"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА ХАРАЖАТЛАРНИ БОШҚАРИШ



Download 1,62 Mb.
bet97/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

11-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА ХАРАЖАТЛАРНИ БОШҚАРИШ
11.1. Корхоналарда харажатларни бошқаришнинг мақсади, вазифалари, тамойиллари
Режа:

  1. Корхоналарда харажатларни бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Корхоналарда харажатларни бошқариш босқичлари.

  3. Корхона харажатларининг таснифланиши. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш йўллари.



Таянч сўз ва иборалар: харажат, доимий харажатлар, ўзгарувчан харажатлар, давр харажатлари, харажатлар маркази.


1-савол баёни. Ҳар бир хўжалик юритувчи субект маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситаларнинг эскириши, материаллар, уруғлик, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфлари ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий- хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:

  • ишлаб чиқариш харажатлари;

  • ноишлаб чиқариш харажатлари.

Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурсларнинг манбаига кўра:

  • ички харажатлар;

  • ташқи харажатлар.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатан:

  • доимий харажатлар;

  • ўзгарувчан харажатлар.

Маҳсулотнинг таннархига олиб борилиши жиҳатидан:

  • бевосита харажатлар;

  • билвосита харажатлар.

Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган:

  • маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар;

  • давр харажатлари;

  • молиявий фаолият бўйича харажатлар;

  • фавқулодда зарарлар.

Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги харажатлардан ташкил топади: бевосита моддий материал харажатлари;

  • бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқаришга тааллуқли устама харажатлар.

Бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатга ноишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Унинг таркибига:

  • маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар;

  • маъмурий бошқарув харажатлари;

  • бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;

  • молиявий фаолият бўйича харажатлар;

  • фавқулодда зарарлар киради.

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ўзига тегишли ресурслар сарфи унинг ички харажатларини, ташқи мол етказиб берувчилар ва бошқа субектлардан сотиб олинган ресурслар учун тўловлар корхонанинг ташқи харажатларини ташкил қилади.
Қисқа муддатли даврда маҳсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан доимий ва ўзгарувчи харажатлар фарқ қилади.
Доимий харажатлар маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмай, корхонанинг маълум бир вақт оралиғида сарфлаши қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас харажатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг эскириши, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи, суғурта тўловлари, телефон учун абонентлик тўлови, ижара тўловлари ва шунга ўхшашларни мисол қилиб келтириш мумкин. Доимий харажатларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, маҳсулот ҳажмининг ошиб бориши билан бир бирлик маҳсулотга тўғри келувчи доимий харажатлар камайиб боради.
Ўзгарувчан харажатларнинг миқдори маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради, яъни маҳсулотнинг ҳажмига мутаносиб бўлади. Ўзгарувчан харажатларнинг таркибига ишчиларнинг меҳнат ҳақи ва унга нисбатан ажратмалар, хом ашё, ёнилғи-мойлаш материаллари, ёқилғи ва энергия, транспорт харажатлари ҳамда бошқа ресурсларнинг сарфи киради. Ўзгарувчи харажатларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, маҳсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик маҳсулотга тўғри келувчи ўзгарувчан харажатларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатмайди.
Доимий ва ўзгарувчи харажатларнинг йиғиндиси хўжаликнинг умумий харажатларини ташкил қилади. Бундан ташқари бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган ўртача умумий харажатлар тушунчаси ҳам мавжуд. Ўртача доимий харажатлар, доимий харажатлар суммасини маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмига бўлиш орқали ҳисобланади. Худди шунингдек, ўртача ўзгарувчан харажатларни ўзгарувчи харажатлар суммасини маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмига бўлиш орқали топиш мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, ҳали моддий ресурслар ва асосий воситалар тўла бандлик даражасига эришмаган даврда ўртача доимий харажатларнинг қиймати юқори бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб бориши билан у камайиб бориш хусусиятига эга. Ўртача ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми оптимал чегарага етгунча камайиб боради, аммо ундан кейин ишлаб чиқаришга жалб этилган ортиқча ресурсларнинг самарасиз бўлиши туфайли, ўртача ўзгарувчи харажатлар ортиб боради.
Кейинги ҳар бир қўшимча маҳсулотнинг бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлар чегаравий харажатлар деб юритилади. Уни умумий харажатлар суммасининг ўсган қисмини маҳсулот ҳажмининг ўсган қисмига бўлиш орқаии топиш мумкин. Чегаравий харажатлар ишлаб чиқарилаётган ҳар бир қўшимча маҳсулот бирлиги хўжаликка қанчага тушишини кўрсатади.
Айрим турдаги ишлаб чиқариш харажатларини яратилаётган маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри киритиш мумкин. Унга ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг меҳнат ҳақи ва истеъмол қилинган моддий ресурслар сарфини киритиш мумкин. Бундай харажатларнинг турлари бевосита ишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Иккинчи бир харажат турлари бир неча хил маҳсулот етиштириш жараёнида иштирок этиши туфайли (масалан, транспорт воситалари ва технологик жиҳозларнинг эскириши), уларга кетган харажатларни шу маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги иштирокига мутаносиб тақсимлашга тўғри келади. Бундай харажатлар билвосита ишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Хўжаликнинг ишлаб чиқариш, операцион, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 вил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагича туркумланади:

  1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодив мазмунига кўра қуйидаги элементлар бўйича ажратилади:

  • ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари;

  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

  • асосий фондларнинг эскириши;

  • ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

  1. Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган. бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдани аниқлашда ҳисобга олинадиган давр харажатларининг элементлари:

  • бошқарув харажатлари;

  • маҳсулотни сақлаш ва сотиш харажатлари;

  • бошқа операцион харажатлар.

Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдасини аниқлашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият бўйича харажатлар:

  • фоизлар бўйича тўловлар;

  • мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) олиш тўловлари;

  • хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари;

  • қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш;

  • молиявий фаолиятга оид бошқа харажатлар.

Корхонанинг одатдаги фаолиятига мос келмайдиган, бир неча йиллар давомида такрорланиб турмайдиган ва корхона (мулк эгасининг) қабул қилган бошқарув қарорларига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келадиган воқеалар ва ҳодисалар натижасида кўрилган зарарларни қоплаш харажатлари.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish