Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

халифа) Муътасим учта катта 
ғалабани қўлга киритганки, уларнинг биринчиси, Румни босиб 
олиши, иккинчиси, Бобок устидан зафар қозониши ва учинчиси, 
Табаристонда Мозёри Габр устидан ғолиб чиққани бўлди

214

Ушбу маълумотнинг эътиборли томони шундаки, муаллиф 
таъкидлаган 3 та йирик ғалабали жангда Уструшона 
ҳукмдорлиги тахти валиаҳди Афшин Ҳайдар бош қўмондон 
сифатида қатнашган. 
212
Пардаев М.Ҳ., Ғофуров Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари 
(ёзма ва археология манбалари асосида). – Тошкент, 2016. – 16-17. 
213
Пардаев М.Ҳ., Ғофуров Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ ... – Б. 17. 
214
Пардаев М.Ҳ., Ғофуров Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари 
... Б. 18. 


~ 72 ~ 
Унинг Бағдодга бориб қолиши воқеаси ўша даврдаги 
мураккаб сиёсий вазият билан боғлиқ эди. 822 йилда унинг 
отаси Афшин Ковус халифалик билан тузилган шартномани 
бузган эди. Шартномага кўра у халифа Маъмунга пул ва турли 
буюмлардан иборат ўлпон тўлаши керак бўлиб, бу шарт 
бажарилмаган эди. IX асрнинг 20- йилларининг бошида 
Ковуснинг тўртта ўғли – Ҳайдар, Фадл, Хаш ва Рашид орасида 
жанжал бошланади. Ёзма манбаларда эслатилишича: “
Фадл ва 
Ҳайдар бир-бири билан ашаддий душманга айланишди. Фадл 
томонида таниқли амалдор – ҳукмдор саройи бошқарувчиси 
Тарадис турарди. Фадл унинг қизига уйланган эди. Фадлни бор 
кучи билан қўллаб
-
қувватлаган Тарадис Ҳайдарга ҳужум қилиб, 
уни зиндонга ташламоқчи бўлади. Ғазабланган Ҳайдар 
Тарадисга ташланиб, уни пойтахтнинг Кунб дарвозаси 
атрофида ўлдиради ва Хуттал ҳукмдори Ҳошим ибн Мухаввар 
ал
-
Хутталийнинг олдига қочади

215
. Хутталда туриб у отаси 
Афшин Ковусга мактуб ёзади ва уни ўз томонига оғдиришга 
ҳаракат қилади. Унинг бу ҳаракатлари натижа бермагач, 
Бағдодга, халифа Маъмуннинг олдига жўнайди. 
Афшин Ҳайдар халифа Маъмуннинг ҳузурига боргач, 
халифага мурожаат қилиб, Уструшонага элтувчи тоғ 
дарасидаги тор йўл ҳақида сўзлаб беради ва Аҳмад ибн Аби 
Ҳолид 
бошчилигидаги 
халифалик 
қўшинларига 
йўл 
кўрсатувчилик қилади. Афшин Ковус ўғли Фадлни туркларга 
жўнатиб, ёрдам сўрайди, бироқ турклар етиб келгунча араблар 
Афшинлар қароргоҳини ўраб олишади. Ковус бўйсунишга 
мажбур бўлади. Турклар билан бирга Уструшонага етиб келган 
Фадл отасининг тақдиридан хабардор бўлгач, даштга қочади, 
бироқ кўп ўтмай араблар қўлига тушади. Ковус ва Фадл 
Бағдодга юборилгач, у ерда ислом динига ўтишади. Халифа 
муттасил ўлпон тўлаб туриш шарти билан Ковусни Уструшона 
афшини сифатида қолдиради
216

Ковуснинг ўлган санаси аниқ эмас. Унинг тахтини Ҳайдар 
мерос қилиб олади. Ўн тўққиз йил давомида у Аббосийлар 
хизматида бўлади. Афшин Ҳайдар халифа Маъмуннинг укаси, 
215
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего средневековья ... С. 138. 
216
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 291. 


~ 73 ~ 
кейинроқ Муътасим номи билан акасининг ўрнига халифа 
бўлган Миср ноиби Абу Исҳоқ Муҳаммад қўшини қўмондонига 
айланади. 825 йилда Ҳайдар ва Ашнас ат-Туркий Иброҳим ибн 
Айш Бағдод кўпригида ҳибсга олиниши муносабати билан 
тилга олинади. 830 йил декабр ойида Мисрга йўл олган Ҳайдар 
831 йилнинг январ ойида Барк шаҳрига ноиб сифатида 
тайинланади, бироқ орадан кўп ўтмай Искандария вилояти ва 
Нил дарёси қирғоғида яшовчи қибтий (копт)лар ва бадавийлар 
исёнини бостириш учун пойтахтга чақириб олинади. Халифа 
Муътасимнинг буйруғи билан Афшин Ҳайдар Мағриб, Нил 
соҳилидаги вилоятлар ва Қуйи Миср арабларидан ташкил 
топган қўшин тузади. 835 йилда у Дажла (Тигр) дарёсидан 
шарқ ва шимоли-шарқдаги Жибол вилоятида ноиб этиб 
тайинланади.
Афшин Ҳайдарнинг нуфузи 835 йилдан бошлаб орта 
бошлайди. Албания (Кавказ), Озарбайжон ва Шимоли-Ғарбий 
Эронда Бобак бошчилигидаги исломга қарши хуррамийлар 
исёнини бостириш учун халифалик қўшинларига бош 
қўмондон этиб тайинланади. У ишни тарихий Озарбайжоннинг 
Баржанд ва Ардабил вилоятларидаги исёнчилар бузиб ташлаган 
қалъаларни қайтадан таъмирлашдан бошлайди. Унинг Бобак 
билан тўқнашуви Аршак шаҳри атрофида бўлиб ўтади. 
Исёнчилар мағлубиятга учраб, Муғон чўлига қочишади, бир 
қисми эса Бобакнинг қароргоҳи бўлмиш Базз қалъасига 
чекинадилар. Икки йил давом этган урушлардан сўнг 837 йил 
16 октябрда Бобак арабларга топширилади
217
.
Муътасим Ҳайдарни очиққўллик билан сийлайди ва уни 
Арманистон, Озарбайжон ва Синд ўлкаларига ноиб қилиб 
тайинлайди. 838 йилда Афшин Ҳайдар 30 минглик араб ва 
туркийлардан ташкил топган қўшин билан Онадўлида 
Византияга қарши уруш олиб боради. Византия императори 
Феофил қўшини билан қарама-қарши келган жангда Афшин 
Ҳайдар императорни тор-мор қилиб, уни қочишга мажбур 
қилади. Шундан кейин у Муътасим қўшинларининг ўнг 
қанотига қўмондонлик қилиб, Амория шаҳри қамалида 
217
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 292. 


~ 74 ~ 
қатнашади. 23 сентябрда халифалик қўшинлари Византия 
устидан ғалаба қозониб, шаҳарни қўлга киритади. 
Кўп ўтмай Афшин Ҳайдар ҳаётида ташвишли кунлар 
бошланади. Сабабларидан бири Афшин Ҳайдар билан 
халифаликнинг Хуросондаги ноиби Абдуллоҳ ибн Тоҳир ва 
Абу Дулаф орасидаги душманлик кайфияти эди. Ҳайдар уларни 
Мовароуннаҳрдаги бош рақиблари сифатида биларди. Бундай 
мураккаб вазият Озарбайжонда ҳам юз беради. Бобак устидан 
қозонилган ғалабадан сўнг бу ўлкани ўз қариндоши – 
уструшоналик Мангу-чўр ал-Уструшонийга топширган эди. 839 
йилнинг иккинчи ярмида Базз қалъаси ва Озарбайжондаги бир 
қанча қишлоқларда катта бойлик тўплаган Мангу-чўр 
бойликларни Афшин Ҳайдар ва Муътасимга билдирмасдан 
ўзлаштириб юборади. Бу ҳақда Озарбайжондаги почта хизмати 
бошлиғи Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон халифа Муътасимга хабар 
етқазади. Мангу-чўр халифага мактуб йўллаб ўзини оқлашга 
ҳаракат қилади. Афшин Ҳайдар фитналарга эътибор қилмайди, 
бироқ Муътасим бу ишга аралашиб, Ҳайдарга буйруқ беради ва 
Мангу-чўрни тутиб келиш учун туркий қўмондонлардан Буға 
ал-Кабир бошчилигида қўшин жўнатишни талаб қилади. Охир-
оқибат у ўз одамлари томонидан қўлга олиниб, Самарага 
юборилади ва у ерда ҳибсга олинади. Табарий, Ибн ал-Асир 
берган маълумотларга кўра, халифа Муътасим Мангу-чўр 
ишида Афшин Ҳайдардан шубҳаланади. Кўп ўтмай у 
халифанинг Самарадаги шахсий қўшинига бошчилик қилишдан 
узоқлаштирилади. 
Ҳайдар устидаги таҳдидлар Табаристонда ҳам юз беради. 
Бу ўлкада 839 йилда маҳаллий бошқарувчи испаҳбод Мазйар 
ибн Карен томонидан кўтарилган исённи Афшин Ҳайдар 
зимдан қўллаб-қувватлаб, ўз қўшини билан унинг томонига 
ўтишга ваъда беради. Шу тариқа исённи бостириб, халифа 
олдида ўз обрўйини кўтаришга интилади. Афшин Ҳайдар 
исёнчилар устидан ғалаба қозониб, шу тариқа у ўзининг 
доимий рақиби бўлмиш Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Тоҳир 
ўрнини эгаллашни умид қилади. Бироқ унинг орзулари амалга 
ошмайди. Мазйар исёни Хуросон ноиби томонидан 
бостирилади. 840 йил 27 сентябрда халифа Муътасим Ҳайдар 


~ 75 ~ 
ва Мазйар устидан ошкора тафтиш ўтказади. Мазйар Афшин 
Ҳайдар унга бир неча бор мактуб ёзиб, уни халифага 
бўйсунмасликка чорлаганини тан олади
218

Абдуллоҳ ибн Тоҳир Афшин Ҳайдарни халифа билан 
бутунлай уруштириб қўйишни истаб, Бобак исёнини бостириш 
пайтида Афшин Ҳайдар тўпланган катта бойликларни 
Уструшонага юбора бошлагани тўғрисида маълумот йиғади, У 
Ҳайдар томонидан ўз юртига жўнатилган карвонни тўхтатишни 
буюриб, карвонидаги ҳар бир одамнинг камарида минг 
динордан ортиқ пул борлигини аниқлайди. Абдуллох ибн 
Тоҳир бу ҳақда Муътасимга хабар йўллайди.
Халифа Муътасим истаган пайтда уни ҳибсга олишини 
тушуниб етган Афшин Ҳайдар Кавказдаги Хазар хоқонлигига 
қочишга қарор қилади. У ерда у ўзига иттифоқчилар топган 
бўлиб, улар орқали турк хоқонидан паноҳ сўраш ва ўз юрти 
Уструшонага қайтиш пайига тушади. Уструшонада унинг ўғли 
Ҳасан ҳам арабларга қарши қўзғолонга тайёрланаётган эди. Бу 
режа амалга ошмай қолади. Ўз қарорини ҳеч кимга 
билдирмаган Афшин Ҳайдар бу ҳақда лашкарбоши Важан ал-
Уструшоний билан ўз режасини ўртоқлашади. У эса бу ҳақда 
Муътасимга хабар етқазади. Халифа Афшин Ҳайдарни ўз 
ҳузурига чорлаб, уни ҳибсга олади, зиндонда у ва ўғли Ҳасан 
бирга сақланади
219

Афшин Ҳайдар халифага қарши фитна уюштиришда 
айбланади. Шунингдек, исломга хиёнат қилиб, зардўштий урф-
одатларга амал қилиш ва бутларга сиғинишда айбланиш билан 
бирга Уструшонадаги зардўштий ибодатхоналарни масжидга 
айлантиришга қарши туриш каби ҳатти-ҳаракатларга қўл 
урганлиги айтилади. Уни суд қилиш ишлари 840-841 йиллари 
қиш ойининг охирларида Муътасим саройида бўлиб ўтади. Суд 
ишларига расман бош қози Аҳмад ибн Аби Довуд ва вазир 
Муҳаммад ибн Абдулмалик ал-Заййат бошчилик қилишади. 
Суд Афшин Ҳайдарнинг яширин равишда зардўштийликка 
218
Ибн ал-Асир. VI. P. 362-363; Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего 
средневековья… С. 143; Bosworth C.E. Afšin …P. 590. 
219
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 293-294. 


~ 76 ~ 
амал қилгани ва ушбу динга алоқодор китобни сақлаб 
келганини тасдиқлайди
220

Табарий ва Ибн ал-Асирнинг ёзишича, Афшин Ҳайдар 
айбловларида асосий гувоҳлардан бир бўлган “Суғд 
ҳукмдорларидан бири” Марзубон ибн Туркаш эди. У афшиндан 
сўрайди: “

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish