Молиявий–иқтисодий инқироз шароитида бюджет тақчиллигини баҳолаш


-жадвал. Жахон молиявий-иқтисодий инқирози ва ундан кейинги даврларда айрим мамлакатларда давлат қарзи ҳамда унинг ўзгариши тахлили



Download 265,29 Kb.
bet15/19
Sana24.11.2022
Hajmi265,29 Kb.
#871216
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
4-жадвал.
Жахон молиявий-иқтисодий инқирози ва ундан кейинги даврларда айрим мамлакатларда
давлат қарзи ҳамда унинг ўзгариши тахлили.


Манба: Жадвал интернет сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тўлдирилган.
4-жадвал маълумотларини тахлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, давлат қарзи ҳам молиявий-иқтисодий инқироз даврида ўсиш кўрсаткичларига эга бўлган. Бунинг асосий сабаби сифатида бюджет тақчиллигини келтиришимиз мумкин.
АҚШда 2006 йилда давлат қарзи 8867,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 64,2 фоизни ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич 2008 йилга келиб 10841,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 73,7 фоизни, 2009 йилда эса 12528,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 86,7 фоизни ташкил қилган ташкил қилди. Бу кўрсаткич кейин ҳам ўсиб борди ва 2010 йилда 14303,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 95,4 фоизни, 2011 йилда 15503,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 99,8 фоизни, 2012 йилда 16719,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 103,2 фоизни, 2013 йилда 17583,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 104,7 фоизни, 2014 йилда 18301,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 104,4 фоизни, 2015 йилда 19073,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 104,6 фоизни, 2016 йилда 19992,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 106,9 фоизни ва 2017 йилда 20698,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 106,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Буюк Британияда хам ўхшаш холат кузатилган бўлиб, 2006 йилда давлат қарзи 1115,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 40,7 фоизни ташкил қилган бўлса 2008 йилга келиб бу кўрсаткич 1212,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 49,4 фоизни, 2009 йилда эса кескин ўсиб 1538,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 63,7 фоизни ташкил қилган. 2010 йил ва ундан кейин хам ўсиш тенденцияси давом этиб, 2010 йилда 1839,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 75,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 йилда 2214,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 80,8 фоизни, 2012 йилда 2243,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 84,1 фоизни, 2013 йилда 2389,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 85,2 фоизни, 2014 йилда 2737,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 87,0 фоизни, 2015 йилда 2518,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 87,9 фоизни, 2016 йилда 2238,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 87,9 фоизни ва 2017 йилда 2274,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 87,1 фоизни ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.
Германияда хам 2006 йилда давлат қарзи 1998 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 66,5 фоизни ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич 2009 йилга келиб, 2490,0 млрд АҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 72,6 фоизга етганлигини кўришимиз мумкин. Қолган йилларда эса давлат қарзи миқдори ортган бўлсада иқтисодий ўсиш таъминланганлиги сабабли ЯИМга нисбатан фоизи тушиб борган.
Японияда давлат қарзи ЯИМга нисбатан энг юқори бўлган давлат бўлсада қарз структурасида ички қарзларнинг 80 фоиздан ортиқлиги мамлакатга қарз бўйича иқтисодий босимни бироз пасайтириб туради.
Япония давлат қарзи 2006 йилда 7990,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 176,0 фоизни ташкил қилган бўлсада бу кўрсаткич 2009 йилга келиб 10532,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 200 фоизлик маррадан ўтди. Кейинги йилларда ҳам ўсиш давом этди ва 2017 йилда келиб Япония давлат қарзи 11425,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 235,0 фоизни ташкил қилмоқда.
Россиядаги холат ҳам ривожланган мамлакатлардаги каби кечган бўлиб, 2006 йилда давлат қарзи 103,0 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 9,8 фоизни ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич 2009 йилда 130,0 млрд АҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 9,9 фоизга етган ва ундан кейинги йилларда “барқарор” ўсиш тенденциясига эга бўлди.
Ўзбекистонда давлат қарзи бўйича холат бирмунча бошқачароқ кечган бўлиб, 2006 йилда давлат қарзи 2,9 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 17,2 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2009 йилга келиб 3,1 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 9,3 фоизни ташкил қилди. Давлат қарзи миқдорида сезиларсиз ўсиш кузатилган бўлсада ЯИМдаги юқори ўсиш ушбу миқдорни ЯИМга нисбатан пасайишига олиб келган. Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳам давлат қарзи ЯИМга нисбатан 8-9 фоиз атрофида сақланиб турилди ва 2016 йилдан бошлаб иқтисодий ислоҳотларнинг қайтадан жонланиши контекстида давлат қарзи ҳам орта бошлади. Лекин бу ҳар қандай ўтиш давридаги давлатлар учун нормал холат ҳисобланади.
Танлаб олинган мамлакамларда давлат қарзини ЯИМга нисбатан ўзгаришини график кўринишида тахлил қилинса барча мамлакатлардаги трендларни бир-бирига солиштириш имкони тўғилади.



Манба: магистрант томонидан интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Download 265,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish