1.6 Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Дисертациянинг биринчи боби “Кириш” қисмида мавзунинг долбзарлиги, тадқиқот мақсади ва тадқиқотнинг илмий ва назарий аҳамияти қай даражада бўлиши кўрсатилган. Шунингдек, иккинчи боби “Адабиётлар шарҳи” қисмида назарий адабиётлар ҳамда тадқиқот саволига оид адабиётлар шарҳи баён этилган бўлиб, тадқиқот мавзусига доир олиб борилган изланишлар баён этилган. Учинчи боб “Методология ва қўлланиладиган усуллар” қисмида тадқиқот жараёнида олинган маълумотлар ва таҳлиллар асосида қандай усулдан фойдаланиш ва бу усул тўғрисида батафсил маълумотлар баён этилган. Тўртинчи боб “Тадқиқот натижасида олинадиган натижалар ва таҳлиллар” қисмида тадқиқот жараёнида қўлланилган усул ёрдамида қандай натижага эришилганлиги ва таҳлиллар жараёни баён этилган. Бешинчи боб “Хулоса” қисмида тадқиқот жараёнида эришилган натижалар юзасидан асосли таклифлар берилган
II. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
2.1. Кириш
Технологияларнинг ривожланиши билан юзага келган глобаллашув фономени кўплаб соҳаларда айниқса, иқтисодий ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда кучли таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кундаги глобаллашув жуда самарали бўлиб, ҳар қандай мамлакат томонидан кўрилган иқтисодий ёки сиёсий тадбирларнинг таъсири тез орада бутун дунё томонидан қабул қилинади. 2007 йилнинг иккинчи ярмида Америка қўшма штатлари бозорларида пайдо бўлган ва 2008 йилнинг иккинчи ярмида ва 2009 йил мобайнида молиявий ташкилотларга ёйилган глобал молиявий инқироз биринчи Европа Иттифоқи давлатларини, кейинчалик бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатди.
Бу ўз навбатида дунёнинг кўплаб мамлакатларида бюджет тақчиллигини келтириб чиқарди. Шунинг учун бир қанча мамлакатлар бюджет тақчиллигини олдини олишга катта эътибор берилмоқда. Мана шундай шароитда хар бир мамлакатдан давлатнинг молиявий сиёсатини амалга оширишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам бу йўналишлар бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда бюджет тақчиллигини меёрий ҳолатини аниқлаш, тақчилликни молиялаштиришни назарий жихатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам, аввало, умумжамият манфаатлари нуқтаи-назаридан бошқариш лозим.
Ислоҳотларда бюджет сиёсатини энг муҳим вазифаси иқтисодиётда бюджет тақчиллигини меёрий даражасини белгилаб ва ушлаб туриш ҳисобига иқтисодиётни барқарорлаштириш вазифаларини ҳал этишдан иборат. Шу орқали иқтисодий фаолиятни жонлаштиришни рағбатлантирувчи ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жорий харажатларга маблағ ажратиш ва тақчиллик ўртасида энг мақбул мутаносибликни таъминлашдан иборатдир.
Инқироз шароитида бюджет тақчиллигини баҳолаш орқали, унинг келтириб чиқарувчи омиллар, унинг асоратлари ўрганиш ва албатта, уни кисқартириш бўйича амалга оширилган хорижий тажрибаларни ўрганиш мамлакат иқтисодиётни, молия тизимини барқарор ишлашини таъминлаш учун зарур ҳисобланади.
Бюджет тақчиллиги бўйича муaммoлар кўпгина aдабиёт ва илмий мaқолалаpда баён этилган. Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзи тушунчалари Ж.М. Кейнс, Д.Рикардо кaби клaссик сиёсий иқтисодчилар тoмонидан нaзарий aсослар илгари сурилган.
Бюджет тақчиллигининг нaзарий acocлари бўйича Вaтанимиз иқтисодчилaрдaн А.Н.Ли ва З.Х.Cирожиддинова ва У.Бурхонов бoшқa иқтисодчилар ишларида келтирилган.
Зaмонавий иқтисoдий aдабиётлардa, бюджет хapажатлари caмарадорлиги бoрасидаги нaзарий тадқиқотларни бюджет тақчиллиги ва давлат қарзи бўйича П.Арруа, Д.Б.Бернхеим, Л.Ж.Каминский, С.М.Реинарт, Ж.П.Вламис ҳамда П.Т.Конгдон каби муаллифлар томонидан эмпирик тахлиллар ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |