Афшинлар сулоласининг ташкил топиши ва фаолияти
Уструшонанинг илк ўрта асрлар сиёсий тарихи Ж.Крамерс,
В.Бартольд, Н.Негматов, О.Смирнова, К.Босворс, В.Лившицлар
томонидан нисбатан чуқурроқ ўрганилган
184
. VII – VIII асрнинг
биринчи чорагида ўлкани бошқарган ҳукмдорлар тўғрисида
фақатгина тангалар орқали хабардор бўлиш мумкин. Уларда
ўрин олган
cyrδmyš MR’Y
,
rx’nc MR’Y
,
stcry MR’Y
исмлари
ҳалигача бирор ёзма манбада учратилмади. В.А. Лившиц ушбу
тангалардаги оромийча
MR’Y
идеограммасини суғдийча
xutāw
ёки
xuvu / xuv
билан тенглаштирса
185
, бошқа бир қатор
тадқиқотчилар уни “афшин” унвони билан солиштирадилар
186
.
Жиззах, Сирдарё, Ўратепа каби тарихий Уструшона
ҳудудларидаги эски шаҳар қолдиқларида олиб борилган
археологик қазишлар натижасида топилган юзлаб тангаларда
фақат юқорида келтирилган учта ҳукмдор исми учрайди.
Улардан биринчиси
cyrδmyš
исмини М.Боголюбов
cyrϑmyš
шаклида ўқишни таклиф қилиб, бу сўзнинг этимологиясини
қадимги эронийча *
Čyrϑа-miϑra
“Митрадан пайдо бўлган”
мазмунидаги иборадан қидиради
187
. Иккинчи исм -
rx’nc
ёки
184
Kramers J.H. Osrushana // Encyclopedie de l’Islam. T. III. – LeidenParis, 1936. – S.
1072-1073; Бартольд В. В. Статьи из “Энциклопедии Ислама” / Сочинения. T. II. Ч.
2. – М.: Наука, 1964. – С. 497; Негматов Н. Уструшана в древности и
раннемсредневековье. – Сталинабад, 1957; NegmatovN.N. Ustrushana, Ferghana,
ChachandIlak // HHCA, vol. III. – Paris, 1996. – P. 259-280; Смирнова О.И. Сводный
каталог согдийских монет ,.. С. 324-335, 428; BosworthC.E. Afšin //
EncyclopediaIranica. Vol. I. Fasc. 6. – London, 1984. – P. 589-591; Лившиц В. А.
Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. – СПб.: Филологический
факультет СПбГУ, 2008. – С. 283-297.
185
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика … С. 288.
186
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 54-56.
187
Смирнова О.И. Первые монеты из Уструшаны // ЭВ. ХХ. – Л., 1971. – С. 60-61;
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика … С. 288.
~ 65 ~
rγ’nc
атамасини О.Смирнова “хизмат кўрсатган, етук, ҳурматли
киши” маъноларидаги қадимги ҳиндча
arhant
сўзи билан
солиштиради
188
. Бироқ, унинг бу талқинига қўшилмаган
В.Лившиц бирор ёзма манбада Уструшонада буддизм ёки
бошқа ҳинд инончи тарқалганига доир маълумот учрамаслигини
ёзиб,
rx’nc
/
rγ’nc
исми суғдийча -
аnč
суффикси ва *
Raγkanϑ
ёки
*
Raчkanϑ
қишлоғи номидан ясалган исм, деб қараш тўғрироқ
деб билади
189
. Бироқ буддавийлик инончи ва бошқа ҳинд
анъаналари Амударё – Сирдарё оралиғидаги ҳукмдорликларнинг
деярли барчасида у ёки бу даражада тарқалгани В.Лившицнинг
бу қарашини қўллаб-қувватламайди. Масалан, Самарқанд
Суғди ва Фарғонада буддавийлик билан боғлиқ бир қатор
буюмлар топилишидан ташқари “Тан-шу” йилномасида
Самарқанддаги диний эътиқодлар билан боғлиқ “
Буддавийлик
қонунига амал қилишади. Заминнинг ёмонлик руҳига илтижо
қилишади. Юқори даражадаги маҳоратга эга дастгоҳлар
ясашади. Ўн биринчи ойда чилдирма [чалишади] ва [рақс]
тушиб илоҳдан совуқ [юбориши]ни сўрашади, вақтичоғлик
қилиб бир-бирларига сув сепишади
»мазмунида маълумот
учрайди
190
.Фикримизча, ушбу маълумотдан зардўштийлик ва
будда динининг ўзаро қоришгани кўриниб турибди.
Масалани Уструшона мисолида кўриб чиққанимизда ҳам бу
ерда бир неча эътиқод тизимларининг ўзаро аралашиб
кетганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, Уструшона тангалари
иконографиясида ҳинд анъаналарига хос тасвирлар (фил) билан
бирга бироз қуйида кўриб чиқиладиганидек, ҳиндча атамалар
учраши (
мас.
Сатачари) бу ерга ҳам жанубий ҳудудлар,
эҳтимол, Тўхористон ва Суғд орқали буддавийлик анъаналари
ўз
таъсирини
кўрсатганини
тахмин
қилиш
мумкин.
Уструшонада устувор бўлган зардуштийлик ва ўзининг муайян
таъсирига эга буддавийликдан ташқари христианлик инончи
ҳам бирмунча тарқалганини кўрсатадиган далиллар мавжуд.
188
Смирнова О.И. Первые монеты из Уструшаны … С. 61.
189
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика … С. 288.
190
БичуринН. Я. Собрание сведений о народа… Том II. – С. 310; Бобоёров Ғ.,
Кубатин А., Зиёев Ш.“Тан шу” (“Тан сулоласи тарихидан”) / Ўзбекистон тарихи.
Хрестоматия, 2/1. – Т.: Фан, 2014. – Б. 35.
~ 66 ~
Хусусан, юқорида келтириб ўтилган Уструшона тангаларининг
айримларида христианликка алоқадор хоч тасвирининг ўрин
олиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди
191
.
Уструшонанинг VII – VIII асрнинг биринчи чорагига
тегишли тангаларидан яна бирида муайян бир ҳукмдор исми
ўлароқ
Do'stlaringiz bilan baham: |