
кучайган бўлиб, Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси кўчманчи
чорвадорлари (Жети-Осор, Қовунчи) маданияти соҳиблари
туркийлар билан боғланади.
Маълумки, Ғарбий Турк хоқонлигининг марказий ҳудуди
– Еттисув (Чу, Талас ва Или дарёлари ҳавзаси) ҳарбий-
маъмурий жиҳатдан ҳар бири 5 тадан йирик уруққа бўлинувчи
2 та қанотга тақсимланиб бошқарилган
282
. 5 та Дулу ва 5 та
Нушиби уруғларидан ташкил топган ушбу иттифоқ жами 10 та
уруғни бирлаштириб, ўнта уруғ иттифоқи бўлгани учун Ғарбий
280
Баратова Л.С. К исторической интерпретации титула «каган» на
древнетюркских монетах Средней Азии конца VII – первой половины VIII вв. //
НЦА. – Тошкент, 1998. Вып. III. С. 41-43.
281
Бернштам А. Н. Тюрки и Средняя Азия в описании Хой Чао (726) // ВДИ. –
Москва, 1952. – № 1. – С. 187–195.
282
Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми ... Б. 22, 37-40.
~ 105 ~
Турк хоқонлиги “Ўн Ўқ” (ўн қабила) номи билан ҳам
аталган
283
. Ушбу урғуларнинг деярли барчаси Еттисув ва унга
қўшни ҳудудларда яшаган. Улардан ғарбда – Сирдарёнинг ўрта
ҳавзаларида эса ушбу 10 та уруғ бирлашмасидан бошқа туркий
уруғлар яшаб, уларнинг номи хитой йилномаларидакелтириб
ўтилган.
Йилномаларда
Do'stlaringiz bilan baham: |