Молиявий менежмент такрор ишлаб чиқариш функциясининг бажарилиш самарадорлиги субъектнинг фойдалилиги ва баланс барқарорлиги орқали ажралиб туради.
Молиявий менежментни тақсимлаш функциясининг мақсади пул фондлари шаклланишини, ишлатилишини ва капиталнинг самарали таркибини асрашдан иборат. Бунда тақсимот, дастлаб моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш ва эскириш харажатларини қоплаш талаб этилади.
Молиявий менежментни назорат функциясининг мақсади олинадиган даромадларнинг ишлаб чиқаришни ва маҳсулотни сотиш ҳажмини кенгайтиришга қаратилган пул маблағлари фонди таркибига мос келиш даражасини аниқлашдан иборат. Субъект даромадлари ва харажатларининг мос келмаслиги ҳам пул маблағлари, ҳам моддий ресурслар ишлатилишида маълум мутаносиблик ўрнатилишини талаб этади. Молиявий менжмент назорат функциясининг бажарилиши субъект фондларига қилинадиган ажратмаларнинг тўлалиги ва ўз вақтида ажратилишини, фондларнинг белгиланган миқдордаги таркибига риоя қилишни, ҳамда молиявий ресурслардан фойдаланишда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларнинг назоратини ўз ичига олади.
Тадбиркорлик субъектлари молиявий менежментининг асосий вазифаларини қўйидаги таркибда ажратиб кўрсатиш мумкин:
дастлабки босқичда субъектнинг бизнес-режаси асосида молиявий ресурсларга эҳтиёжни аниқлаш ва молиялаштиришнинг самарали усуллари асосида танлаш;
субъектнинг жорий ривожланиши мақсадларида молиявий мажбуриятларини бажаришга имкон берувчи нақд пул оқимлари, даромадлар ва харажатларнинг ҳаракатини назорат қилишга асосланган молиявий ресурслар билан жорий, яъни, тезкор режалаштириш ва тартибга солиш, унда молиявий менежментнинг тақсимлаш функцияси бажарилади. Шунингдек, жорий тўловларни молиялаштириш манбааси сифатида маҳсулотни сотишдан тушган маблағлар майдонга чиқади. Бу вазифаларни бажаришда субъект активлари таркибининг таҳлили, кредит ва сармояларнинг самарадорлиги, стратегик вазифаларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Субъект молиявий стратегияси маблағларни жалб этиш ва молиявий ресурслардан қандай фойдаланиш, бошқа ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда барча молиявий активлардан фойдаланишнинг юқори даражасига эришишни таъминлаш масалаларини белгилайди.
Молиявий менежерлар субъектнинг ресурсларини бошқариш бўйича барча муҳим қарорларни икки нуқтаи назардан қараб чиқишлари лозим: биринчидан, мазкур қарорларнинг молиявий ҳолатга қандай таъсир кўрсатишини таҳлил этиш; иккинчидан, таъсисчиларнинг бундай қарорларга бўлган муносабати.
Ҳар қандай шароитда ҳам субъектнинг молиявий менежменти вазифаларида молиялаштириш усулларини танлаб, четдан жалб қилинаётган ресурслар, кредит маблағларини жалб этиш, ички ва ташқи манбаларга асосланган молиялаштириш каби усулларни ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги шароитда субъектлар молиявий менежментининг муҳим таркибий элементларидан бири бу молиявий ҳисоботларни тузиш ва шулар асосида молиявий ҳолатни таҳлил қилишдир. Молиявий ҳолатнинг таҳлили нафақат раҳбарлари ва мулкдорлари учун, балки субъект билан иқтисодий муносабатлар тизимининг турли соҳалари бўйича алоқадор бўлган хўжалик субъектларининг молиявий фаолияти учун ҳам муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |