2-савол баёни. Корхона молиявий менежерлари корпоратив молиявий режалаштиришни амалга ошириш жараёнида корпоратив баҳолаш усулларидан фойдаланиш ва уни тахлил қилиши лозим бўлади. Корпоратив баҳолаш дейилганда корхоналарнинг мавжуд молиявий ресусрларининг фойдалилик даражаларини баҳолаш асосида келажакдаги қийматини аниқлаш тушунилади.
Корхоналарда корпоратив молиявий режалаштириш жараёнини ташкил этишнинг муҳим жиҳатларидан бири корпоратив баҳолаш ҳисобланади. Халқаро амалиётда корпоратив баҳолашнинг қуйидаги икки хил моделидан фойдаланилади:
CAPM (Capital Asset Pricing Model)35 – капитал активларнинг қийматини бахолаш модели.
WACC (Weighted Avarage Cost of Capital) – капиталнинг ўртача тортилган қийматини бахолаш модели
CAPM модели капитал активларни баҳолаш моделидир. Бунинг маъноси шуки, корхона ёки корпорация келажакда қандай даромадга эришиши прогноз қилиниб, унинг активлари қаралаётган ҳолда баҳоланади ва қуйидаги формула орқали топилади:
Бу ерда: β – корпорациянинг риск индекси;
Rf – рисксиз қайтим;
Rm – бозор риск премиуми;
WACC36 модели капиталнинг ўртача тортилган қиймати моделидир. У қуйидаги формула орқали топилади.
Бу ерда: D – қарз маблағлари улуши;
E – ўз маблағлари улуши;
CE – ўз маблағлари нархи;
CD – қарз маблағлари нархи;
Т – корпорация солиқ ставкаси.
Корпоратив баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири бу – мавжуд молиявий рисклилик даражасида хусусий капитла рентабеллик даражасини максималлаштириш ҳисобланади ҳамда вазифа бир қанча методлар орқали амалга оширилади. Ушбу методларни бири молиявий левериж ҳисобланади. Молиявий левериж хусусий капитал рентабеллиги коэффициенти ўзгаришига таъсир қилувчи корхона қарз манбаларидан фойдаланишни характерлайди ва у молиявий левериж эффекти кўрсаткичи билан тавсифланади:
МФЕ = (1-Сф)*(АЯРК- КФ)*ҚК/ХК
Бу ерда: Сф – фойда солиғи
АЯРК- активнинг ялпи рентабеллик коэффициенти;
КФ – кредит фоизлари;
ҚК- қарз капитали;
ХК – хусусий капитал.
Масалан: компания акциясини ушлаб турувчилар йилига 5% миқдорида даромад кутишади (ва компания шу йўл билан 60% капитални шакллантирмоқчи); компания облигациясини сотиб олувчилар 3% миқдоридаги белгиланган даромад кутишади. Корхоналарга фойда (даромад) солиғи жорий йил учун 35%. Компаниянинг ўртача тортилган капитал баҳоси(қиймати)ни ҳисобланг.
Ушбу формуладан келиб чиққан ҳолда қуйидаги натижани олишимиз мумкин бўлади:
WACC=0.03(1-0.35)*(0.4/1.00)+0.05*(0.6/1.00)=0.0378 ёки 3.78%