Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Муайян сотиб олинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Муайян сотиб олинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни 
тан олиш (10-13 бандларни қўллаш) 
Оператив ижара келишувлари 
Б28 
Сотиб олувчи сотиб олинувчи ижарачи бўлган оператив ижарага тегишли бўлган ҳеч қандай 
активлар ёки мажбуриятларни тан олмаслиги лозим, бундан Б29 ва Б30-бандлар орқали талаб 
этилган ҳолат мустасно.
Б29 
Сотиб олувчи сотиб олинувчи ижарачи бўлган ҳар бир оператив ижаранинг шартлари қулай ёки 
ноқулай эканлигини аниқлаши лозим. Агарда оператив ижара шартлари бозор шартларига нисбатан 
қулай бўлса, сотиб олувчи номоддий активни, агарда шартлар бозор шартларига нисбатан ноқулай 
бўлса, мажбуриятни тан олиши лозим. Б42-банд сотиб олувчи ижарага берувчи бўлган ҳолдаги 
оператив ижара келишувларига шартли бўлган активларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний 
қийматини баҳолаш бўйича кўрсатмани таъминлайди.
Б30 
Аниқланадиган номоддий актив оператив ижара билан боғлиқ бўлиши мумкин, қайсики бозор 
иштирокчиларининг ижара учун нархни, ҳаттоки агарда у бозор шартларида бўлса ҳам, тўлаш 
ҳоҳиши орқали тасдиқланиши мумкин. Масалан, аэропортдаги дарвозаларнинг ёки асосий харид 
майдонидаги чакана савдо жойининг ижараси аниқланадиган номоддий активлар сифатида, масалан 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 23
мижоз алоқаси сифатида, таснифланадиган бозорда қатнашишни ёки бошқа келгуси иқтисодий 
нафларни таъминлаши мумкин. Ушбу ҳолатда, сотиб олувчи тегишли аниқланадиган номоддий 
актив(лар)ни Б31-бандга мувофиқ тан олиши лозим. 
Номоддий активлар 
Б31 
Сотиб олувчи бизнес бирлашувида сотиб олинган аниқланадиган номоддий активларни, гудвиллдан 
алоҳида тарзда, тан олиши лозим. Агарда номоддий актив ажратилиш мезонини ёки шартномавий-
юридик мезонни қаноатлантирса, у аниқланадиган ҳисобланади. 
Б32 
Шартномавий-юридик мезонни қаноатлантирадиган номоддий актив аниқланадиган бўлади, ҳаттоки 
агарда актив ўтказиладиган бўлмаса ёки сотиб олинувчидан ёки бошқа ҳуқуқлар ва 
мажбуриятлардан ажратиладиган бўлмаса. Масалан: 
(a) 
Сотиб олинувчи ишлаб чиқариш иншоотини бозор шартларига нисбатан қулай бўлган 
шартларга эга оператив ижара асосида ижарага беради. Ижара шартлари ижара (сотув ёки 
иккиламчи ижара орқали) ўтказилишини яққол тақиқлайди. Айнан бир ёки ўхшаш 
моддалар учун жорий бозор операцияларининг шартлари билан солиштирганда ижара 
шартлари қулайроқ бўлган сумма номоддий актив бўлиб, у гудвиллдан алоҳида тарзда тан 
олиш учун шартномавий-юридик мезонни қаноатлантиради, бунда сотиб олувчи ижара 
шартномасини сотиш ёки бошқа ҳолларда ўтказиш имконига эга бўлмаса ҳам. 
(б) 
сотиб олинувчи атом электр станциясига эга ва уни бошқаради. Ушбу атом электр 
станциясини бошқариш лицензияси номоддий актив бўлиб, у гудвиллдан алоҳида тарзда 
тан олиш учун шартномавий-юридик мезонни қаноатлантиради, бунда сотиб олувчи уни 
сотиб олинган электр станциясидан алоҳида тарзда сотиш ёки бошқа ҳолларда ўтказиш 
имконига эга бўлмаса ҳам. Сотиб олувчи бошқариш лицензиясининг ҳаққоний қиймати 
билан электр станциясининг ҳаққоний қийматини молиявий ҳисобот мақсадларида ягона 
актив сифатида тан олиши мумкин, агарда ушбу активларнинг фойдали муддатлари ўхшаш 
бўлса. 
(в) 
Сотиб олинувчи технологик патентга эгадир. У ушбу патентни бошқаларга фақатгина ички 
бозордан ташқарида фойдаланиш учун лицензия сифатида тақдим этган ва бунинг эвазига 
келгуси хориждаги фойданинг маълум улушини олади. Технологик патент ва унга тегишли 
лицензия келишуви гудвиллдан алоҳида тарзда тан олиш учун шартномавий-юридик 
мезонни қаноатлантиради, ҳаттоки агарда патент ва унга тегишли лицензия келишувини 
бир биридан алоҳида тарзда сотиш ёки айирбошлаш амалий мумкин бўлмаса ҳам. 
Б33 
Ажратилиш мезони шуни англатадики, сотиб олинган номоддий актив сотиб олинувчидан 
ажратилган ёки бўлинган ҳолда, алоҳида ёки тегишли шартнома, аниқланадиган актив ёки 
мажбурият билан бирга сотилиши, ўтказилиши, лицензияланиши, ижарага берилиши ёки 
айирбошланиши мумкин. Сотиб олувчи сотиш, лицензиялаш ёки бошқа ҳолларда қийматга эга 
бошқа моддага айирбошлаш имкониятига эга бўлган номоддий актив ажратилиш мезонини 
қаноатлантиради, ҳаттоки агарда сотиб олувчи уни сотиш, лицензиялаш ёки бошқа ҳолларда 
айирбошлашни кўзда тутмаса ҳам. Сотиб олинган номоддий актив ажратилиш мезонини 
қаноатлантиради, қачонки ушбу турдаги актив ёки ўхшаш турдаги актив бўйича айирбошлаш 
операцияларининг далили мавжуд бўлса, бунда ҳаттоки агарда ушбу операциялар кам ҳолларда 
содир бўлса ҳам ва сотиб олувчи уларда иштирок этиши ёки этмаслигидан қатъий назар. Масалан, 
мижоз ва обуначи рўйхатлари тез-тез лицензияланади ва демак ажратилиш мезонини 
қаноатлантиради. Ҳаттоки агарда сотиб олинувчи унинг мижоз рўйхатлари бошқа мижоз 
рўйхатларидан фарқ қиладиган хусусиятларга эга бўлишига ишонганда ҳам, мижоз рўйхатлари тез-
тез лицензияланиши тўғрисидаги далил умуман олганда шуни англатадики, сотиб олинган мижоз 
рўйхати ажратилиш мезонини қаноатлантиради. Бироқ, бизнес бирлашувда сотиб олинган мижоз 
рўйхати ажратилиш мезонини қаноатлантирмаслиги мумкин, агарда махфийлик ёки бошқа 
келишувлар шартлари тадбиркорлик субъектининг унинг мижозлари тўғрисидаги маълумотларни 
сотишини, ижарага беришини ёки бошқа ҳолларда айирбошлашини тақиқласа. 
Б34 
Сотиб олинувчидан ёки бирлашган тадбиркорлик субъектидан алоҳида тарзда ажратилмайдиган 
номоддий актив ажратилиш мезонини қаноатлантиради, агарда у тегишли шартнома, аниқланадиган 
актив ёки мажбурият билан бирга ажратиладиган бўлса. Масалан: 
(a) 
бозор иштирокчилари депозит мажбуриятларни ва тегишли депозитор алоқаси бўйича 
номоддий активларни кузатиладиган айирбошлаш операцияларида айирбошлайди. Шу 
туфайли, сотиб олувчи депозитор алоқаси бўйича номоддий активни гудвиллдан алоҳида 
тарзда тан олиши керак. 


МҲХС 3 
24 
©
МҲХС Фонди 
(б) 
сотиб олувчи рўйхатга олинган савдо белгисига ва савдо белгисига эга маҳсулотни ишлаб 
чиқаришда фойдаланиладиган ҳужжатлаштирилган аммо патентланмаган техник 
тажрибага эгадир. Савдо белгиси бўйича эгалик ҳуқуқини ўтказиш учун, мулк эгасидан 
собиқ мулк эгаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фарқланмайдиган маҳсулотни 
ёки хизматни ишлаб чиқариш учун янги мулк эгасига зарур бўлган бошқа барча қисмларни 
ўтказиш ҳам талаб этилади. Тегишли савдо белгиси сотилганда, патентланмаган техник 
тажриба сотиб олинувчидан ёки бирлашган тадбиркорлик субъектидан ажратилиши ва 
сотилиши шарт бўлганлиги туфайли, у ажратилиш мезонини қаноатлантиради. 

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish