Молиявий–иқтисодий инқироз шароитида бюджет тақчиллигини баҳолаш


Жахон молиявий-иқтисодий инқирози даврида иқтисодий ўсиш, бюджети тақчиллиги ва давлат қарзи тахлили



Download 265,29 Kb.
bet13/19
Sana24.11.2022
Hajmi265,29 Kb.
#871216
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
4.1. Жахон молиявий-иқтисодий инқирози даврида иқтисодий ўсиш, бюджети тақчиллиги ва давлат қарзи тахлили
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг асосий белгилари мамлакатлар иқтисодий ўсишининг пасайишида намоён бўлди. Бу холатни тахлил қилиш учун эса аввало бугунги кунда иқтисодий ўсишни ўлчашнинг ягона мезони бўлган ялпи ички махсулотни ўзгариш суръатларини тахлил қилиш лозим бўлади.
2-жадвал.
Молиявий-иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа айрим мамлакатларда ёки ҳудудларда
ялпи ички маҳсулотнинг ўзгариш динамикаси
(ўтган йилга нисбатан % да, + ўсиш, – пасайиш)




Мамлакатлар

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2011 йил

2012 йил

АҚШ

2

0,4

-2,6

2,9

1,7

1,8

Япония

2

-0,7

-5,2

3,9

-0,4

2

Евроҳудуд

3

0.4

-4,4

2,1

1,6

-0,9

Россия

8,5

5,2

-7,8

4,5

4,3

3,7

Қозоғистон

8,9

3,3

1,2

7,3

7,4

4,8

Ўзбекистон

9,5

9

8,1

8,5

8,3

8,2

Манба: Жадвал интернет сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тўлдирилган.
1-жадвал маълумотларидан шуни куришимиз мумкинки, жахон молиявий-иқтисодий инқирози бошланган даврга қадар кўпгина мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатлари мавжуд бўлган. Инқироз бошланиши билан эса иқтисодий ўсиш яъни ялпи ички махсулотни ўсиш сутъатлари кескин тушиши кузатилган. Бу холатни график кўринишида янада яққолроқ кўришимиз мумкин.



Манба: магистрант томонидан интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
1-расм. Айрим мамлакатлар ва ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари.
Расм ва жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ривожланган ва бошқа географик жиҳатдан мамлакатимизга яқин бўлган мамлакатларда 2009 йилда кескин иқтисодий пасайиш кузатилган. 2010 йилдаги ўсишлар эса ўз навбатида 2009 йилдаги пасайишга нисбатан олинганлиги боис фоиз кўринишида ўсиш сифатида баҳоланса ҳам аслида иқтисодий ўсишни етарли даражада акс эттирмаслиги мумкин.
Жумладан, давлатлар даражасидаги тахлилларга ўтадиган бўлсак АҚШда 2007 йилда 2 фоизлик ўсиш кузатилган бўлсада бу кўрсаткич 2008 йилга келиб 0,4 фоизгача пасайди ва молиявий-иқтисодий инқирознинг айни чўққига чиққан даврида яъни 2009 йилда эса 2,6 пасайиш кузатилди. 2010 йилга келиб эса 2,9 фоизлик ўсишга эришилган. Шунингдек 2011 йилда 1,7 фоиз, 2012 йилда эса 1,8 фоизлик ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин.
Японияда эса 2007 йилда 2 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса 2008 йилга келиб “ўсиш” - 0,7 фоизгача пасайишни кўрсатди. 2009 йилга келиб эса иқтисодий пасайиш ўтган 2008 йилги нисбатан -5,2 гача тушиб кетди. 2010 йилга келиб эса 3,9 фоизлик ўсишга эришилган бўлсада 2011 йилга келиб инқирознинг иккинчи тўлқини доирасида яна -0,4 фоизлик пасайиш кузатилган. 2012 йилга келибгина 2 фоизлик ўсишга эришилган.
Молиявий-иқтисодий инқироз ўз таркибига европа материгида жойлашган 27 та давлатни бирлаштирган евроҳудуд иқтисодиётига ҳам катта салбий таъсир кўрсатганлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан, Евроҳудудда 2007 йилда 3 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса, бу кўрсаткич 2008 йилга келиб 0,4 фоизгача пасайди ва 2009 йилга якунларига кўра эса -4,4 фоизгача пасайиш кузатилган. 2010 йилда 2,1 2011 йилда 1,6 фоизлик ўсиш кузатилган бўлсада 2012 йилга келиб яна -0,9 фоизлик пасайиш кузатилган.
Тахлилни мамлакатимизга географик ва иқтисодий жиҳамдан яқинроқ бўлган мамлакатлар мисолида давом эттирадиган бўлсак Россия иқтисодиёти ҳам инқироздан катта зарар кўрганлигини кўришимиз мумкин. Масалан Россияда 2007 йилда иқтисодий ўсиш 8,5 фоизни, 2008 йилда эса 5,2 фоизни ташкил қилган бўлсада 2009 йилги келиб 2008 йилги нисбатан -7,8 пасайиш кузатилган. 2010 йилда 4,5, 2011 йилда 4,3 ва нихоят 2012 йилда 3,7 фоиз ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин.
Қозоғистон Республикаси иқтисодиётига ҳам инқироз таъсир қилмай қолмаган албатта. 2007 йилда Қозоғистон иқтисоди ёти 8,9 фоизга ўсган бўлсада бу кўрсаткич 2008 йилда 3,3 фоизгача тушган бўлса, 2009 йилга келиб 1,2 фоизгача пасайганлигини кўришимиз мумкин. Кейинги йилларда эса ўсиш таъминланган.
Мамлакатимизда эса ўз вақтида кўрилган чоралар ва иқтисодиётга молиявий инструментларни кенг жорий этилмаганлиги сабабли иқтисодий ўсишнинг барқарор даражаси таъминланган дейиш мумкин. Лекин шундай бўлсада иқтисодий ўсишда сезиларли пасайишлар кузатилган. Жумладан, 2007 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 9,5 фиозга ўсган бўлса бу кўрсаткич 2008 йилга 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни, 2010 йилда 8,5 фоизни, 2011 йилда 8,3 фоизни ва 2012 йилда 8,2 фоизни ташкил қилган.
Лекин шуни унутмаслигимиз керакки 2009 йилдан кейинги ҳисоб-қитоблар айнан шу йилдаги миқдорларга нисбатан олинган ва аслида пасайишга нисбатан ўсишни кўрсатади.
Иқтисодий ўсиш даражасини тахлил қилишдан асосий мақсад тадқиқот предмети бўлган бюджет тақчиллигини келтириб чиқарувчи асосий сабаб айнан иқтисодий ўсиш даражаси эканлигидир. Яъни иқтисодий ўсишгина доимий ва барқарор бюджет даромадларини таъминлай олади холос. Агарда иқтисодий ўсиш бўлмаса бюджет даромадлари таъминланмайди ва бу ўз навбатида режалаштирилган ҳаражатларни қопланмаслиги оқибатида даромадлардан ортиб кетиши натижасида бюджет тақчиллиги юзага келади.
Жахон молиявий-иқтисодий инқирози даврида кўпгина мамлакатларда бюджет тақчиллиги кузатилди ва бу кутилган холат сифатида қабул қилинди. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам борки у ҳам бўлса тақчиллик даражаси прогнозлар даражасида бўлдими ёки аввал ҳам мавжуд бўлган тақчиллик билан бирга иқтисодиётга босимни юзага келтирдими буниси тахлиллар орқали ўрганиладиган масаладир. Шунинг учун ҳам юқоридаги тахлиллар учун танлаб олинган мамлакатлар бўйича 2007-2017 йиллар давомида кузатилган бюджет тақчиллиги маълумотларини тахлил қиламиз.

Download 265,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish