Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Гэло-пуло 
(Қора-бўғра)га элчилар орқали “
унинг 
ота-боболари “Самовий хон”га хизмат қилганликлари ва 
урушда ёрдам беришни таклиф қилишгани
”ни айтиб юборгани 
эслатиб ўтилади
149
. Бундан кўринадики, Қора-бўғра аслида 
Уструшона ҳукмдори бўлиб, унинг Иштихон бошқарувчиси 
сифатида кўрсатилиши хитойлик муаллифлар учала Цао 
(Уструшона, Кабудон, Иштихон) билан воқеликларни 
аралаштириб юборишгани билан боғлиқ ёки бўлмаса 
Уструшона қолган иккитаси устидан ўз устунлигини ўрнатгани 
147
Смирнова О. И. Сводный каталог... – С. 425, 428; Грицина А. А. Усрушанские 
были ... – С. 43; Бобоёров F. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув 
тизими ҳақида // O‘zbekistоntariхi

– Tошкент, 2000. – № 4. – Б. 71–79.
148
Пардаев М.Ҳ., Ғофуров Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари 
(ёзма ва археология манбалари асосида). – Тошкент, 2016. – Б. 302-303. 
149
Бичурин Н. Я. (Иакинф). Собрание сведений … II. –С. 271, 281, 312-313. 


~ 49 ~ 
туфайли ушбу ҳукмдор Иштихон билан ҳам боғлаб кўрсатилган 
бўлиб чиқади. 
Уструшонанинг нисбатан узоқроқдаги қўшниси бўлган 
Тўхористон йилномаларда келтирилишича, ундан 500 ли (260 
км) узоқликда жойлашиб, ҳар иккаласи орасида айнан қайси 
ҳукмдорликлар ўрин олгани тўғрисида хитой йилномаларида 
маълумотлар учрамайди. Ҳар ҳолда улар орасидаги ҳудуднинг 
кўпчилик қисми кам аҳолили тоғлик жойлар бўлгани бунга 
сабаб бўлган. 
Уструшонанинг шимоли-ғарбий қўшнилари борасида ёзма 
манбаларда деярли маълумотлар учрамайди. Нур (Нурота) ва 
Кармананинг бир қисми Турк хоқонлиги даврида Уструшонага 
ушбу йўналиш орқали қўшни тарихий географик вилоятлар 
бўлиб, ҳар ҳолда улар орасида чўл ва тоғлик ҳудудлар жой 
олганлиги бунга сабаб бўлган кўринади. Сюан Цзан 
Уструшонанинг шимоли- ғарбида “Улкан қум чўли” борлигини 
ёзиб, чеки-чегараси номаълум бу ҳудудда на ўсимлик ва на сув 
топилмаслигига урғу беради ва фақатгина юксак тоғларга қараб 
ёки йўллардаги скелетлар орқали йўлнинг йўналишини 
аниқлаш мумкинлигини айтиб ўтади
150
. Кармана ва Нурота илк 
ўрта асрларда кўп ҳолларда алоҳида, айрим вақтларда эса 
Бухорога бўйсунган кичик ҳукмдорликлар бўлиб, улардан 
биринчиси “Тан-шу” йилномасида 
Хохан
(Ҳарқон) ёки 
“Шарқий Ан” (Шарқий Бухоро) атамалари остида тилга 
олинади
151
. Шунингдек, ушбу йилномада Шарқий Цао 
(Уструшона) ҳукмдори 
Ше Аху
752 йилда 
Ан
(Бухоро) 
ҳукмдори билан бирга Хитойга элчи юбориб, қора кийимли 
Даши 
(араб)ларга қарши урушга чорлагани, Хитой саройи 
уларни бу йўлдан қанчалик қайтаришмасин улар бунга қулоқ 
осишмагани тилга олинади
152
. Бу эса 750- йилларда кўпчилик 
қўшни ҳукмдорликлардан фарқли ҳолда Уструшонанинг ҳали 
ҳам араб босқинчиларига тўлиқ бўйсунмаганидан дарак бериши 
билан бирга бу ернинг кучли ҳукмдорлик сифатида сақланиб 
қолганини кўрсатади. 
150
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 125. 
151
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 312. 
152
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 313. 


~ 50 ~ 
“Тан-шу”даги 
маълумотлардан 
англашилишича, 
VII 
асрнинг сўнгги йиллари – VIII асрнинг биринчи ярмида 
Уструшонадан Хитойга элчилар қатнови анчагина кўпаяди. 
Аслида бу ердан Хитойга элчи юбориш VII асрнинг илк 
чорагига тўғри келиб, анчагача давом этган кўринади. Юқорида 
ҳам келтириб ўтилганидек хоқонлик даврида Уструшонадан 
Хитойга элчи юбориш илк бор император Ву-дэ бошқаруви 
йиллари – 618-626 йиллар орасида йўлга қўйилиб, уструшоналик 
элчилар 
Кан
(Самарқанд) ҳукмдорлиги элчилари билан бирга 
Хитойга боришган эди
153
. Бу пайтда ҳар иккала ҳукмдорлик 
Ғарбий Турк хоқонлиги таркибида бўлиб, айни шу йилларда 
хоқонлик ўз сиёсий қудратининг чўққисига чиққан эди. Устига-
устак, VII асрнинг илк чорагида Самарқанд ҳукмдорлари 
хоқонларнинг қизига уйланиш орқали Ғарбий хоқонликнинг 
марказий ҳокимияти билан қалин алоқалар ўрнатган бир палла 
эди
154
. Бухорода ҳам Ғарбий Турк хоқонлигининг ҳокимияти 
анча таъсирга эга бўлиб
155
, бу ернинг бошқарувчиларининг 
келиб чиқиши хоқонликнинг бошқарувчи хонадонига туташгани 
эҳтимоли юқори. 
Айнан ўша йилларда хоқонлик таркибидаги вассал 
ҳукмдорлик – мулкликларнинг Хитойга элчи юбориши сиёсий 
эмас, балки иқтисодий, яъни савдо-сотиқ мақсадларида бўлган. 
Шунинг учун хоқонлар Самарқанд, Уструшона ва бошқа 
ҳукмдорликларнинг Хитойга элчи жўнатишига қарши 
бўлишмаган. 
Уструшона ҳукмдорлиги ўз қўшнилари ёки яқин жойлашган 
ҳукмдорликлар билан ўзаро ҳамкорликда узоқ ўлкаларга бирга 
элчи юбориши унинг Самарқанд ва Бухоро каби ўз даврининг 
153
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 312. 
154
Skaff K. J. Western Turk Rule of Turkestan’s Oases in the Sixth through Eighth 
Centuries // TURKS– Ankara, 2002. – Vol. 2. – P. 364–372; Sarıtaş E. Göktürk 
Kültürünün Gaochanglılara etkileri üzerine bazı bilgiler // XV. Türk Tarih Kongresi, 
Ankara, 9–13 Eylül 2002.KongreyesunulanBildiriler. – Ankara, 2005. – Cilt. III. – S. 
475–478. 
155
Наршахий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар. Бухоро тарихи / Форс тилидан А. 
Расулев таржимаси. – Т.: Фан, 1966.– Б. 91; Толстов С. П. Древний Хорезм: Опыт 
историко­археологического исследования. – М., 1948. – С. 152. 


~ 51 ~ 
йирик сиёсий кучлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатганидан 
дарак беради. 
Хуллас, Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшона 
ҳукмдорлигининг 
сиёсий 
ҳаёти, 
хоқонлик 
томонидан 
эгалланиш жараёнлари, ҳудуди, яқин қўшнилари, бошқарувчи 
сулоласи ва унинг минтақадаги сиёсий мавқеи, элчилик 
муносабатлари ва бошқа масалалар билан қисқача танишиб 
чиқиш шундан дарак берадики, бу даврда муайян бир воҳа 
ҳукмдорлиги - мулклик бўлган Уструшона VII асрнинг охири – 
VIII аср бошларида сиёсий жиҳатдан кучайиб, минтақадаги 
сиёсий ва ҳарбий жараёнларда ўзига хос ўрин тута бошлайди. 
Айниқса, воҳада хоқонликка алоқадор туркий сулоланинг 
ташкил топиши унинг сиёсий мавқеи ошишининг бош 
омилларидан бири бўлиб, ушбу сулола вакили Қора-бўғра 720- 
йилларда араб босқинларга қарши курашда фаол иштирок этган 
бўлса, 740- йиллар атрофида эса қўшни ҳукмдорликлардан 
бўлмиш Кабудон ва Иштихон устидан ўз устунлигини 
ўрнатган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish