Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

stcry
атамаси учраб, О.Смирнованинг фикрича, у “устоз, 
муаллим”, “яхши устоз” маъносидаги санскритча 
sadācāriya 
сўзига алоқадордир
192
. Унга кўра, ҳиндча “Авалокитесвара” 
матнларининг суғдийча ўгирмаларида 
sttcry 
исми учраши буни 
тасдиқлайди. Ушбу матнларни нашр қилган суғдшунос 
Э.Бенвенист 
sttcry
атамасини келиб чиқиши номаълум бўлган 
исмлар қаторига киритади. Суғдшунос В.Хенинг эса “Суғдий 
матнлар” нашрига ёзган тақризида бу исмни тахминий ўлароқ 
“юзлаб оқимлар эгаси” деб ўгиришни маъқул кўради
193
. Бу каби 
қарашларга ўз муносабатини билдирган В.Лившиц эса 
sttcry / 
stcry (Sattacare)
атамасига “Юзлаб саройлар эгаси”, деб қараб, 
унга яқин сўзлар қадимги форсча 
tacara
- “сарой”, парфиёний-
манихей 
tazar
(
tcr
) “сарой, саройбон”, янги форсча 
tazar
“саройбон, истиқомат жойи”, суғдий-манихей матнларда 
tcr
(
tacar
) “сарой” шаклларида учрашини олға суради
194
.
VIIасрнинг охирлари – VIIIасрнинг бошларига келиб 
Уструшонада янги сулола пайдо бўлади. Асосан араб, қисман 
форс манбаларида бу сулола вакилларининг исми бирмунча 
сақланиб қолган. Араб тилидаги ёзма манбаларда Уструшона 
афшинларидан қуйидагилари бўйича маълумотлар учрайди: 
1)
Қора-бўғра, 2) Қора-чўр, 3) Ковус, 4) Ҳайдар, 5) Ҳасан. 
Минтақамиз тарихи борасида биринчилардан бўлиб араб 
тилида асар ёзган Абу Жаъфар ат-Табарийнинг “Тарихи ар-
русул ва-л-мулук” асарида 
Харабуғра
(Қора-бўғра) тўғрисида 
191
Қудратов З. Уструшона тангалари // “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг 
минтақалараро 
сиёсий 
– 
иқтисодий 
ва 
маданий 
муносабатларни 
ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар даврида)” мавзусида ўтказилган 
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 250. 
192
Смирнова О.И. Сводный каталог согдийских монет … – С. 33, 389-393; 
Бабаяров Г. Древнетюркские монеты Чачского оазиса ... – С. 52-55, 71. 
193
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика … С. 289. 
194
Andreas F.C., Henning W.B. MitteliranischeManichaicaausChinesisch-Turkestan. III 
// SPAW. 1934. XXVII. S. 907. 


~ 67 ~ 
маълумот учраб, у 730- йилларда Уструшонада ҳукмдорлик 
қилган
195
. Табарий ва Ибн ал-Асир араб халифалиги ноиби 
Асад ибн Абдуллоҳ ал-Кушайрининг 737 йилда Хутталга 
юриши мобайнида турк хоқони бошчилигида арабларга қарши 
курашаётган иттифоқчи кучлар орасида Уструшона ҳукмдори 
Харабуғра тўғрисида эслатиб ўтишади
196
. Шу ўринда юқорида 
ҳам бир неча бор тўхталиб ўтилганидек, кўпчилик 
тадқиқотчилар ушбу ҳукмдор исмини туркий негизда Қора-
бўғра кўринишида тиклаб, унинг биринчи қисмига “қора, улуғ, 
буюк” ва иккинчи қисмига эса бўғра “эркак туя, бўғро” деб 
қараб, шунга ўхшаш Қорахонийлар бошқарув тизимида ҳам 
“бўғро қора хоқон”, “бўғро хон” каби унвонлар учрашига урғу 
беришади
197
. Бу каби далилларга эътибор қаратган Н.Негматов, 
В.Лившиц каби тадқиқотчилар Уструшона ҳукмдори 
Харабуғра 
исмини туркий исм эмас, деб қараб, Афшинлар сулоласининг 
илк вакилининг исми туркий бўлиб чиқишига ишончлари 
комил эмаслигини ёзишади. Н.Негматов араб манбаларида 
нуқталар алмашинуви туфайли маҳаллий исм гуёки туркча 
исмга ўхшаб қолган деб ёзса
198
, В.Лившиц ушбу исмнинг 
биринчи қисми туркийча “қора” бўлиши мумкин эмаслиги, уни 
янги форсча 
хар-
“катта” сўзи билан боғлаш имкони борлигини 
таъкидлайди
199
.
Шу ўринда бир неча савол туғилади, “хўш, араб ёзувидаги 
нуқталар алмашинуви туфайли асли эроний бўлган исм нега 
айнан туркийга ўхшаб қолади, бошқасига эмас?”, “нима учун 
ушбу исмнинг биринчи қисмини туркий “қора” сўзи билан 
тенглаштириб бўлмайди-ю, эронийча “хар” билан тенглаштириш 
мумкин, унда иккинчи қисми қандай изоҳланади?”. Араб 
манбаларида баъзан шундай ҳолат кузатилади, бироқ хитой 
муаллифлари ҳам уни 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish