Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Қўйилма: Ҳар қандай иқтисодий ресурс бўлиб, у маҳсулларни яратади, ёки яратиш 
имкониятига эга бўлади, қачонки бир ёки ундан ортиқ жараёнлар уларга нисбатан 
қўлланилганда. Уларга мисоллар сифатида узоқ муддатли активларни (жумладан 
номоддий активларни ёки узоқ муддатли активлардан фойдаланиш ҳуқуқларини), 
интеллектуал мулкни, зарурий материаллардан ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқларига 
эга бўлиш имкониятини ва ходимларни келтириш мумкин. 
(б) 
Жараён: Ҳар қандай тизим, стандарт, мажлис баёни, келишув ёки қоида бўлиб, у 
қўйилмага ёки қўйилмаларга нисбатан қўлланилганда маҳсулларни яратади, ёки яратиш 
имкониятига эгадир. Уларга мисоллар сифатида стратегик бошқарув жараёнларини, 
операцион жараёнларни ва ресурсларни бошқариш жараёнларини келтириш мумкин. Ушбу 
жараёнлар одатда ҳужжатлаштирилади, аммо қоидаларга ва келишувларга риоя этган 
ҳолда зарурий кўникмаларга ва тажрибага эга ташкил этилган ишчи кучи зарурий шундай 
жараёнларни таъминлаши мумкинки, қайсики маҳсулларни яратиш учун қўйилмаларга 
нисбатан қўлланиладиган имкониятга эгадир. (Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботларни тақдим 
этиш, иш ҳақини тўлаш ва бошқа маъмурий тизимлар одатда маҳсулларни яратишда 
фойдаланиладиган жараёнлар ҳисобланмайди.) 
(в) 
Маҳсул: қўйилмалар ва ушбу қўйилмаларга нисбатан қўлланиладиган жараёнларнинг 
натижаси бўлиб, бунда қўйилмалар ва жараёнлар инвесторларга ёки бошқа мулк эгаларига, 
аъзоларга ёки иштирокчиларга дивидендлар, камроқ харажатлар ёки бошқа иқтисодий 
нафлар шаклидаги даромадни таъминлайди ёки таъминлаш имкониятига эгадир. 
Б8 
Белгиланган мақсадлар учун амалга оширилиш ва бошқарилиш имкониятига эга бўлиш учун, 
фаолиятларнинг ва активларнинг умумлашган тўплами иккита асосий жиҳатларни - қўйилмалар ва 
ушбу қўйилмаларга нисбатан қўлланиладиган жараёнларни - талаб этади ва улардан биргаликда 
маҳсуллар яратиш учун фойдаланилади. Бироқ, бизнес сотувчи ушбу бизнесни амалга оширишда 
фойдаланган барча қўйилмаларни ёки жараёнларни ўз ичига олиши шарт эмас, агарда бозор 
иштирокчилари бизнесни сотиб олиш ва маҳсуллар ишлаб чиқаришни давом эттириш имкониятига, 
масалан, бизнесни ўзларининг қўйилмалари ва жараёнлари билан бирлаштириш орқали эга 
бўлсалар.
Б9 
Бизнес жиҳатларининг хусусияти соҳага қараб ва тадбиркорлик субъектининг операцияларининг 
(фаолиятларининг) тузилишига қараб, жумладан тадбиркорлик субъектининг ривожланиш 
босқичига қараб ўзгаради. Ташкил этилган бизнеслар, кўп ҳолларда, ҳар хил турдаги кўпгина 
қўйилмаларга, жараёнларга ва маҳсулларга эга бўлади, янги бизнеслар эса кўп ҳолларда камроқ 
қўйилмаларга ва жараёнларга ва баъзида фақатгина ягона маҳсулга (маҳсулотга) эга бўлади. Деярли 
барча бизнеслар мажбуриятларга ҳам эгадирлар, аммо бизнес мажбуриятга эга бўлиши шарт эмас. 
Б10 
Фаолиятларнинг ва активларнинг ривожланиш босқичидаги умумлашган мажмуи маҳсулларга эга 
бўлмаслиги мумкин. Агарда маҳсул бўлмаса, сотиб олувчи фаолиятлар ва активларнинг мажмуи 
бизнес эканлигини аниқлаш учун бошқа омилларни кўриб чиқиши керак. Ушбу омиллар 
қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо булар билан чекланиб қолмайди: 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 19
(a) 
фаолиятлар ва активларнинг мажмуи режалаштирилган асосий фаолиятни бошлаганини; 
(б) 
фаолиятлар ва активларнинг мажмуи ходимларга, интеллектуал мулкка ва бошқа 
қўйилмаларга ва ушбу қўйилмаларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жараёнларга 
эга бўлишини; 
(в) 
фаолиятлар ва активларнинг мажмуи маҳсулотларни ишлаб чиқариш режасини 
тузаётганлигини; ва 
(г) 
фаолиятлар ва активларнинг мажмуи маҳсулотларни харид қиладиган мижозлар билан 
мулоқотга эга бўлиш имкониятига эга бўлишини. 
Ушбу омилларнинг барчаси ҳам фаолиятларнинг ва активларнинг ривожланиш босқичидаги муайян 
умумлашган мажмуини бизнес сифатида таснифланиш учун мавжуд бўлиши зарур эмас. 
Б11 
Активларнинг ва фаолиятларнинг умумлашган мажмуининг бизнес эканлигини аниқлаш 
умумлашган мажму бизнес сифатида бозор иштирокчилари томонидан амалга оширилиши ва 
бошқарилиши мумкин бўлишига асосланиши керак. Демак, муайян фаолиятлар ва активларнинг 
мажмуи бизнес эканлигини баҳолашда, сотувчи мажмуни бизнес сифатида бошқарганини ёки сотиб 
олувчи мажмуни бизнес сифатида бошқаришни кўзлашини кўриб чиқиш ўринли бўлмайди. 
Б12 
Бунга зид далил мавжуд бўлмаганда, гудвилл мавжуд бўлган активларнинг ва фаолиятларнинг 
муайян умумлашган мажмуи бизнес деб фараз қилиниши лозим. Бироқ, бизнес гудвиллга эга 
бўлиши шарт эмас.

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish