МҲХС 3
30
©
МҲХС Фонди
Б59
Бирлашувдан кейинги хизматга тегишли ўтмаган алмаштириш рағбатининг қисми, ва шу туфайли
қайсики бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларда иш ҳақи харажати сифатида тан олинган
қисм, алмаштириш рағбатининг бозорга-асосланган баҳосининг жамидан бирлашувдан олдинги
хизматга тегишли суммани чегирилганига тенг бўлади. Шу туфайли, сотиб олувчининг алмаштириш
рағбатининг бозорга-асосланган баҳосининг бирлашувдан кейинги хизматга тегишли сотиб
олинувчининг рағбатининг бозорга-асосланган баҳосидан ошган ҳар қандай қисмини акс эттиради
ва ушбу ортиқча қисмни бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларда иш ҳақи харажати сифатида
тан олади. Сотиб олувчи бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг
қисмини акс эттириши лозим, агарда у бирлашувдан кейинги хизматни талаб этса, бунда ходимлар
уларнинг сотиб олинувчи томонидан тақдим этилган рағбатлари сотиб олиш санасидан олдин ўтиши
учун талаб этилган барча хизматни кўрсатган ёки кўрсатмаганлигидан қатъий назар.
Б60
Бирлашувдан олдинги хизматга тегишли ўтмаган алмаштириш рағбатининг қисми ҳамда
бирлашувдан кейинги хизматга тегишли қисми ўтиши кутилган алмаштириш рағбатлари
миқдорининг энг мақбул мавжуд баҳосини акс эттириши лозим. Масалан, бирлашувдан олдинги
хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг қисмининг бозорга-асосланган баҳоси 100ВБ га тенг ва
сотиб олувчи томонидан рағбатнинг фақат 95 фоизи ўтиши кутилса, бизнес бирлашувида
ўтказиладиган товонга киритилган сумма 95ВБ га тенг бўлади. Ўтиши кутилган алмаштириш
рағбатларининг баҳоланган миқдоридаги ўзгаришлар бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонга
ўзгартиришлар сифатида эмас, балки ўзгаришлар ёки воз кечишлар содир бўладиган даврлардаги иш
ҳақи харажатида акс эттирилади. Худди шунингдек, сотиб олиш санасидан кейин содир бўладиган
бошқа ҳодисаларнинг таъсирлари, масалан фаолият натижалари туфайли рағбатларга ўзгартиришлар
ёки уларнинг якуний натижаси, ҳодиса содир бўладиган давр учун иш ҳақи харажатини аниқлашда
МҲҲС 2 га мувофиқ ҳисобга олинади.
Б61
Бирлашувдан олдинги ва бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг
қисмларини аниқлашда ҳам бир хил талаблар қўлланилади, бунда алмаштириш рағбати МҲҲС 2
нинг шартларига мувофиқ мажбурият сифатида ёки улушли инструмент сифатида таснифланишидан
қатъий назар. Сотиб олиш санасидан кейин мажбурият сифатида таснифланган рағбатларнинг
бозорга-асосланган баҳосидаги барча ўзгаришлар ва тегишли фойда солиғи таъсирлари ўзгаришлар
содир бўладиган давр(лар)даги сотиб олувчининг бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларида
тан олинади.
Б62
Акцияга-асосланган тўловлар бўйича алмаштириш рағбатларининг фойда солиғи таъсирлари БҲХС
12 “
Фойда солиқлари” нинг шартларига мувофиқ тан олиниши лозим
Do'stlaringiz bilan baham: