"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet77/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Корхоналарда инқироз шароитида инвестицион қарор қабул қилишда авваламбор молиявий ресурсларнинг чегараланганлигини ҳисобга олиш лозим. Шунингдек, қуйидаги қоидаларни ҳам эътиборга олиш лозим:
1) корхонадаги ишлаб чиқариш, молиялаштириш ва инвестициялаш жараёнларини бизнеснинг ягона тизими сифатида ўрганиб, корхона ўзлик маблағларининг бозор қийматини ошишига олиб келишига таъсир этувчи омил эканлигини ҳисобга олиш;
2) келажакда ҳали аниқлаб олинмаган бозор ҳолати асосида рискнинг мумкин бўлган даражасини ҳамда кўп вариантли башоратга таяниб инвестицион стратегияни ишлаб чиқиш;
3) пулнинг вақтинчалик қийматини ҳисобга олиш;
4) инвестицион лойиҳа даромадлилигининг тўғри келадиган ставкасини ҳисоблашда инфляция даражаси ва унинг оқибатларини белгилаш;
5) инвестициялаш жараёнида четдан жалб этилган пул маблағларининг қийматини ташқи чеклов сифатида батафсил ҳисобга олиш ҳамда инвестицион лойиҳаларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадаги даромадлилик даражасини молиявий ресурсларнинг ички чеклови сифатида ҳисобга олиш.
Корхоналарда инвестицион қарор қабул қилишда, аввало корхонани ривожлантиришнинг самарали йўлларини (критерийларини) белгилаш лозим. Булар қуйидагилар:
1.Инвестиция табиатини аниқлаш- бу жараён инвестицияларни маълум бир белгилари бўйича классификациялашни талаб этади:

  • Тармоқ бўйича;

  • Инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг мажбурийлиги нуқтаи назаридан;

  • Инвестицион лойиҳадан қўлга киритилган даромадларга бошқа мавжуд бўлган инвестицияларнинг таъсир этишига қараб.

2. Келажакдаги пул оқимларини жорий баҳолаш айниқса инқирозли ҳолат мавжуд бўлганда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда пул оқимларининг келажакдаги қийматига инфляция даражасининг таъсирини аниқлаш талаб этилади. Бу жараён эса бевосита дисконтлаш усули орқали амалга оширилади.
3. Қўшимча пул оқимларини ҳисобга олиш.
Инвестицияларни бошқариш жараёни мураккаб бўлиб, бунда барча омилларни ҳисобга олиш лозим. Фикримизча инвестицияларни бошқариш бу – қабул қилинган стратегия асосида инвестицион фаолиятни доимий равишда амалга ошириш ва ресурслар билан таъминланганлик устидан инвесторларнинг (давлат, корхона, хорижий сармоядор, фуқаро) назоратидир. Корхона ёки алоҳида хўжалик субъектларида инвестицияларни бошқариш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Корхоналарда қисқа муддатда капитал қўйилмасини бошқариш ва уни фойдалилигини назорат қилиш корхонанинг келажакдаги истиқболига боғлиқдир. Ўз навбатида, инвестиция жараёнларини бошқаришнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

  • инвестиция жараёнларини ривожланиш стратегиясини қайта ишлаш. Бу функцияни амалга ошириш жараёнида ривожланишнинг умумий стратегияси ва ташқи иқтисодий воситаларнинг башорат ҳажмларини бутун тизимда ва бундан ташқари инвестицион фаолиятнинг бутун кўрсаткичларини узоқ муддатли даврда ҳам шакллантиради инвестициялардан фойдаланишнинг муҳимлигини кўрсатиб беради, яқин истиқболдаги ечимларни асослайди ва инвестиция сиёсатини қайта ишлайди;

  • инвестицияларни бошқаришнинг самарали ахборот тизимини яратиш, бошқарувнинг турли муқобил вариантларини асослаш. Бу босқичда дастлабки ташқи ва ички маълумот манбалари шакллантирилади, ривожланишнинг асосий параметрлари бўйича мониторинг ташкил қилинади ва шу асосида инвестициялардан фойдаланилади;

  • инвестицион жараёнларни турли жиҳатларининг таҳлилини амалга ошириш. Ҳудудда инвестицион фаолиятнинг тезкор таҳлили ўтказилади. Инвестициялардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг асосий динамикаси тадқиқ этилади. Омилларнинг фундаментал таҳлили амалга оширилади. Инвестицион жараёнларга таъсир этувчи кўрсаткичлар аниқланади;

  • инвестициялардан самарали фойдаланиш ва режали ривожлантиришни амалга ошириш. Бу функцияларни амалга ошириш жорий режалар тизимини

  • қайта ишлайди ва инвестицион ресурслардан фойдаланиш бўйича тезкор бюджет тузилади. Бу режага асосан инвестицион жараёнларни ривожланиш

  • стратегияси қайта ишлаб чиқилади;

  • инвестиция фаолияти доирасида самарали бошқарув ва назорат тизимини амалга ошириш. Бу эса инвестицияларни доимий равишда мониторинг қилиш имкониятини беради;

  • инвестицион бозорни ривожланишини таҳлил қилиш ва башоратлаш, инвестицион бозор конюктураси ва инвестицион фаолият бўйича умумдавлат

  • эхтиёжларини аниқлашга имкон беради;

  • мамлакатнинг ривожланиш йўлида инвестиция сиёсати йўналишлари стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • давлатнинг яхлит инвестицион дастурларини ишлаб чиқиш;

  • инвестицион фаолиятни назорат қилиш, тартибга солиш,

  • рағбатлантириш борасидаги қонунчилик фаолиятини кўриб чиқиш;

  • инвестицион фаолиятни ва барча даражадаги тартибга солиш чора- тадбирларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, алоҳида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш.




Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish