2-расм. Айрим мамлакатларда давлат қарзининг ЯИМга нисбатан ўзгариши.
Расм маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки молиявий-иқтисодий инқироз даврида деярли барча давлатларда давлат қарзи ортиб борган. Бунинг асосий сабаби эса бюджет тақчиллигининг ортиб борганлигидир.
Молиявий-иқтисодий инқироз даврида хорижий мамлакатларда иқтисодий ўсиш,бюджет тақчиллиги ва давлат қарзини тахлили қилиш орқали шундай хулоса қилиш мумкинки бу уччала категория ўзаро чамбарчас боғланган ва бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Бу йўналишдаги кейинги асосий масала мамлакатимизда молиявий-иқтисодий инқироз даврида ва ундан кейин давлат бюджетининг прогнозлари ва ижросини тахлил қилишдан иборатдир.
5-жадвал
Тобе ўзгарувчи ҳамда унга таъсир этувчи мустақил ўзгарувчиларнинг регрессион таҳлили
Ўсиш моделимиздаги 2007-2014 йиллар оралиғидаги эркли ўзгарувчи омилларни биргаликда Германия Федекратиф Республикасининг Бюджет тақчиллиги даражасига нисбатан Microsoft Excel дастурида регрессион таҳлилини амалга оширганимизда қуйидаги натижа юзага келди:
ВЫВОД ИТОГОВ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Регрессионная статистика
|
|
|
|
|
|
|
|
Множественный R
|
0,978280
|
|
|
|
|
|
|
|
R-квадрат
|
0,957033
|
|
|
|
|
|
|
|
Нормированный R-квадрат
|
0,849615
|
|
|
|
|
|
|
|
Стандартная ошибка
|
0,683332004
|
|
|
1.251 =
|
FРАСПОБР (0,05;J20;J21)
|
|
Наблюдения
|
8
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Дисперсионный анализ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
df
|
SS
|
MS
|
F
|
Значимость F
|
|
|
|
Регрессия
|
5
|
20,80111
|
4,160222
|
8,9094948
|
0,1039806
|
|
|
|
Остаток
|
2
|
0,933885
|
0,46694
|
|
|
|
|
|
Итого
|
7
|
21,735
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Коэффициенты
|
Стандартная ошибка
|
t-статистика
|
P-Значение
|
Нижние 95%
|
Верхние 95%
|
Нижние 95,0%
|
Верхние 95,0%
|
Y-пересечение
|
21,54829
|
6,853718
|
3,14402
|
0,088013
|
-7,940882
|
51,0374
|
-7,940882
|
51,03746
|
ЯИМ ўсиши
|
0,01671
|
0,111962
|
0,14929
|
0,895015
|
-0,465018
|
0,49844
|
-0,465018
|
0,498449
|
Давлат қарзи
|
-0,26327
|
0,060332
|
-4,36366
|
0,048711
|
-0,522859
|
-0,00368
|
-0,522859
|
-0,003681
|
Қайта м-ш ставкаси
|
-1,83378
|
1,068742
|
-1,71583
|
0,228329
|
-6,432228
|
2,76465
|
-6,432228
|
2,764653
|
Инфляция
|
1,32489
|
0,594894
|
2,22711
|
0,155817
|
-1,234728
|
3,88452
|
-1,234728
|
3,884520
|
Ишсизлик
|
-0,03625
|
0,855056
|
-0,04239
|
0,970032
|
-3,715263
|
3,64275
|
-3,715263
|
3,642755
|
Манба: магистрант томонидан маълумотлар асосида Microsoft Excel дастурида тайёрланди.
Регрессион таҳлилда R2 чизиқли детерминация коэффициенти ҳисобланади. Ушбу коэффициент регрессия моделининг асосий сифатини баҳоловчи энг самарали бирлик ҳисобланади, ёки одатда регрессия моделининг ўзгарувчилар қийматларига мослаштириш сифатининг ўлчови ҳисобланади. У ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлик даражаларини баҳолайди.
Агар R-квдрат ≥ 0.95 бўлса, ўзгарувчиларимиз катта боғлиқлик бошқача айтганда энг юқори аниқлиги ҳақида, яъни танлаган моделимизда ушбу ҳодиса юқори даражадаги аниқликка эга бўлади.
Шунингдек, агар R-квдрат 0.70 дан 0.90 гача бўлган оралиқда бўлса, кучли ёндашувга эга эканлигидан далолат беради, унда бутун бир модел умумий тавсифга мос эканлигини англатади. Агар R-квдрат ≤ 0.60 бўлса, одатда ушбу моделда тахминийликнинг аниқлилиги жудаям кам миқдорда эканлигини кўрсатади ва моделни янада такомиллаштириш зарурлигини, тобе ўзгарувчига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш кераклигини ва моделда акс эттирилиши лозимлигини англатади. Ушбу ҳолатда моделнинг ишончлилиги катта сўроқ остида қолади.
Y=0.016x1-0.26x2-1.833x3+1.324x4-0.036x5+21.548
Бизнинг ҳолатда R-квдрат – 0,90 га тенг, яъни моделимизнинг аниқлилик коэффициенти кучли, бу эса танланган моделнинг сифатидан, ишончлилигидан далолат беради. Демак, ушбу регрессия коэффициентларига таянган ҳолда, бюджет тақчилиги даражасига таъсир этувчи омиллар тенгламасини тузишимиз мумкин.
Y=0.016x1-0.26x2-1.833x3+1.324x4-0.036x5+21.548
Моделнинг статистик аҳамияти ва ўрганилаётган жараёнга мос келишини аниқлаш учун Фишернинг F-мезонидан фойдаланамиз.
F-мезонининг ҳисобланган қиймати Fҳисоб = 8,90 га тенг. Агар ҳисобланган қиймат жадвалдаги қийматдан катта бўлса, у ҳолда тузилган эконометрик модель статистик аҳамиятли ёки ўрганилаётган жараёнга мос ҳисобланади. Ҳисоб китоблар бўйича Fжадвал =1.25 га тенг.
Fҳисоб > Fжадвал шартни қаноатлантиради, бу эса F-мезонининг ҳисобланган қиймати жадвалдаги қийматидан катта эканлиги учун статистик аҳамятли ҳисобланади.
4.2. Мамлакатимизда молиявий-иқтисодий инқирози даврида ва ундан кейин бюджет прогнозлари ҳамда уни ижроси натижалари тахлили
Юқоридаги тахлилларда кўпгина хорижий давлатларда молиявий-иқтисодий инқироз даврида бюджет тақчиллигини ошиши ортидан давлат қарзининг ҳам ортиши кузатилганлигини кўрдик. Лекин бу даврда мамлакатимизда ижобий ҳолатни яъни ялпи ички маҳсулот ўсишини, давлат қарзининг ортмаганлиги сабабларини чуқурроқ ўрганиш учун мамлакатимиз миқёсида алоҳида тахлилни амалга оширишга зарурат туғилди.
Мамлакатимизда молиявий-иқтисодий инқироз ва ундан кейинги даврларда давлат бюджет ижроси бўйича олиб борилган ишларнинг аввалида иқтисодий ўсишни таъминлаш ётади. Бундан ташқари бюджетни режалаштириш ва ижро этишдаги механизмларнинг ишлаши ҳам катта аҳамиятга эга бўлди дейиш мумкин. Бу жараёнда яъни молиявий-иқтисодий инқироз туфайли бюджет даромадларининг етишмаслиги хавфи мавжуд бўлганда бюджет тақчиллик билан режалаштирилиши муҳим ҳисобланади. Чунки кутилаётган тақчилликни олдиндан режалаштириш орқали иқтисодиётда шу тақчилликка йўл қўймаслик учун стимул пайдо бўлади ва натижада бюджет тақчилликсиз ижро этилиши мумкин.
6-жадвал
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети режаси ва унинг ижроси тахлили (млрд.сўм).
Манба: Жадвал интернет сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тўлдирилган.
6-жадвал маълумотларини йирик икки гурухга бўлиш мумкин. Булар давлат бюджетини режалаштириш ва унинг ижроси билан боғлиқ бўлган қисмлардир. Шунинг учун ҳам бу икки қисмни аввал алоҳида кўриб чиқиб, якунда бирлаштириш орқали тахлил қилиш мақсадга мувофиқ.
Жадвалнинг биринчи қисми яъни бюджет прогнозлари маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, молиявий-иқтисодий инқироз даврида Ўзбекистонда давлат бюджети тақчиллик билан режалаштириш амалиётга жорий қилинган. Хусусан, молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий оқибатлари юзага чиққан 2009 йилда мамлакатимиз давлат бюджети даромадлари 10421,0 млрд.сўм прогноз қилинган холда ҳаражатлар 10658,9 млрд.сўм яъни 234,5 млрд.сўм бюджет тақчиллиги билан режалаштирилган. Бу миқдор уша йилги ЯИМга нисбатан 0,5 фоизни ташкил қилар эди.
Бу амалиёт кейинги йилларда ҳам қўлланилган, хусусан 2010 йилда давлат бюджети даромадлари 13221,0 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 13550,0 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 329,0 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,5 фоиз бўлган. 2011 йилда давлат бюджети даромадлари 16178,6 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 16991,1 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 812,5 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 1 фоизни ташкил қилган. 2012 йилда эса давлат бюджети даромадлари 21093,0 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 21190,0 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 96,6 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз бўлган бўлса 2013 йилга келиб давлат бюджети даромадлари 25104,9 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 26312,0 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 1207,5 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 1 фоиз бўлган. 2014 йилда давлат бюджети даромадлари 30160,0 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 31582,0 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 1421,5 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,8 фоиз бўлган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткичлар яъни давлат бюджети даромадлари 36184,9 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 37967,7 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 1782,8 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,8 фоизни ташкил қилган. 2016 йилда давлат бюджети даромадлари 40505,7 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 42721,3 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 2215,6 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,9 фоизни ташкил қилган. 2017 йилга келиб эса давлат бюджети даромадлари 44469,6 млрд сўм режалаштирилган бўлса ҳаражатлар 46943,1 млрд сўм яъни режалаштирилаётган бюджет тақчиллиги 2473,5 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,8 фоизни ташкил қилган. Ушбу маълумотдаги ўзгаришлар расм кўринишида янада яққолроқ кўринади.
Манба: магистрант томонидан интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |