МҲХС 3
©
МҲХС Фонди 21
бўлар эди. Ушбу усулда ҳисобланган капиталдаги улуш миқдорининг ҳаққоний қийматидан сотиб
олинувчи эвазига ўтказилган товоннинг ҳаққоний қиймати сифатида фойдаланиш мумкин.
Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни
тайёрлаш ва тақдим этиш
Б21
Қайта сотиб олишдан сўнг тайёрланган жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар
юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) номи
остида чоп этилади, аммо изоҳларда юридик жиҳатдан шуъба тадбиркорлик субъектининг
(бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи) молиявий ҳисоботларининг давоми сифатида
фақатгина шундай бир тўғрилаш билан тасвирланадики, бунда ушбу тўғрилаш бухгалтерия ҳисоби
мақсадларидаги сотиб олинувчининг юридик капиталини акс эттириш учун бухгалтерия ҳисоби
мақсадларидаги сотиб олувчининг юридик капиталини ретроспектив тарзда тўғрилаш ҳисобланади.
Ушбу тўғрилаш юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб
олинувчи) капиталини акс эттириш учун талаб этилади. Ушбу жамланган (консолидациялашган)
молиявий ҳисоботларда тақдим этилган қиёсланувчан маълумотлар ҳам юридик жиҳатдан бош
ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) юридик капиталини акс
эттириш учун ретроспектив тарзда тўғриланади.
Б22
Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар юридик жиҳатдан шуъба тадбиркорлик
субъектининг молиявий ҳисоботларининг давомини акс эттириши туфайли, бунда унинг капитал
тузилишидан ташқари, жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни акс
эттиради:
(a)
бирлашишдан олдинги баланс қийматларида тан олинган ва баҳоланган юридик жиҳатдан
шуъба тадбиркорлик субъектининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи)
активлари ва мажбуриятлари.
(б)
мазкур МҲҲС га мувофиқ тан олинган ва баҳоланган юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг
(бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) активлари ва мажбуриятлари.
(в)
бизнес бирлашувидан
олдин юридик жиҳатдан шуъба тадбиркорлик субъектининг
(бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи) тақсимланмаган фойдаси ва бошқа
капитал моддалари бўйича қолдиқлар.
(г)
бевосита бизнес бирлашувидан олдин амалда бўлган ҳолда юридик жиҳатдан шуъба
тадбиркорлик субъектининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи)
чиқарилган капиталдаги улушларини юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия
ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) ҳаққоний қийматига қўшган ҳолда аниқланадиган
жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда чиқарилган капиталдаги
улушлар сифатида тан олинган сумма. Бироқ, капитал тузилиш (яъни чиқарилган
капиталдаги улушларнинг миқдори ва тури) юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг
(бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) капитал тузилишини, жумладан
бирлашувни амалга оширишда юридик жиҳатдан бош ташкилот чиқарган капиталдаги
улушларни акс эттиради. Демак, юридик жиҳатдан шуъба тадбиркорлик субъектининг
(бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи) капитал тузилиши қайта сотиб олишда
чиқарилган юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги
сотиб олинувчи) акциялари миқдорини акс эттириш учун сотиб олиш келишувида
белгиланган айирбошлаш коэффициенти орқали қайта ҳисобланади.
(д)
Б23 ва Б24-бандларда муҳокама қилингандек, назорат кучига эга бўлмаган улушнинг
юридик жиҳатдан шуъба тадбиркорлик субъектининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги
сотиб олувчининг) тақсимланмаган фойдаси ва бошқа капитал қолдиқларининг
бирлашишдан олдинги баланс қийматларидаги мутаносиб улуши.
Do'stlaringiz bilan baham: