ХК = УК + ҚК + РК + ТФ + Р + МТ – ХАҚ
2-савол баёни. Иқтисодий ҳаракат ва фаолиятда фирма ва компаниялар албатта қарз капиталига суянишга мажбурлар. Негаки фаолиятнинг дастлабки даврига капиталнинг етарли бўлмаслиги ёки умуман бўлмаслиги аниқ режа ва лойиҳалар асосида қарз капиталига таянишга мажбур қилади. Қарз капитали уч хил шаклини кўриб ўтиш мумкин;
1. Узоқ муддатли қарз капитали;
2. Қисқа муддатли қарз капитали;
3. Кредиторлик мажбурияти (кундалик мажбурият).
Мажбуриятларнинг айланувчанлиги деганда уларнинг оқланувчанлик даражаси ва даври тушунилади. Фирма ва компаниялар иш фаоллигини характерловчи кўрсаткичлар қаторида юқоридаги кўрсаткичлардан ташқари ўз капиталини айланувчанлик даражаси ва даври ҳам ўрганилади. Ўз маблағларининг айланувчанлик коэффиценти маҳсулот сотишдан олинган тушум суммасини хусусий маблағларни йиллик ўртача қийматига бўлиш асосида топилади. Мажбуриятлар айланувчанлигини топишда маҳсулот сотишдан олинган тушум суммаси Узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятларга, кредиторлик мажбуриятларига бўлинади. Айланувчанлик даври яъни битта айланишга кетадиган вақтни топиш учун жорий даврдаги кунлар сони (365, 180, 90, 30) айланиш коэффицентининг бирлик кўрсаткичларига бўлинади.
8.1-жадвал
Фирма ва компаниялар иш фаоллигини хусусий ва қарз капитали билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлари таҳлили
№
|
Кўрсаткичлар
|
Жорий йил
|
Ўтган йил
|
Ўсиши
|
1
|
Маҳсулот сотишдан тушум, м.с.
|
76330
|
72500
|
105,3
|
2
|
Хусусий капиталнинг йиллик ўртача қиймати, м.с.
|
20120
|
18500
|
108,7
|
3
|
Узоқ муддатли қарз капиталини йиллик ўртача қиймати, м.с.
|
5550
|
5550
|
100
|
4
|
Қисқа муддатли қарз капиталини йиллик ўртача қиймати, м.с.
|
2310
|
2450
|
94,0
|
5
|
Кредиторлик мажбуриятларини йиллик ўртача қиймати, м.с.
|
2570
|
1368
|
187,0
|
6
|
Хусусий капиталнинг айланувчанлиги
|
3,79
|
3,91
|
96,0
|
7
|
Узоқ муддатли қарз капиталини айланувчанлиги
|
13,75
|
13,06
|
105,0
|
8
|
Қисқа муддатли қарз капиталини айланувчанлиги
|
33,4
|
29,59
|
112,0
|
9
|
Кредиторлик мажбуриятларини айланувчанлиги
|
29,7
|
52,99
|
56
|
Корхонада хусусий маблағлар ва кредиторлик мажбуриятларини айланувчанлиги жорий даврда ўтган йилга нисбатан тезлашган, лекин узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятлар айланувчанлиги секинлашган.
Бозор муносабатларида иштирок этувчи барча хўжалик юритувчи субектлар тўлов жараёнларида қарздор ёки кредитор бўлиб иштирок этади. Чунки, бозорда фаолият олиб бориш шароитида корхоналарда мунтазам молиявий имкониятлари етарли бўлмайди. Масалан, маҳсулот сотилганидан сўнг кни пули ҳисоб-китоб рақамига келиб тушкингача бўлган жараёнда, ёки ишчиларга иш ҳақи ва солиқ тўлангандан сўнг корхонада пул маблағларини узилиши даврий равишда рўй беради, бу ҳолда корхонада ҳамашй ва материалларга бўлган талаб вужудга келиб қолса, у қарз ҳисобига маҳсулот сотиб олишга мажбур бўлади. Бошқа ҳолларда, қарзга маҳсулот сотишга мажбур бўлади. Шундай экан, корхона балансида мажбуриятларни вужудга келиши табиий ҳол ҳисобланади. Қачонки, дебитор ва кредитор қарздорлик муддатидан ўтиб кецагина, салбий ҳисобланади. бу тушунчаларни батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Қарздор – бу турли кўринишда ва турли операциялар натижасида ўзгалар олдида мажбурият вужудга келган шахс ҳисобланади. Бошқа таърифларда қарздор – пул мажбуриятлари бўйича кредиторлирнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор38. Бундан кўринадики, Қонунга асосан қарздор фақатгина юридик ёки якка тартибдаги тадбиркордир. Жисмоний шахс ҳам қарздор бўлиши мумкин. Лекин миллий қонунчилигимизда фақатгина юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларгагина банкротлик таомили қўлланилганлиги учун қарздор сифатида улар эътироф этилган.
Кредиторлар эса қарздор томонидан қараганда ундан ҳақдор шахслар. Унга Қонунда қуйидагича таъриф берилган: кредиторлар – қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбуриятини бажариш бўйича қайси юридик ёки жисмоний шахс олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ё жисмоний шахслар (қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлигига зарар этказганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) бундан мустасно)39. Қонунда кредиторлар сифатида соф ҳамкорлар ҳисобга олинади. Лекин қарздордан ўз мажбуриятини вақтида бажаришни ҳар қандай шахс талаб қилади. Шуни эътиборга олган ҳолда таърифни мавзу доирасида кенгайтириш мумкин. Яъни кредитор – бу шундай шахски, у бошқа қарздор шахс олдида ўзига нисбатан мажбуриятни вужудга келтирган.
Мажбурият иқтисодий муносабатларда корхоналарни иштироки нуқтаи назаридан олиб қараганда, корхонани бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги пул маблағлари ва бошқа кўринишдаги қарздорлик бўлиб ҳисобланади. Корхона бухгалтерия балансида активларни четдан жалб қилинган маблағлар ҳисобига шаклланган манбаини акс эттиради.
Мажбуриятни корхонада вужудга келиши бўйича юқорида дастлабки тушунчалар бериб ўтилди. Бундан ташқари, корхонада мажбуриятларнинг бажариш имконияти қуйидаги ҳолларда вужудга келиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |