Молиявий–иқтисодий инқироз шароитида бюджет тақчиллигини баҳолаш


Молиявий-иқтисодий инқироз ва ундан кейинги даврларда айрим мамлакатларда бюджет тақчиллигининг ўзгариши тахлили (- тақчиллик; + профицит)



Download 265,29 Kb.
bet14/19
Sana24.11.2022
Hajmi265,29 Kb.
#871216
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
3-жадвал.
Молиявий-иқтисодий инқироз ва ундан кейинги даврларда айрим мамлакатларда
бюджет тақчиллигининг ўзгариши тахлили (- тақчиллик; + профицит).


Манба: Жадвал интернет сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тўлдирилга.
3-жадвал маълумотларини тахлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, молиявий-иқтисодий инқироз даврида давлатларда бюджет тақчиллиги кескин ортган. Бу холат айниқса 2009 йилда катта ўсишга эришганлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан, АҚШда 2008 йилда 928,4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги ЯИМга нисбатан 6,31 фоиз бюджет тақчиллиги кузатилган бўлса, бу кўрсаткич 2009 йилга келиб, 1841,4 млрд АҚШ долларигача етиб ЯИМнинг 12,74 фоизини ташкил қилган. 2010 йилда ҳам тақчиллик юқори бўлиб, 1591,3 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ЯИМга нисбатан 10,62 фоизга тенг бўлган. Кейинги йилларда холат қуйидагича ривожланган:
- 2011 йилда бюджет тақчиллиги 1448,1 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 9,32 фоиз;
- 2012 йилда бюджет тақчиллиги 1238,9 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 7,65 фоиз;
- 2013 йилда бюджет тақчиллиги сезиларли пасайган ва 685,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ЯИМга нисбатан 4,09 фоиз бўлган;
- 2014 йилда бюджет тақчиллиги 640,3 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 3,65 фоиз;
- 2015 йилда бюджет тақчиллиги 577,1 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 3,17 фоиз;
- 2016 йилда бюджет тақчиллиги 731,6 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 3,91 фоиз;
- 2017 йилда бюджет тақчиллиги 749,5 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 3,85 фоизни ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.
Буюк Британияда ҳам холат АҚШдаги каби бўлиб, бюджет тақчиллиги 2009 йилда энг катта кўрсаткичга эришган. Жумладан, Буюк Британияда 2007 йилда 81,4млрд АҚШ доллари миқдоридаги ЯИМга нисбатан 2,6 фоиз бюджет тақчиллиги кузатилган бўлса, бу кўрсаткич 2008 йилга келиб, 150,4 млрд АҚШ долларигача етиб ЯИМнинг 5,2 фоизини ташкил қилган. 2009 йилга келиб эса тақчиллик энг юқори кўрсаткичга эришиб, 242,6 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ЯИМга нисбатан 10,1 фоизга тенг бўлган. Кейинги йилларда холат қуйидагича ривожланган:
- 2010 йилда бюджет тақчиллиги 227,6 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 9,3 фоиз;
- 2011 йилда бюджет тақчиллиги 197,1 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 7,5 фоиз;
- 2012 йилда бюджет тақчиллиги яна сезиларли кўтарилиб 216,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилган ва бу, ЯИМга нисбатан 8,1 фоизни ташкил қилган;
- 2013 йилда бюджет тақчиллиги сезиларли пасайиб 147,1 млрд АҚШ долларигача тушган ва ЯИМга нисбатан 5,3 фоиз даражасида бўлган;
- 2014 йилда бюджет тақчиллиги 162,5 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 5,3 фоиз;
- 2015 йилда бюджет тақчиллиги 121,6 млрд АҚШ доллари, ЯИМга нисбатан 4,2 фоиз;
- 2016 йилда бюджет тақчиллиги кескин пасайган ва 77,1 млрд АҚШ долларини, ЯИМга нисбатан 2,9 фоизни ташкил қилган;
- 2017 йилга келиб эса бюджет тақчиллиги 49,1 млрд АҚШ долларини, ЯИМга нисбатан 1,9 фоизни ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.
Германия ҳам евроиттифоқ иқтисодий кўрсаткичларига таъсир кўрсата оладиган даражадаги давлат бўлиб ундаги ўзгаришлар бутун евроҳудуд хақидаги тасаввурларни бериши мумкин. Кўпгина ривожланган давлатлар каби Германияда ҳам молиявий-инқироз даврида бюджет тақчиллиги кузатилди лекин ЯИМга нисбатан 5 фоиздан ортмади. Жумладан, Германияда бюджет тақчиллиги 2007 йилда мавжуд бўлмаган ва 6,5 млрд АҚШ долларига ҳамда ЯИМга нисбатан 0,2 фоизни ташкил қилган профицит кузатилган бўлсада, 2008 йилга келиб инқирознинг таъсири кузатила бошланди. Хусусан, 2008 йилда 6,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган ЯИМга нисбатан 0,2 фоизни ташкил қилган бюджет тақчиллиги кузатилган бўлса бу кўрсаткич 2009 йилга келиб, 111 млрд АҚШ долларигача етиб ЯИМнинг 3,2 фоизига тенг бўлди. 2010 йилга келиб вазият янада ёмонлашиб бюджет тақчиллиги 144,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлди ва ЯИМга нисбатан энг юқори бўлган 4,2 фоизни ташкил қилди. Шундай бўлсада 2011 йилга келиб вазият мўтадиллашиб бюджет тақчиллиги кескин пасайган ва 36,0 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. 2012 йилга келиб эса 1,2 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тақчиллик кузатилган бўлса, 2013 йилда тақчиллик яна бироз ўсиб 5,3 млрд АҚШ долларига ва ЯИМнинг 0,1 фоизига етган. 2014 йилдан бошлаб Германияда бюджет тақчиллиги эмас балки бюджет профицити кузатилиб келинмоқда.
Японияда ҳам холат бошқа давлатларники каби кечганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, 2007 йилда 144,9 млрд АҚШ доллари миқдоридаги ЯИМга нисбатан 3,21 фоизлик бюджет тақчиллиги кузатилган бўлса бу кўрсаткич 2008 йилга келиб 228,1 млрд АҚШ долларини(ЯИМга нисбатан 4,56 фоиз), 2009 йилга келиб эса 534,0 млрд АҚШ долларигача (ЯИМга нисбатан 10,2 фоиз) етганлигини кўришимиз мумкин. Бу тренд 2010 йилда ҳам сақланиб қолиб, бюджет тақчиллиги 543,0 млрд АҚШ доллари ёки ЯИМга нисбатан 9,53 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 йилда ҳам у сақланган ва 581,6 млрд АҚШ доллари ва ЯИМга нисбатан 9,44 фоизни ташкил қилган. Бунда кўришимиз мумкинки бюджет тақчиллиги миқдори ўсган бўлсада уни ЯИМга нисбатан улуши пасайиб борган. Чунки шу даврларда ЯИМ бюджет тақчиллигига нисбатан кўпроқ ўсган. Қолган 2012 йилда бюджет тақчиллиги 534,0 млрд АҚШ доллари миқдорида ЯИМга нисбатан 8,6 фоизни, 2013 йилда 407,0 млрд АҚШ долларини ва ЯИМга нисбатан 7,9 фоизни, 2014 йилда 273,3 млрд АҚШ долларини ва ЯИМга нисбатан 5,64 фоизни. 2015 йилда 167,1 млрд АҚШ долларини ва ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни, 2016 йилда 182,0 млрд АҚШ долларини ва ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ва 2017 йилда 154,0 млрд АҚШ долларини ва ЯИМга нисбатан 3,1 фоизни ташкил қилган.
Тахлилларни мамлакатимизга нисбатан географик ва иқтисодий нуқтаи-назардан яқин бўлган давлатлар даражасида оладиган бўлсак Россияда ҳам бошқа давлатлар билан деярли бир ҳил холат кузатилганлигини кўришимиз мумкин. Россияда 2007-2008 йилларда бюджет тақчиллиги кузатилмаган бўлсада (мос равишда 77,8 ва 80,9 млрд АҚШ доллари миқдоридаги профицит кузатилган) 2009 йилга келиб 77,3 млрд АҚШ доллари миқдоридаги, ЯИМга нисбатан 5,9 фоизлик тақчиллик кузатилди. Лекин кейинги 2010 йилда бу кўрсаткич бирмунча пасайди ва 52,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги ҳамда ЯИМга нисбатан 3,2 фоизлик бюджет тақчиллиги кузатилган бўлса, 2011 йилга келиб 29,3 млрд АҚШ доллари миқдоридаги профицитга эрилишган. 2012 йилда 8,4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги профицит бўлган бўлса, 2013-2017 йиллар оралиғида яна бюджет тақчиллиги кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаб сифатида Россияга қўлланилаётган санкциялар ва нефт нархининг тушишини келтиришимиз мумкин.
Қозоғистонда ҳам холат деярли бошқа давлатларникига яқин бўлган ва 2007-2008 йилларда бюджет тақчиллиги кузатилмаган бўлсада (мос равишда 5,4 ва 1,6 млрд АҚШ доллари миқдоридаги профицит кузатилган) 2009 йилга келиб 1,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги ЯИМга нисбатан 1,33 фоизлик бюджет тақчиллик кузатилган. Қозоғистон иқтисодиётининг жахон иқтисодиётига интеграция даражаси юқори бўлмаганлиги сабабли кейинги йилларда бюджет профицити кузатилган бўлсада 2015 йилга келиб яна бюджет тақчиллиги кузатилмоқда. Бунинг сабаблари сифатида фақат молиявий-инқирозни кўрсатиш нотўғри бўлади.
Бюджет тақчиллигига давлат қарзини келтириб чиқариши сабабли салбий қаралади. Тақчиллик юзага келган даврда хорижий тажрибада режалаштирилган ҳаражатлар қисқартирилмайди ва давлат қарз олиши амалиёти кенг тарқалган. Бюджет тақчиллиги оқибатларини тўлиқ тахлил қилиш учун албатта давлат қарзини ҳам тахлил қилиш лозим бўлади.

Download 265,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish