МҲХС 3
16
©
МҲХС Фонди
ўзаро тадбиркорлик субъекти
Инвестор-эгалигидаги тадбиркорлик субъектидан ташқари бошқа
тадбиркорлик субъекти бўлиб, у ўзининг
мулк эгаларига, аъзоларига ёки
иштирокчиларига дивидендларни, камроқ харажатларни ёки бошқа
иқтисодий нафларни таъминлайди. Масалан, ўзаро суғурта
компанияси,
кредит уюшмаси ва ширкат тадбиркорлик субъекти буларнинг барчаси
ўзаро тадбиркорлик субъектларидир.
назорат кучига эга бўлмаган
улуш
Бош ташкилотга бевосита ёки билвосита қарашли бўлмаган шуъба
тадбиркорлик субъектидаги капитал.
мулк эгалари
Мазкур МҲХС нинг мақсадларида,
мулк эгалари инвестор-эгалигидаги
тадбиркорлик субъектиларининг
капиталидаги улушларнинг эгаларини
ва
ўзаро тадбиркорлик субъектларининг мулк эгаларини ёки аъзоларини
ёки иштирокчиларини қамраб олиш учун кенг маънода қўлланилган.
МҲХС 3
©
МҲХС Фонди 17
Б-илова
Қўллаш бўйича кўрсатма
Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир.
Умумий назоратдаги тадбиркорлик субъектларининг бизнес
бирлашувлари (2(в)-бандни қўллаш)
Б1
Мазкур МҲХС умумий назоратдаги тадбиркорлик субъектларининг ёки
бизнесларнинг бизнес
бирлашувига нисбатан қўлланилмайди. Умумий назоратдаги тадбиркорлик субъектларини ёки
бизнесларни қамраб оладиган бизнес бирлашуви шундай бизнес бирлашувидирки, бунда барча
бирлашадиган тадбиркорлик субъектлари ёки бизнеслар пировардида бизнес бирлашувидан ҳам
олдин ҳам кейин айнан бир тадбиркорлик субъекти ёки томонлар томонидан назорат қилинади ва
ушбу назорат вақтинчалик ҳисобланмайди.
Б2
Шахслар гуруҳи тадбиркорлик субъектини назорат қиладиган сифатида ҳисобланиши лозим,
қачонки
улар биргаликда, шартномавий
келишувлар натижасида, унинг фаолиятларидан нафларга
эга бўлиш учун унинг молиявий ва операцион сиёсатларини бошқариш ваколатига эга бўлса. Шу
туфайли, қачонки шахсларнинг айнан бир гуруҳи, шартномавий келишувлар натижасида,
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятларидан нафларга эга бўлиш учун бирлашадиган
тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирининг молиявий ва операцион сиёсатларини бошқариш
бўйича пировардда биргаликдаги ваколатга эга бўлганда, бизнес бирлашуви мазкур МҲХС нинг
қўллаш доирасидан ташқарида бўлади ва ушбу пировард биргаликдаги ваколат вақтинчалик
ҳисобланмайди.
Б3
Тадбиркорлик субъекти шахс ёки шартномавий келишув асосида биргаликда фаолият юритаётган
шахслар гуруҳи томонидан назорат қилиниши мумкин ва ушбу шахс ёки шахслар гуруҳига нисбатан
МҲХСларнинг молиявий ҳисобот талаблари қўлланилмаслиги бўлмаслиги мумкин. Шу туфайли,
бизнес бирлашуви умумий назоратдаги тадбиркорлик субъектларини қамраб
оладиган бизнес
бирлашуви сифатида ҳисобланиши учун бирлашадиган тадбиркорлик субъектлари айнан бир
жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларнинг қисми сифатида инобатга олиниши
зарур эмас.
Б4
Бизнес бирлашувидан олдин ва кейин бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳар
биридаги
назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг кўлами бирлашув умумий назоратдаги тадбиркорлик
субъектларини қамраб олиши ёки олмаслигини аниқлаш учун ўринли эмас. Худди шунингдек,
бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг бири жамланган (консолидациялашган)
молиявий
ҳисоботлардан чиқарилган шуъба тадбиркорлик субъекти бўлишининг далили бирлашув умумий
назоратдаги тадбиркорлик субъектларини қамраб олиши ёки олмаслигини аниқлаш учун ўринли
эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: