Молиявий–иқтисодий инқироз шароитида бюджет тақчиллигини баҳолаш



Download 265,29 Kb.
bet7/19
Sana24.11.2022
Hajmi265,29 Kb.
#871216
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
2.2. Назарий адабиётлар шарҳи
Бюджет муносабатларини амалда қўллаш давлат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун бюджет жамғармаларининг учта ҳолатини ўзида акс эттириш мумкин – тақчиллик, профицит ва балансли ҳолат. Улар даромад ва харажатларнинг бюджетга таълуқли нисбатларини англатади. Қачонки, бюджет харажатлари уларнинг даромадларида ортиб кетса минфий қолдиқни ташкил этади бу эса – бюджет тақчиллигидир.
Бюджет тақчиллигига хар ҳил манбааларда турлича таъриф берилган. Ўзбекистон Респувбликаси Бюджет кодексининг 3-моддасида бюджет тақчиллигига қуйидагича таъриф берилган, “Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши” дир (Кодекс 2013).
Бюджет тақчиллиги маълум бир даврда, давлат харажатларини давлат даромадларидан ортиб кетиши натижасида юзага келади. Buskeviciute (2008) фикрича тақчиллик давлат даромадлари унинг харажатлардан кам бўлганда ҳосил бўлади. Бюджет тақчиллиги кенгроқ тавсифлаган Rakauskiene (2006) айтадики, бюджет тақчиллигини иккита тури мавжуд: актив ва пассив. Давлат харажатлари давлат даромадларидан ортиб кетганда актив бюджет тақчиллиги деб тан олинади, агарда мамлакатда иқтисодий пасайиш оқибатида солиқ тушушмлари йиғилмаслиги оқибатида давлат даромадлари давлат харажатларидан камайиб кетиш ҳолатида биз пассив бюджет тақчиллигини кўришимиз мумкин.
Россиялик иқтисодчилар Подсевалова ва Митюрникова (2017) бюджет тақчиллиги ва унинг юқорида келтириб ўтилган шаклларига қуйидагича баҳо берганлар:
Бюджет тақчиллиги бу мамлакат ўз бюджетини кераклича даромадлар билан таъминлай олмаган холатдир. Бунинг сабаблари эса қуйидагиларда намоён бўлади, мамлакатда ишлаб чиқаришни тушиб кетиши, мавжуд ишлаб чиқариш ускуналарининг эскириши ва янги турдагиларига мавжуд эҳтиёж, янги технологияларни жорий этиш сабабли ишлаб чиқаришни қайта қуриш, баланслаштирилмаган иқтисодиёт ва умумий тарзда уй хўжаликларининг самарадорлигини пасайиши оқибатида.
Мамлакат иқтисодий имкониятларни ҳисобга олмаган ҳолда харажатларни ошириши оқибатида ҳам бюджет тақчиллиги юзага келади. Ушбу ҳолатда харажатлар мақсадсиз, хисоб-китобларсиз ва самарасиз тарзда амалга оширилади.
Маълумки, бюджет тақчиллиги жаҳон хамжамияти томонидан ўрнатилган меёрлардан ошиб кетганда давлатнинг иқтисодий ва сиёсий хаётига таъсир қиладиган салбий жараёндир. Бу эса ривожланган мамлакатларда иқтисодий жараён хукумат томонидан бошқарилганда иқтисодиётни оёққа тургазиш учун туртки бўлиб хизмат қилади.
Бюджет тақчиллигининг йўл қўйиладиган меёри ялпи миллий маҳсулотга, ялпи ички маҳсулотга ёки тасдиқланган бюджет харажатларига нисбатан белгиланади ва худди шу билан биргаликда, унга таъсир қиладиган иқтисодиётдаги омиллар (инфляция жараёнлари) сабабали тақчилликка доим йўл қўйиб бўлмайди.
Юқоридагиларни асослаш учун актив ва пассив бюджет тақчиллиги шаклларини кўриб чиқиш лозим.
Бюджет тақчиллигинг актив шакли – келажакда иқтисодиётни ривожлантиришга ҳамда капитални ўсишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бу хукумат бюджет харажатларини кўпайтириш орқали жами талабни рағбатлантирадиган шароитда пайдо бўлади. Бу ҳолатда фискал сиёсат инвестицияларнинг умумий хажмини оширишга ёрдам беради (тезлаштирилган амортизация ва бюджет капитал қўйилмалари сиёсати орқали) ва айни дамдаги истеъмолни рағбатлантиради (солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаларини тушириш, бюджет харажатларини ошириш орқали).
Пассив тақчиллик – иқтисодиётни тушиши, бандлик ва ишлаб чиқаришни пасайиши ва бюджет даромадларининг камайиши орқали намоён бўлади. Бундай бюджет тақчиллиги автоматик ўзгаришлар натижасида юзага келади.
Давлатни бошқариш йўналишини аниқлашда бюджет тақчиллигининг актив ва пассив шаклларини билиш мухим ўрин тутади ва булар орқали мамлакат ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун қўллайдиган сиёсатини баҳолаш мумкин.
Sineviciene ва Vasiliauskaite (2010) бюджет тақчиллигини ўзларининг илмий изланишларида янада батафсилроқ ёритганлар. Унга кўра: Ривожланаётган мамлакатларда бюджет солиқ сиёсати “антициклик” бўлиши мумкин. Бу факт дискрет бўлмаган фискал сиёсат билан ифодаланилади (барқарорлаштирувчи иқтисодий сиёсат орқали ифодаланилади). Бу назария шуни англатадики, давлат даромадлари билан биргаликда солиқ тушумлари ҳам ортиб боради ва давлат харажатлари камаяди ва натижада давлат бюджетидаги ҳолат профицит бўлади. Бошқа томондан эса иқтисодиёт пасайиши оқбатида давлат бюджетига харажатларга (ижтимоий харажатлар) етарли бўлмаган солиқ тушумлари йиғилмайди ва бундай ҳолатда давлат бюджети тақчиллик билан якунланади.
Бюджет тақчиллиги турлари ва келиб чиқиш сабаблари бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда бўлиб, у қуйидагиларда намоён бўлади. Давлат ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаши учун солиқ ставкаларини пасайтириши (булар даромадларни пасайтиради) ва янги иш ўринларини яратиш орқали бандлик даражасини ошриши (бу давлат харажатларини оширади). Бундай тақчилликни структурали тақчиллик деб атаймиз.
Шунингдек, циклик тақчиллик ҳам мавжуд бўлиб, бу мамлакатда ишлаб чиқариш даврий пасайиши ҳолатида юз беради (шу сабабли бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқни оширадиган солиқ тушуми камаяди).
Шунингдек, қисқа муддатли бюджет тақчиллиги ҳам мавжуд бунда, молия йили давомида макроиқтисодий вазиятни нотўғри прогнозлаш оқибатида, бюджет даромадларининг пасайиши (импортни чеклаш ҳисобига), ортиқча солиқ имтиёзлари, юқори инфляция ҳисобига харажатларни ошиб кетиши оқибатида келиб чиқади.
Узоқ муддатли – бир молия йилидан ортиқ муддатга, булар – ижтимоий дастурларнинг катталиги, демографик ўсиш, ташқи қарзлрнинг ўсиши ҳисобига юзага келади.
Давлат бюджет тақчиллигига бир қанча қарашлар илгари сурилган. Tempelmanнинг (2005) фикрича бюджет тақчиллиги ва давлат қарзига уч ҳил назария илгари сурилади: Кейнсчилар, неоклассиклар ва Рикардо мактаби назариялари. Уларнинг умумий қарашлари харакеристикасида асосан бюджет тақчиллиги давлат харажатларини ортишида эмас, балки солиқ тушумларини қисқаришида деган қарашлар устида баҳс юритади (Кейнсчилар мактаби, ишлаб чиқариш ва бандликдаги ўзгаришларга амалга оширилган давлат харажатлари ва шунинг натижасида солиқ тушумларини тушиб кетади деган қарашларни ҳам илагари суради.). Умуман олганда бюджет тақчиллиги ва давлат қарзларига бўлган турли ёндошувлар натижасида турли мактабларнинг моделлари асосида, уни бошқариш учун турлича таклифлар келиб чиқади.
Бюджет тақчиллиги бўйича бир қанча иқтисодчи олимларнинг назариялари илгари сурилган. Қуйида булар билан танишиб чиқамиз:

Download 265,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish