Бағд подшоси, Панч
ҳукмдори
” каби қўшалоқ унвон билан иш кўрган Чакин Чўр
Билга Бичут ўғли ҳукмронлигининг 15-йилида тузилган. Бағд
подшолигининг қандай ҳудуд экани, жойлашган ўрни масаласи
ҳалигача аниқ эмас”
176
. Бироқ бу масала етарлича маълумотлар
йўқлиги туфайли ҳозирча ўз тасдиғини топмасдан қолмоқда.
Юқорида ҳам қисқача тўхталиб ўтилганидек, Бағд
номининг маъноси устида ҳам баҳслар давом этиб келади. В.А.
Лившиц Бағд подшолик бўлган бўлса, унда Панч унинг
таркибидаги ҳукмдорлик бўлган, деб тахмин билдиради.
Шунингдек, у Бағд ҳудудининг Уструшонага қарашли бўлиши
мумкинлигини ҳам инкор этмайди ва бу фикрини “агар “Бағд
подшоси” мустақил подшолик унвонига эга бўлган бўлса,
унинг мулки Самарқанд Суғдида ёки Панчга қўшни
Уструшонада жойлашган бўлиши мумкин”, - деб давом
эттиради
177
. Суғдшунос И. Гершевич Бағд топонимини ўрта
асрларга оид форсий манбалардаги Фағкат билан боғлашни
таклиф қилган эди. Бироқ Фағкат Уструшонанинг шимолида,
Хўжандга яқин йўл устидаги шаҳар, деб таърифланади. Демак,
Фағкат ҳукмдорини Панчга алоқадор деб бўлмайди
178
. Панч
176
Исҳоқов М.М. Илк ўрта асрларда Суғд, Уструшона ва Чоч муносабатларига
доир ... – Б. 7.
177
Лившиц В. А. Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. – СПб.:
Филологический факультет СПбГУ, 2008. – С. 54-55.
178
Gershevitch I. Sogdians on a Frogplain// Melanjeslinguistiquesoffertsa Emile
Benveniste. Louvain. - Paris,
1975. – P.195-211.
~ 61 ~
ҳукмдорлари бир муддат Уструшона ҳудудларига даъво қилган
бўлишлари мумкин, бироқ бундай ҳолатда улар воҳанинг
жанубий қимсига, яъни ўз ҳудудига яқин ерларида ўз
устунлигини ўрнатишга уринган бўлур эди. Бундан ташқари,
Панч юксалган кезлар – 690-720 йилларда Уструшона ҳам
сиёсий мавқеи юқори ҳукмдорлик мавқеида эди.
Бағд масаласига Истахрийнинг “Китоб ал-масолик ва л-
мамолик” китобида келтирилган маълумот анча ойдинлик
киритиши мумкин. Асарда топоним Бағдон шаклида
келтирилган. Бу шаклни В.А.Лившиц Хутталон, Вардон,
Бадахшон каби топонимлар билан типологик бир, деб
изоҳлайди ва Истахрийнинг “
Илгари бу рустоқ (яъни, Бағдон)
Самарқандга ўлпон тўлар эди, афшинлар даврида эса
Уструшонага қарашли бўлди
” деган сўзларини далил қилиб
келтиради
179
.
Демак Бағд муносабати билан Суғд ва Уструшона ўртасида
ҳудудий муаммолар бўлган ва булар ислом даврига келиб,
Уструшона фойдасига ҳал бўлган.
А-14 рақамли Муғ тоғи суғдий ҳужжатидан маълум
бўлишича, Панч (Панжикент) ҳукмдори Деваштич (708-722)
томонидан Чочга юборилган элчи Фатуфарн ўз вазифасини адо
этгач, Панжикентга қайтаётиб, Уструшона орқали ўтиши лозим
бўлган. Аммо у Чочда бўлган кунларда Уструшона араблар
қўлига ўтиб, йўли беркилиб қолган ва шу сабабли сафарини
ёлғиз давом эттиришдан қўрқиб, Чочга қайтган. Чочда туриб ўз
хожаси Деваштичга мактуб ёзган. Ушбу хатнинг 16-17-
сатрларида
Уструшаник утакт пғанштак
“Уструшона ерлари
босиб олинган”, деб ёзади Фатуфарн
180
. Бундан кўринадики,
720- йилларда Уструшонанинг айрим ҳудудлари, айниқса,
текислик қисмлари араблар томонидан вақтинча эгалланган
эди.
Ўрта Осиёнинг бир қатор ҳудудлари араблар томонидан
эгалланган бир паллада ёзилган бу хат минтақа, шу жумладан,
Уструшона билан боғлиқ айрим масалаларга аниқлик киритади.
179
Лившиц В. А. Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. ...С. 54-55.
180
Лившиц В.АСогдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. –СПб.,
Филологический факультетСПбГУ. –2008. – С. 84-87.
~ 62 ~
Кўринишидан бу ҳолатуструшоналиклар учунгина эмас, Панч
учун ҳам, Чоч учун ҳам хавфнинг кучайишига олиб келиши
мумкин эди. Табарийнинг қайд этишича,уструшоналиклар ва
панжикентликлар биргаликда Фарғона ҳукмдори Алутардан
бошпана сўраганлари ҳам бежиз бўлмаган. Бироқ, маълумки, бу
режа Алутарнинг ўз ваъдасидан қайтгани туфайли амалга
ошмаган. Мавжуд вазиятдан хабар топган араблар Хўжанд
яқинида йўл устидаги суғдлик мусофирларни қириб
ташлаганлар. Шундан кейин панчликлар ҳам сафар ниятидан
қайтганлар
181
.
Тадқиқотчиларга кўра, Уструшонадаги йирик маъмурий
бирликлардан яна бири Дизак (Жиззах) бўлган. Хусусан, М.
Пардаевнинг ёзишича, Уструшонанинг шимолий-ғарбий
сарҳадларида жойлашган Фекнон (Фағнон) рустоқининг
тарихий географик ҳудуди ҳозирги маъмурий бўлинишлар
бўйича, тахминан, айни пайтдаги Жиззах тумани ва Жиззах
шаҳри ҳудудига тўғри келади
182
.
Тадқиқотчига кўра, Сангзор дарёсининг қуйи оқимида
жойлашган ушбу кичик воҳа ўзининг географик ўрни ва табиий
иқлим шароити жиҳатдан қулайлиги, ушбу ҳудудда
Мовароуннаҳрнинг ғарбий ва шарқий вилоятларини бир-бири
билан
боғлаган
Илонўтти
дараси
(Темир
дарвоза)
жойлашганлиги туфайли, бу ерда қадим ва ўрта асрларда ўзига
хос, мўъжаз тарихий маданий ўлка шакллангани археологик
тадқиқотлар натижасида ўз тасдиғини топган. Шимолий-
Ғарбий Уструшонада антик даврда бунёд этилган Қалиятепа,
Қўрғонтепа шаҳар масканлари, илк ўрта асрларда вужудга
келган Қинғиртепа, Алмантепа, Пардақултепа, Комилбоботепа,
Ёқуббоботепа каби қишлоқ маконлари, ривожланган ўрта
асрларда фаолият кўрсатган Ўрда, Қизлартепа, Бўзтепа каби
турар-жой манзиллари, Сарбозтепа, Тўрткултепа, Кўкгумбаз
181
Гафуров Б.Г. Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. – С. 291.
182
Пардаев М., Ғаффоров Ж. Ўрта асрларда Жиззахнинг Ўрта Осиё тарихида
тутган ўрни// “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий –
иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта
асрлар даврида)” мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 139.
~ 63 ~
сингари карвонсаройлар мазкур воҳада камида илк антик
даврдан буён инсон истиқомати ва фаолияти узлуксиз тарзда
давом этганига гувоҳлик беради
183
.
Бу эса Устуршонанинг нафақат тоғлик ҳудудлари бошқарув
марказлари вазифасини бажарганини, балки ўлканинг тоғолди
ва текислик қисмалридаги рустоқлар ҳам вақти-вақти билан
сиёсий-иқтисодий марказлар вазифасини ўтаганини кўрсатади.
Қисқаси, илк ўрта асрларда, хусусан, Ғарбий Турк
хоқонлиги даврида Уструшона воҳаси Амударё–Сирдарё
оралиғидаги ўнлаб воҳа ҳукмдорликлари –мулкликлар сингари
муайян бир сиёсий уюшма бўлиб, маълум бир ҳудуди,
чегараси, ўз ҳукмдор сулоласи, танга, тамға каби ҳокимият
рамзлари, қўшини, маъмурий бирликлари –бошқарув маркази
ва унга бўйсунувчи рустоқлар ва ҳоказоларга эга бўлган. Унинг
бошқарув шакли кўп жиҳатдан қўшни ҳудудлардаги Чоч,
Фарғона, Суғд ва бошқалардан унчалик катта фарқ қилмаган
бўлса-да, айрим ўзига хос томонлари бўлгани кўзга ташланади.
Хусусан, айтиб ўтилган қўшни ҳукмдорликлардан фарқли
ҳолда Уструшонадаги ҳар бир маъмурий-сиёсий бирликнинг ўз
тангаларини зарб қилдирган ёки аксинчалиги аниқ эмас. Шу
пайтгача аниқланган Уструшона тангаларида фақат битта
унвон ва тамға учрайди.
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Бунжикат (Шаҳристон)
Уструшонанинг бошқарув маркази – пойтахти бўлиб, Зомин,
Дизак, Бағд (Баҳдон) каби шаҳар ёки рустоқ марказлари йирик
маъмурий бирликлар сифатида бўлган. Шунингдек, Асбаникат,
Куркат, Газак, Фағкат, Сабат, Нужкет ва Харкана каби
рустоқлари ҳам Уструшонанинг алоҳида рустоқлари сифатида
Уструшонанинг бош ҳукмдорларига бўйсунганлар. Булар
қаторида Минк, Бискар, Бангам, Вакр, Шагар, Масча, Буттам ва
Бурғар рустоқлари ҳам жой олиб, уларнинг катта бир қисми
асосан тоғ дараларидаги сиёсий-маъмурий бирликлар бўлган.
Устуршонадаги ушбу сиёсий ва маъмурий марказлар
ҳақидаги маълумотлар археологик қазишмаларда қўлга
киритилган топилмалар орқали янада ўз тасдиғини топди.
183
Пардаев М., Ғаффоров Ж. Ўрта асрларда Жиззахнинг Ўрта Осиё тарихида
тутган ўрни ... Б. 139-140.
~ 64 ~
Археологик изланишлар натижасида илк ўрта асрлардаги
Уструшона воҳасида Бунжикат (Шаҳристон), Дизак (Жиззах),
Зомин, Минк (Миқ) каби шаҳар ва йирик аҳоли
масканларининг ўша даврда сиёсий-маъмурий марказлар
бўлганини тасдқиловчи кўплаб археологик топилмаларнинг
қўлга киртилиши бунинг исботидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |