Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

дарёсининг манбаси Цунлин (Помир) тоғининг шимолий 
тизмаларидан бошланади. (Унинг) суви шимолдан ғарбга қараб 
оқади. (Ушбу) дарё анча кенг бўлиб, суви лойқа, жўшқин ва 
тезоқардир. 
Экин-тикини 
ва 
урф-одатлари 
Че-ши 
(Чоч)ликларники билан бирдай

228
деб ёзадики, ушбу маълумотга 
227
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan…S. 125; Бобоёров Ғ. Тун 
ябғу-хоқон.– T., AbuMatbuot-Konsalt, 2011. – Б. 33. 
228
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan…S. 125. 


~ 83 ~ 
таяниб, Уструшонада ҳам Чочдаги каби деҳқончилик анча 
ривож топганини айта оламиз. Шу ўринда, роҳиб томонидан 
Уструшонанинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти, иқлим шароити 
ва турмуш тарзи анйан Чоч воҳасиникига ўхшашлигига урғу 
берилиши бир қатор изланувчиларни ўзига жалб қилиб, бу 
борада муайян қарашлар ўртага ташланганини айтиб ўтишимиз 
керак. Жумладан, М. Исҳоқов ўша пайтларда Уструшона Чоч 
ҳукмдорлигига бўйсуниб, нисбий автономияга эга бўлган деб 
ёзади ва ўз қарашининг тасдиғи сифатида: “Тан-шу” 
маълумотлари, яна қуйидаги далилларни келтиради: “
Қадим 
замонларда Су-дуй-шана Эршига қарашли ер эди

229
. Бу 
хабардан қадимги Фарғона (Даван)нинг сиёсий ва ҳудудий 
таъсири Туркистон тоғ тизмасигача ёйилган экан, деб хулоса 
чиқариш қийин кўринади. Лекин Фарғона водийсида юзага 
келган давлатчилик босқичлари то Қўқон хонлигига қадар 
Уструшонага, тўғрироғи, бу давр учун Ўратепага нисбатан 
муҳим стратегик аҳамиятга эга минтақа сифатида қараб 
келингани бу масаланинг қадимий даврлар учун ҳам хос 
бўлган, деб ўйлашга имкон беради. Аммо Сюань Цзан 
Уструшона ҳақида ёзар экан, бу ўлканинг табиати Чочга яқин, 
етиштириладиган маҳсулотлари ҳам Чоч билан бир хил, дейиш 
билан баробар муҳим бир нарсани таъкидлайди. У айтадики, 
Сутулисенада, яъни Уструшонада хукмдорлик қачондан 
бошланган бўлса, шундан буён бу ўлка Шига(Чочга) бўйсунган.
Шу маълумотлардан келиб чиқиб, Уструшона илк ўрта 
асрларда Чоч билан бевосита боғлиқ ҳолда унга нисбатан 
автоном ўлка сифатида яшаган, Турк хоқонлиги билан эса, Чоч 
орқали билвосита тобелик муносабатида бўлган”
230
. М. 
Исҳоқовга кўра, бундай поғоналашган тобелик тизими улкан 
ҳудудни бошқаришда Турк хоқонлигининг ўзига хос усули 
229
Аржанцева и др. Хозяева Азии. К новому толкованию аврасиабских росписей. 
Материалы международной конференции, посвященной 100-летию С.П.Толстова. – 
Нукус, 2008. 
230
Исҳоқов М.М. Илк ўрта асрларда Суғд, Уструшона ва Чоч муносабатларига 
доир // “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий 
ва маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар 
даврида)” 
мавзусида 
ўтказилган 
Республика 
илмий-амалий 
анжумани 
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 6. 


~ 84 ~ 
бўлиб, ҳар бир маъмурий ҳудудий бирликда, яъни, тобе давлат 
тузилмаларида Турк хоқонлигининг назоратчилари иш кўрган, 
марказий ҳокимият сиёсатининг жойлардаги ижросини 
таъминлаган. Тадқиқотчининг ёзишича, “худди шу функцияни 
Чочда “тудун” лавозимида ўтирган Турк хоқонлиги вакили 
бажарган. Шу сабабли хитой манбалари Чочни икки ҳукмдор 
бошқаради, деб кўрсатган. Масалан, Муғ тоғи архивининг А-14 
рақамли ҳужжатидан маълум бўлишича, Чоч ҳукмдори ва Чоч 
тудуни алоҳида икки шахс бўлиб, бири маҳаллий ҳукмдор, 
иккинчиси хоқонлик вакили эди”
231
.
Уструшонанинг Чочга тобелиги масаласини исботлаш учун 
ушбу тадқиқотчи Турк хоқонлигининг чегаралари Амударёгача 
ёйилгани ва барча маҳаллий давлат тузилмалари нисбий 
автоном ҳуқуқларини сақлаган ҳолда, хоқонликка тобе 
қилингани, масалан, Суғд худди шу даврда конфедератив 
давлат уюшмаси сифатида яшаган ҳолда, Кеш, Нахшаб, Бухоро 
ва бу уч ўлканинг ички тобе маҳаллий ҳукмдорликлари 
Марказий Самарқанд Суғдига номинал тобе ҳолда ички 
автономияни сақлаганликларини таъкидлаб, уларнинг ҳар бири 
ўз ҳудуди учун пул зарб қилиш ҳуқуқига эга бўлганликларига 
эътибор 
қаратади. 
Унга 
кўра, 
ушбу 
кичик 
Суғд 
ҳукмдорликлари хоқонликка Марказий Суғд ҳокимияти орқали 
иккиламчи тобеликда бўлганлар
232
.
Шу каби омилларни келтириб ўтган М. Исҳоқов “Шу 
маълумотлар доирасида ҳамда Сюань Цзаннинг гувоҳлигидан 
келиб чиқиб, Уструшонани ҳам умумий вазиятдан истисно 
қилмасак тўғри бўлади. Яъни Уструшона бирламчи Чочга 
тобелик орқали Турк хоқонлиги қарамоғидаги автоном 
ҳукмдорлик бўлган”
233
деган хулосага келади. Бироқ юқорида 
келтириб ўтилганидек, Сюан Цзан келтирган маълумотнинг ҳеч 
бир жойида Уструшонанинг Чочга тобе ҳукмдорлик бўлгани 
231
Исҳоқов М.М. Илк ўрта асрларда Суғд, Уструшона ва Чоч муносабатларига 
доир ... – Б. 5. 
232
Gershevitch I. Sogdians on a Frogplain// Melanjes linguistiques offerts a Emile 
Benveniste. Louvain. – Paris, 1975. – P. 195-211. 
233
Исҳоқов М.М. Илк ўрта асрларда Суғд, Уструшона ва Чоч муносабатларига 
доир ... – Б. 6. 


~ 85 ~ 
борасида бирор ишора учрамайди. Роҳиб “

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish