Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

биринчи ўринда Бунжикат

иккинчи 
Зомин, ундан кейин – учинчи ўринда Дизак (Жиззах) 
турган. Ушбу шаҳарлар Уструшонанинг нисбатан текислик 
қисмида жойлашиб, тоғ этакларига яқин ҳудудларда ўрнашган 
бўлса, тоғлик қисмларида эса 
Масчо

Марсманда

Фарғар

Минк
каби шаҳар ва йирик аҳоли масканлари сиёсий-
маъмурий марказ вазифасини бажарган
172
.
Демак, воҳада 5-6 рустоқ бошқаларига нисбатан йирикроқ 
ёки сиёсий-иқтисодий жиҳатдан муҳимроқ аҳоли масканлари 
бўлган. 
Шу билан бирга, ушбу шаҳар ёки рустоқларнинг 
Уструшонага қўшни Суғддаги Панч, Кабудон, Иштихон каби 
ҳукмдорликлар каби мақомга эга бўлгани ёки аксинчалигини 
аниқлаш бирмунча қийин. Чунки юқорида айтиб ўтилганидек, 
ушбу Суғд ҳукмдорликлари каби улардан бирортаси ўзининг 
алоҳида бошқарувчи сулоласига эга бўлиб, танга-пул зарб 
қилдирганига доир маълумотлар учрамайди. Яъни на 
Бунжикат, Зомин, Дизак ва ҳоказо каби Уструшонинг марказий 
рустоқларини Суғддаги Кеш, Нахшаб каби нисбатан йирик 
мулкликлар билан таққослаб бўлади, на Самарқандга бирмунча 
бўйсунган Кабудон, Фай, Иштихон, Маймурғ билан ҳам бу 
жиҳатдан солиштириб бўлади. Кабудон, Иштихон, Маймурғ – 
булар ўз вақтида алоҳида-алоҳида сиёсий тузилмалар бўлиб, 
ўзининг бошқарувчи сулолаларига, бирмунча мустақил 
171
Ҳудуд ул­олам (Мовароуннаҳр тавсифи). Форс тилидан таржима‚ сўз боши‚ 
изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи О. Бўриев. – Т.: Ўзбекистон, 2008. – 
с.356; al-Moqaddasi, Abu Abdallah Mohammad ibn Ahmad Shamsaddin, Descriptio 
Imperii moslemici, ed. M.J. de Goeje, BGA, pars 3. Lugduni-Batavorum, 1967. 
172
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия ... С. 223-225. 


~ 59 ~ 
бошқарувига 
эга 
мулкликлар 
сифатида 
Уструшона 
рустоқларидан анча фарқ қилган. Дарвоқе, 630- йиллар 
атрофида Уструшона орқали Суғдга ўтган Сюан Цзан воҳадаги 
учала ҳукмдорлик – Кабудон, Иштихон ва Маймурғни алоҳида-
алоҳида бошқарувига эга сиёсий бирлик сифатида тилга олган 
бўлиб, Уструшонадаги алоҳида маъмурий бирликлар борлиги 
тўғрисида бирон нарса демайди
173

Бундан кўринадики, илк ўрта асрларда Уструшонада 
маъмурий бошқарув тизими бир томондан қўшни ҳудудлар 
(Суғд, Чоч, Фарғона) бошқарувига ўхшаш бўлиб, қуйидаги 
тартибда: Уструшона афшинлари, сарой амалдорлари-рустоқ 
ҳокимлари-маҳаллий аслзодалар (деҳқон)-қишлоқ оқсоқоллари 
(қадхудо) шаклида бўлган
174
,иккинчи томондан бу ернинг 
сиёсий-маъмурий тартиботида ўзига хосликлар мавжуд бўлган. 
Демак, бу ҳолатдан келиб чиқиб, Уструшонани нисбатан 
марказлашган бошқарувга эга воҳа ҳукмдорлиги ёки мулклик 
сифатида таърифлаш керак бўлади. 
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонани шимоли-
шарқий йўналишда Фарғона водийси томон очиладиган 
географик “дарвоза”, жануб томони Зарафшон дарёси юқори 
оқимининг ўнг қирғоғи, шимол томони Сирдарё, ғарб томони 
Мирзачўл билан ўралган тарихий-маданий ўлка эди, деб қараш 
керак
175

Бу ҳолат айниқса қадим ва илк ўрта асрлар учун 
характерлидир. Ўрта асрларда ҳам бу ўлканинг географик ўрни 
ўз хусусиятларига кўра турли сиёсий, иқтисодий вазиятларда 
нисбий ўзига хос мавқега эга бўлган. Масалан, араб босқин 
арафасида Уструшона Суғд ва Чоч ўртасида буфер ҳудуд 
вазифасини ўтаган. Чочликлар ҳарбий-сиёсий эҳтиёж туфайли 
Уструшонадаги аҳволдан хабардор бўлиб туришга ҳаракат 
қилишган.
Юқорида ҳам бирмунча тўхталиб ўтилганидек, бир қатор 
тадқиқотчилар кейинги йилларда Уструшонадаги йирик 
173
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan…, S. 125. 
174
Абдушукуров Қ. Уструшонада ижтимоий муносабатлар хақида ..., Б. 256. 
175
Гафуров Б.Г. Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. – М., 
1972. – С.290-292. 


~ 60 ~ 
сиёсий-маъмурий бирликлардан бири Бағдон (Бағд) рустоғи 
бўлган мазмунидаги фикрларга урғу беришмоқда. Бунга сабаб, 
Уструшонага жанубдан қўшни Суғд воҳасидаги Панч 
ҳукмдорлигига тегишли суғдий ҳужжатда “Бағд подшоси, Панч 
ҳукмдори” жумласи учрашидир. Уструшона ва Самарқанд 
Суғди, унинг таркибидаги нисбий мустақил сиёсат юргизган 
Панч билан Уструшона муносабатларига қўшимча аниқлик 
киритувчи ушбу ҳужжатга тўхталган М. Исҳоқов шундай 
ёзади: “Бу ҳужжат қабристон, тўғрироғи даҳманинг ярмини 
унга олиб борадиган йўлаги ҳамда атрофидаги ғовлари билан 
бирга сотилгани ҳақида бўлиб, 683 йилдан 708 йилгача Панч 
ҳукмдори бўлиш билан баробар “

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish