МҲХС 3
32
©
МҲХС Фонди
(й) 23-бандга мувофиқ тан олинган ҳар
бир шартли мажбурият учун, БҲХС 37 “
Резервлар,
шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” нинг 85-бандида талаб этилган
маълумотлар. Агарда шартли мажбурият унинг ҳақконий қиймати ишончли
баҳоланмаслиги туфайли тан олинмаган бўлса, сотиб олувчи қуйидагиларни очиб бериши
лозим:
(i)
БҲХС 37 нинг 86-бандида талаб этилган маълумотлар; ва
(ii)
мажбурият нима учун ишончли баҳоланмаслигининг сабаблари.
(к)
солиқ мақсадларида чегирилиши кутилган гудвиллнинг жами суммаси.
(л) 51-бандга
мувофиқ
бизнес
бирлашувида
активларнинг
сотиб
олиниши
ва
мажбуриятларнинг зимма олинишидан алоҳида тарзда тан олинадиган операциялар учун:
(i)
ҳар бир операциянинг изоҳи;
(ii)
сотиб олувчи ҳар бир операцияни қандай ҳисобга олганлиги;
(iii)
ҳар бир операция учун тан олинган суммалар ва ҳар
бир сумма тан олинган
молиявий ҳисоботлардаги қатор моддаси; ва
(iv)
агарда операция аввал мавжуд бўлган алоқанинг самарали ҳисоб-китоби бўлса,
ҳисоб-китоб суммасини аниқлашда фойдаланилган усул.
(м) (1)
орқали талаб этилган алоҳида тан олинган операцияларнинг очиб берилиши сотиб
олишга тегишли сарфларнинг суммаси ва, алоҳида тарзда, харажат сифатида тан олинган
ушбу сарфларнинг суммаси ва ушбу харажатлар тан олинган умумлашган даромад
тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси ёки моддалари. Харажат сифатида тан олинмаган
ҳар қандай эмиссия сарфларининг суммаси ва улар қандай
тан олинганлиги очиб
берилиши лозим.
(н)
манфаатли харидда (34-36 бандларга қаранг):
(i) 34-бандга мувофиқ ҳар қандай тан олинган фойда суммаси ва фойда тан олинган
умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси; ва
(ii)
операция нима учун фойдани юзага келтирганлигининг сабаблари изоҳи.
(о)
сотиб олиш санасида сотиб олувчи сотиб олинувчидаги капитал улушларнинг 100
фоизидан камига эгалик қиладиган ҳар бир бизнес бирлашуви учун:
(i)
сотиб олиш санасида тан олинган сотиб олинувчидаги назорат кучига эга
бўлмаган улушнинг суммаси ва ушбу сумма учун баҳолаш асоси; ва
(ii)
ҳаққоний қийматда тан олинган сотиб олинувчидаги назорат қилинмайдиган ҳар
бир улуш учун, баҳолаш усул(лар)и ва ушбу қийматни баҳолашда фойдаланилган
аҳамиятли бошланғич маълумотлар.
(п)
босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувида:
(i)
бевосита сотиб олиш санасидан олдин сотиб олувчи эгалик қиладиган сотиб
олинувчидаги капитал улушнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати; ва
(ii)
бизнес бирлашувидан олдин сотиб олувчи эгалик қиладиган сотиб олинувчидаги
капитал улушни ҳаққоний қийматда қайта баҳолаш натижасида тан олинган ҳар
қандай фойда ёки зарарнинг суммаси (42-бандга қаранг) ва ушбу фойда ёки зарар
тан олинган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси.
(р)
қуйидаги маълумотларни:
(i)
ҳисобот
даври
учун
умумлашган
даромад
тўғрисидаги
жамланган
(консолидациялашган) ҳисоботда киритилган
сотиб олиш санасидан бошлаб
сотиб олинувчининг даромади ва фойда ёки зарарининг суммалари; ва
(ii)
йил мобайнида содир бўлган барча бизнес бирлашувлари учун сотиб олиш
санаси худдики йиллик ҳисобот даврининг боши бўлгандек жорий ҳисобот даври
учун бирлашган тадбиркорлик субъектининг даромади ва фойда ёки зарари.
Агарда мазкур банд орқали талаб этилган маълумотларнинг бирортасининг очиб берилиши
амалий имконсиз бўлса, сотиб олувчи ушбу далилни очиб бериши ва очиб бериш нима
учун амалий имконсиз бўлишини тушунтириши лозим. Мазкур МҲХС “амалий имконсиз”
атамасидан БҲХС 8 “Ҳисоб
сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва
Do'stlaringiz bilan baham: